Законодательство
ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

Ўзбекистон Республикаси билан Туркманистон ўртасида дўстлик, ҳамкорлик ва ўзаро ёрдам тўғрисида Шартнома (Чоржўй, 1996 йил 16 январь), (ЎзР ОМ 30.08.1996 й. 284-I-сон қарори билан ратифицикация қилинган)

Внимание!!! Перед Вами ознакомительный фрагмент документа. Полный текст документа доступен на сайте nrm.uz
Полный текст документа доступен пользователям платного тарифа на сайте nrm.uz. По вопросам звоните на короткий номер 1172.

Ўзбекистон Республикаси билан

Туркманистон ўртасида дўстлик,

ҳамкорлик ва ўзаро ёрдам тўғрисида

ШАРТНОМА


Ўзбекистон Республикаси ва Туркманистон, кейинги ўринларда Олий Аҳдлашувчи Томонлар деб юритилади,

БМТ Устави мақсадлари ва принципларига амал қилиб, халқаро ҳуқуқнинг умум эътироф этилган нормалари ва умуминсоний қадриятларнинг устунлигини тан олиб,

Хельсинки Якунловчи Ҳужжати, янги Европа учун Париж Хартияси, шунингдек Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик бўйича ташкилотнинг бошқа ҳужжатларидаги мажбуриятлар бажарилишига ўз интилишларини тасдиқлаб,

ҳар иккала мамлакат халқлари ўртасида тарихан шаклланган дўстона ва ўзаро ҳурмат муносабатларига асосланиб,

ўзаро фойдали икки томонлама ҳамкорликни янада ривожлантириш, ҳар иккала давлат халқларининг туб манфаатларига жавоб беришидан, Осиёда тинчлик ва хавфсизлик ишига хизмат қилишидан келиб чиқиб,

ўзларининг давлатлараро муносабатларини тенглик, адолатлилик ва ўзаро бир-бирини тушуниш принциплари асосида қуришга қарор қилиб,

сиёсий, иқтисодий, илмий-техникавий, экологик ахборот, инсонпарварлик, маданий ва бошқа соҳалардаги икки томонлама ҳамкорликка янги сифат бағишлашни ва унинг ҳуқуқий негизини мустаҳкамлашни мақсад қилиб қўйиб,

қуйидагилар тўғрисида аҳдлашдилар:



1-модда


Олий Аҳдлашувчи Томонлар ўз муносабатларини дўстона давлатлар сифатида ривожлантирадилар. Улар ўзаро муносабатларда суверен тенглик, яхши қўшничилик, куч ишлатиш ёки куч билан таҳдид қилишдан воз кечиш, низоларни тинч йўл билан бартараф этиш, чегараларнинг бузилмаслиги, ҳудудий яхлитлик, ички ишларга аралашмаслик, инсон ҳуқуқларини ҳурмат қилиш, тенг ҳуқуқлилик ва

...