Законодательство
ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 26.05.2008 й. 110-сон "Васийлик ва ҳомийлик органига ота-онасининг қаровисиз қолган болалар тўғрисидаги маълумотларни тақдим этиш тартиби ҳақидаги Низомни тасдиқлаш тўғрисида"ги Қарори

Полный текст документа доступен пользователям платного тарифа на сайте nrm.uz. По вопросам звоните на короткий номер 1172.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

26.05.2008 й.

N 110


ВАСИЙЛИК ВА ҲОМИЙЛИК ОРГАНИГА

ОТА-ОНАСИНИНГ ҚАРОВИСИЗ ҚОЛГАН

БОЛАЛАР ТЎҒРИСИДАГИ МАЪЛУМОТЛАРНИ

ТАҚДИМ ЭТИШ ТАРТИБИ ҲАҚИДАГИ

НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА


Ота-онасининг қаровисиз қолган болаларнинг манфаатларини ҳар томонлама таъминлаш, вояга етмаган болаларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилишга доир қонун ҳужжатларини такомиллаштириш мақсадида, шунингдек "Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини бажариш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Васийлик ва ҳомийлик органига ота-онасининг қаровисиз қолган болалар тўғрисидаги маълумотларни тақдим этиш тартиби ҳақидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Адлия вазирлиги, Республика "Маҳалла" хайрия жамғармаси, Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси ҳамда Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги билан биргаликда бир ой муддатда аҳоли ўртасида васийлик ва ҳомийлик органига ота-онасининг қаровисиз қолган болалар тўғрисидаги маълумотларни тақдим этиш тартибининг ушбу қарор билан тасдиқланган талаблари ҳақида тушунтириш ишлари ўтказилишини ташкил этсинлар.


3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р.С. Қосимов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                       Ш. Мирзиёев



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2008 йил, 22-23-сон, 200-модда.