Законодательство
ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 20.02.2008 й. 27-сон "Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги Болалар спортини ривожлантириш жамғармаси тўғрисидаги низомга қўшимча киритиш ҳақида"ги Қарори

Полный текст документа доступен пользователям платного тарифа на сайте nrm.uz. По вопросам звоните на короткий номер 1172.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

20.02.2008 й.

N 27




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ВАЗИРЛИГИ ҲУЗУРИДАГИ

БОЛАЛАР СПОРТИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ

ЖАМҒАРМАСИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМГА

ҚЎШИМЧА КИРИТИШ ҲАҚИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Болалар мусиқа ва санъат мактабларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш ва уларнинг фаолиятини янада яхшилаш бўйича 2009 - 2014 йилларга мўлжалланган Давлат дастурини тайёрлаш чора-тадбирлари тўғрисида" 2008 йил 7 январдаги Ф-2908-сон Фармойишига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги Болалар спортини ривожлантириш жамғармаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида" 2004 йил 29 августдаги 410-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги Болалар спортини ривожлантириш жамғармаси тўғрисидаги низомнинг (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2004 й., 8-сон, 88-модда) 8-банди:

а) қуйидаги мазмундаги ўн бешинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"мусиқа ва санъат мактабларида олиб бориладиган қурилиш, реконструкция ва таъмирлаш ишларини молиялаштириш";

б) ўн бешинчи хатбоши ўн олтинчи хатбоши деб ҳисоблансин.


2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р. Қосимов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                       Ш. Мирзиёев



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2008 йил, 8-9-сон, 40-модда.