Законодательство
ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

Марказий банк Бошқарувининг 12.04.2008 й. 9/2-сон "Банк кассаларидаги нақд пул қолдиқларига лимитлар белгилаш ва уларга риоя этилишини назорат қилиш тартиби тўғрисидаги низомга қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш ҳақида"ги Қарори (АВ томонидан 23.04.2008 й. 1598-1-сон билан рўйхатга олинган)

Полный текст документа доступен пользователям платного тарифа на сайте nrm.uz. По вопросам звоните на короткий номер 1172.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

23.04.2008 й.

N 1598-1




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МАРКАЗИЙ БАНКИ БОШҚАРУВИНИНГ

12.04.2008 й.

N 9/2


ҚАРОРИ



Банк кассаларидаги нақд пул қолдиқларига

лимитлар белгилаш ва уларга риоя этилишини

назорат қилиш тартиби тўғрисидаги низомга

қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш ҳақида


(2008 йил 3 майдан кучга киради)


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Нақд пул маблағларини жалб қилиш ва унга бўлган эҳтиёжни таъминлаш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги 2008 йил 27 мартдаги ПҚ-822-сонли қарорига мувофиқ Марказий банк Бошқаруви ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Банк кассаларидаги нақд пул қолдиқларига лимитлар белгилаш ва уларга риоя этилишини назорат қилиш тартиби тўғрисидаги низомга (2006 йил 21 июль, рўйхат рақами 1598) иловага мувофиқ қўшимча ва ўзгартиришлар киритилсин.


2. Ушбу қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.



Марказий банк Бошқаруви раиси                                  Ф. Муллажонов






Қарорга

ИЛОВА



Банк кассаларидаги нақд пул қолдиқларига

лимитлар белгилаш ва уларга риоя этилишини назорат

қилиш тартиби тўғрисидаги низомга киритилаётган

қўшимча ва ўзгартиришлар



1. 1-банднинг учинчи хатбошидаги "банк кассаларидан қилинадиган ўртача бир кунлик нақд пулдаги чиқимлар" сўзлари, "банклар мижозларининг нақд пул маблағларига бўлган икки кунлик эҳтиёжлари даражаси" сўзлари билан алмаштирилсин.


2. 3-банд қуйидаги таҳрирдаги иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"Марказий банк белгиланган нақд пул захираларининг энг кам миқдорини иш ҳақи, пенсия, стипендия ва ижтимоий нафақалар миқдорининг ўзгаришидан келиб чиққан ҳолда, мутаносиб равишда ўзгартириш бўйича тезкор чораларни кўриб боради";


3. 14-банддаги "қонунчиликда белгиланган тартибда тегишли чоралар кўрилади" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 181 ва 182-моддаларига мувофиқ интизомий чоралар қўлланилади" сўзлари билан алмаштирилсин.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2008 йил, 17-сон, 142-модда.