Законодательство
ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 08.07.2008 й. ПҚ-911-сон "Одам савдосига қарши курашиш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Полный текст документа доступен пользователям платного тарифа на сайте nrm.uz. По вопросам звоните на короткий номер 1172.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

08.07.2008 й.

N ПҚ-911


ОДАМ САВДОСИГА ҚАРШИ КУРАШИШ

САМАРАДОРЛИГИНИ ОШИРИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикасининг "Одам савдосига қарши курашиш тўғрисида" 2008 йил 17 апрелдаги Қонунига мувофиқ ҳамда одам савдосига қарши курашиш фаолиятини такомиллаштириш мақсадида:


1. 2008-2010 йилларда одам савдосига қарши курашиш самарадорлигини ошириш бўйича Миллий тадбирлар режаси 1-иловага* мувофиқ тасдиқлансин.


2. Вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар, жамоат бирлашмалари ва бошқа нодавлат нотижорат ташкилотлари 2008-2010 йилларда одам савдосига қарши курашиш самарадорлигини ошириш бўйича Миллий тадбирлар режасига киритилган чора-тадбирларнинг ўз вақтида амалга оширилишини таъминласин.

6. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси бир ой муддатда одам савдоси жабрдийдаларига ёрдам кўрсатиш ва ҳимоя қилиш бўйича ихтисослаштирилган муассасалар тузиш ва уларнинг фаолиятини ташкил этиш, ушбу муассасалар томонидан одам савдосида жабр кўрганларни ижтимоий жиҳатдан тиклаш ишларини амалга ошириш юзасидан қарор қабул қилсин ҳамда одам савдоси жабрдийдаларига ёрдам кўрсатиш ва ҳимоя қилиш бўйича ихтисослаштирилган муассасалар тўғрисидаги низомни тасдиқласин.

7. Мазкур Қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Ш.М. Мирзиёев ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси И.Б. Абдуллаев зиммаларига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                     И. Каримов



*) Иловалар рус тилидаги матнда берилган.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2008 йил, 28-сон, 268-модда.