Ўзбекистон Республикаси Президентининг 27.03.2008 й. ПҚ-823-сон "Ўзбекистон Республикасининг ташқи иқтисодий фаолиятини янада тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ПРЕЗИДЕНТИНИНГ
ҚАРОРИ
27.03.2008 й.
N ПҚ-823
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ
ТАШҚИ ИҚТИСОДИЙ ФАОЛИЯТИНИ ЯНАДА
ТАРТИБГА СОЛИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
Экспорт-импорт операцияларини божхона-тариф жиҳатдан бошқаришни янада такомиллаштириш, Ўзбекистон Республикаси ташқи иқтисодий фаолияти Товар номенклатурасини жаҳон тажрибасида қўлланилаётган Товарларни таърифлаш ва кодлашнинг уйғунлаштирилган тизими (2007 йилги версия) билан унификация қилиш мақсадида:
1. Маълумот учун қабул қилинсинки, жаҳон савдосида айланаётган товарларнинг халқаро классификациясини уйғунлаштириш мақсадида, Жаҳон божхона ташкилоти томонидан Товарларни таърифлаш ва кодлашнинг уйғунлаштирилган тизимига 2007 йилда кучга кирган ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди.
2. 2008 йилнинг 1 апрелидан бошлаб товарлар ўнинчи рақам даражасигача янада аниқ классификация қилинган (2007 йилги версияда) Ўзбекистон Республикаси ташқи иқтисодий фаолиятининг янгиланган Товар номенклатураси амалга киритилсин.
Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги Давлат божхона қўмитаси билан биргаликда 2008 йилнинг 10 апрелигача бўлган муддатда Ўзбекистон Республикаси ташқи иқтисодий фаолиятининг янгиланган (2007 йилги версияда) Товар номенклатураси чоп этилиши ҳамда манфаатдор тузилмаларга етказилишини таъминласин.
4. 2008 йилнинг 1 апрелидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим қарорларига 2-иловага* мувофиқ ўзгартишлар киритилсин.
Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Адлия вазирлиги, Давлат божхона қўмитаси бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда икки ҳафта муддатда қонун ҳужжатларига мазкур қарордан келиб чиқадиган ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
5. Ушбу қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С.Азимов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти И. Каримов
*) Иловалар рус тилидаги матнда берилган.
"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2008 йил, 14-15-сон, 98-модда