Законодательство
ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирининг 30.12.2007 й. 236-сон "Пахта етиштирувчи қишлоқ хўжалиги корхоналарига пахтани қайта ишлаш натижасида олинадиган чигитдан чиқадиган пахта шелухаси ва кунжарасидан уларга тегишли бўлган миқдорни қайтариш тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги Буйруғи (АВ томонидан 10.01.2008 й. 1758-сон билан рўйхатга олинган)

Полный текст документа доступен пользователям платного тарифа на сайте nrm.uz. По вопросам звоните на короткий номер 1172.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

10.01.2008 й.

N 1758




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ҚИШЛОҚ ВА СУВ ХЎЖАЛИГИ ВАЗИРИНИНГ

30.12.2007 й.

N 236


БУЙРУҒИ



Пахта етиштирувчи қишлоқ хўжалиги корхоналарига

пахтани қайта ишлаш натижасида олинадиган чигитдан

чиқадиган пахта шелухаси ва кунжарасидан уларга

тегишли бўлган миқдорни қайтариш тўғрисидаги

низомни тасдиқлаш ҳақида


(2008 йил 20 январдан кучга киради)


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 31 майдаги "Чигит етказиб бериш механизмини ҳамда ўсимлик ёғи ва ёғ-мой маҳсулотлари сотишни тартибга солиш тўғрисида"ги ПҚ-360-сонли қарорининг (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 йил 23-сон, 203-модда) ижросини таъминлаш мақсадида БУЮРАМАН:


1. Пахта етиштирувчи қишлоқ хўжалиги корхоналарига пахтани қайта ишлаш натижасида олинадиган чигитдан чиқадиган пахта шелухаси ва кунжарасидан уларга тегишли бўлган миқдорни қайтариш тўғрисидаги Низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб 10 кун ўтгандан кейин кучга киради.


3. Мазкур буйруқ кучга кирган вақтдан бошлаб Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг 2006 йил 4 августдаги "Пахта етиштирувчи қишлоқ хўжалиги корхоналарига топширган пахта ҳосилидан уларга тегишли бўлган пахта шелухаси ва кунжарасини қайтариш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги 169-сонли буйруғи (2006 йил 7 сентябрь, рўйхат рақами 1621 - Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 йил 36-сон, 364-модда) ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


4. Ушбу буйруқнинг бажарилишини назорат қилиш вазирнинг биринчи ўринбосари Ў. Барноев зиммасига юклатилсин.



Қишлоқ ва сув хўжалиги вазири                                    С. Исмоилов



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2008 йил, 1-2-сон, 8-модда.