Законодательство
ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

Ўзбекистон Республикаси билан Озарбайжон Республикаси ўртасида дўстлик ва ҳамкорлик тўғрисидаги Шартнома (Баку, 1996 йил 27 май), (ЎзР ОМ 30.08.1996 й. 288-I-сон қарори билан ратификация қилинган)

Внимание!!! Перед Вами ознакомительный фрагмент документа. Полный текст документа доступен на сайте nrm.uz
Полный текст документа доступен пользователям платного тарифа на сайте nrm.uz. По вопросам звоните на короткий номер 1172.

Ўзбекистон Республикаси билан Озарбайжон

Республикаси ўртасида дўстлик

ва ҳамкорлик тўғрисидаги

ШАРТНОМА


Ўзбекистон Республикаси ва Озарбайжон Республикаси, бундан кейин Олий Аҳдлашувчи Томонлар деб аталувчилар,

БМТ Низомининг мақсад ва тамойилларига, халқаро ҳуқуқнинг умумий қабул қилинган бошқа нормаларига ва умуминсоний қадриятларга амал қилиб,

Хельсинки Якунловчи ҳужжатида, янги Европа учун Париж Хартиясрда, шунингдек Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик Ташкилотининг бошқа ҳужжатларида белгиланган мажбуриятларни бажаришга бўлган ўз интилишларини тасдиқлаб,

уларнинг халқлари ўртасида тарихан шаклланган дўстлик ва ўзаро ҳурмат муносабатларига асосланиб,

ўзаро манфаатли икки томонлама ҳамкорлик муносабатларини янада ривожлантириш ҳар икки давлат халқларининг туб манфаатларига жавоб беришидан, тинчлик ишига, барқарорлик ва хавфсизликни мустаҳкамлашга хизмат қилишидан келиб чиқиб,

ўз давлатлараро муносабатларини тенглик, адолат ва ўзаро тушуниш принциплари асосида қуришга қатъий аҳд қилиб,

сиёсий, иқтисодий, илмий-техникавий, экология ахборот, инсонпарварлик, маданий соҳаларда ва бошқа соҳалардаги икки томонлама ҳамкорликка янги сифат бағишлаш ва унинг ҳуқуқий базасини мустаҳкамлаш мақсадларини кўзда тутиб,

қуйидагилар тўғрисида аҳдлашдилар:



1-модда


Олий Аҳдлашувчи

...