Давлат мулки қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш марказининг 2008-06-сон, Давлат мулкини бошқариш давлат қўмитасининг 01/ЦККФРЦБ-18/02-сон "Устав капитали 500 миллион сўмдан ортиқ бўлган акциядорлик жамиятларини фонд биржасида мажбурий листингга қўйиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги 02.04.2008 й. Қарори (АВ томонидан 01.05.2008 й. 1801-сон билан рўйхатга олинган)
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН
РЎЙХАТГА ОЛИНГАН
01.05.2008 й.
N 1801
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ МУЛКИ ҚЎМИТАСИ ҲУЗУРИДАГИ ҚИММАТЛИ ҚОҒОЗЛАР БОЗОРИ ФАОЛИЯТИНИ МУВОФИҚЛАШТИРИШ ВА НАЗОРАТ ҚИЛИШ МАРКАЗИНИНГ 02.04.2008 й. N 2008-06 |
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ МУЛКИНИ БОШҚАРИШ ДАВЛАТ ҚЎМИТАСИНИНГ 02.04.2008 й. N 01/ЦККФРЦБ-18/02 |
ҚАРОРИ
Устав капитали 500 миллион сўмдан ортиқ
бўлган акциядорлик жамиятларини фонд
биржасида мажбурий листингга қўйиш
тартиби тўғрисидаги низомни
тасдиқлаш ҳақида
(2008 йил 11 майдан кучга киради)
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 27 сентябрдаги ПҚ-475-сонли "Қимматли қоғозлар бозорини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 йил 39-сон, 387-модда, 51-52-сон, 507-модда) мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш маркази ва Давлат мулкини бошқариш давлат қўмитаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. Устав капитали 500 миллион сўмдан ортиқ бўлган акциядорлик жамиятларини фонд биржасида мажбурий листингга қўйиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатига олинган кундан бошлаб ўн кун ўтгач кучга киради.
Давлат мулки қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш маркази Бош директори
|
К. Толипов |
Давлат мулкини бошқариш давлат қўмитаси раиси |
Д. Мусаев |
"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2008 йил, 18-сон, 152-модда.