Законодательство
ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

Марказий банк Бошқарувининг 273-В-2-сон, Молия вазирлигининг 94-сон "Тижорат банклари томонидан кичик бизнес субъектларига бюджетдан ташқари жамғармалар ва "Микрокредитбанк" кредит линиялари ҳисобидан микрокредитлар бериш тартиби тўғрисида низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги 12.10.2007 й. Қарори (АВ томонидан 08.11.2007 й. 1548-2-сон билан рўйхатга олинган)

Полный текст документа доступен пользователям платного тарифа на сайте nrm.uz. По вопросам звоните на короткий номер 1172.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

08.11.2007 й.

N 1548-2

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МАРКАЗИЙ БАНКИ БОШҚАРУВИНИНГ

12.10.2007 й.

N 273-В-2

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИНИНГ

12.10.2007 й.

N 94

ҚАРОРИ



Тижорат банклари томонидан кичик бизнес субъектларига

бюджетдан ташқари жамғармалар ва "Микрокредитбанк"

кредит линиялари ҳисобидан микрокредитлар бериш

тартиби тўғрисида низомга ўзгартириш ва

қўшимчалар киритиш тўғрисида


(2007 йил 18 ноябрдан кучга киради)


Ўзбекистон Республикасининг "Ўзбекистон Республикаси Марказий банки тўғрисида", "Банклар ва банк фаолияти тўғрисида" ва "Микромолиялаш тўғрисида"ги қонунлари асосида ҚАРОР ҚИЛАМИЗ:


1. Тижорат банклари томонидан кичик бизнес субъектларига бюджетдан ташқари жамғармалар ва "Микрокредитбанк" кредит линиялари ҳисобидан микрокредитлар бериш тартиби тўғрисида низом (2006 йил 21 февраль, рўйхат рақами 1548 - Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 йил, 8-сон, 60-модда)га иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


2. Ушбу қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киритилсин.

Марказий банк Бошқаруви раиси

Ф. Муллажонов

Молия вазири

Р. Азимов

     





Қарорга

ИЛОВА



Тижорат банклари томонидан кичик бизнес субъектларига

бюджетдан ташқари жамғармалар ва "Микрокредитбанк"

кредит линиялари ҳисобидан микрокредитлар бериш

тартиби тўғрисида низомга киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар


1. Кириш қисмидаги "Низом" сўзидан кейин "Ўзбекистон Республикасининг "Микромолиялаш тўғрисида" Қонуни" сўзлари билан тўлдирилсин.


2. 36-бандда:

биринчи хатбошидаги "кичик бизнес субъектлари" сўзларидан кейин "қишлоқ жойларида хизматлар кўрсатиш фаолиятини амалга ошираётган тадбиркорлик субъектлари" сўзлари билан тўлдирилсин;

қуйидаги таҳрирдаги учинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"Бунда ажратилаётган кредит маблағлари хизмат кўрсатиш соҳасида янги ташкил этилаётган корхоналарни фақат технологик жиҳозлаш мақсадларига йўналтирилади".


3. 37-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"37. Бюджетдан ташқари жамғармалар кредит линиялари ҳисобидан кредитлар якка тартибдаги тадбиркорлар ва юридик шахс мақомига эга бўлмаган деҳқон хўжаликларига энг кам иш ҳақининг 200 бараваридан ҳамда юридик шахс мақомини олиб фаолият кўрсатаётган тадбиркорлик субъектларига энг кам иш ҳақининг 1000 бараваридан кўп бўлмаган миқдорда берилади".


4. 39-банднинг тўртинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"хизматлар кўрсатиш ва сервис соҳасини ривожлантириш учун, жумладан, аҳолига маиший, тиббий, сайёҳлик-экскурсия ва меҳмонхона хизмати кўрсатиш, автомобиллар ва бошқа техника таъмири бўйича хизмат кўрсатиш, транспорт хизмати кўрсатишни ривожлантириш учун Марказий банкнинг амалдаги қайта молиялаш ставкасининг 45 фоизи миқдоригача".


5. 63-банд қуйидаги таҳрирдаги хатбоши билан тўлдирилсин:

"қарз олувчи олинган микрокредитни ва унга ҳисобланган фоизларни кредит шартномасида белгиланган муддатларда тўламаган тақдирда банк Ўзбекистон Республикасининг "Микромолиялаш тўғрисида"ги Қонунининг 20-моддасига кўра ушбу микрокредитни кафилнинг банк ҳисобварағидан кафиллик шартномасида белгиланган тартибда ундириб олиш ҳуқуқига эга".


6. 72-бандда:

учинчи хатбошидаги "5000 АҚШ доллари эквиваленти миқдорида" сўзлари "энг кам иш ҳақининг 200 бараваридан кўп бўлмаган миқдорда" сўзлари билан;

тўртинчи хатбошининг биринчи жумласидаги "10000 АҚШ доллари эквиваленти" сўзлари "энг кам иш ҳақининг 1000 баравари" сўзлари билан алмаштирилсин.


7. Мазкур ўзгартириш ва қўшимчалар Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси ва Ўзбекистон фермер хўжаликлари уюшмаси билан келишилган.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2007 йил, 45-сон, 461-модда.