Законодательство
ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигининг 59-сон, Молия вазирлигининг 105-сон "Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 22 октябрдаги ПФ-4042-сонли "Иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва ижтимоий нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида"ги Фармони бўйича пенсияларни қайта ҳисоблаш тартиби тўғрисидаги йўриқномани тасдиқлаш ҳақида"ги 31.10.2008 й. Қарори (АВ томонидан 05.11.2008 й. 1867-сон билан рўйхатга олинган)

Полный текст документа доступен пользователям платного тарифа на сайте nrm.uz. По вопросам звоните на короткий номер 1172.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

05.11.2008 й.

N 1867

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МЕҲНАТ ВА АҲОЛИНИ ИЖТИМОИЙ

МУҲОФАЗА ҚИЛИШ ВАЗИРЛИГИНИНГ

31.10.2008 й.

N 59


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИНИНГ

31.10.2008 й.

N 105


ҚАРОРИ



Ўзбекистон Республикаси Президентининг

2008 йил 22 октябрдаги ПФ-4042-сонли "Иш ҳақи,

пенсиялар, стипендиялар ва ижтимоий нафақалар

миқдорини ошириш тўғрисида"ги Фармони бўйича

пенсияларни қайта ҳисоблаш тартиби тўғрисидаги

йўриқномани тасдиқлаш ҳақида


(2008 йил 15 ноябрдан кучга киради)


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 22 октябрдаги ПФ-4042-сонли "Иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва ижтимоий нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида"ги Фармони ижросини таъминлаш мақсадида ҚАРОР ҚИЛАМИЗ:


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 22 октябрдаги ПФ-4042-сонли "Иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва ижтимоий нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида"ги Фармони бўйича пенсияларни қайта ҳисоблаш тартиби тўғрисидаги йўриқнома иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги ва Молия вазирлигининг 2008 йил 7 августдаги 29, 85-сонли "Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 21 июлдаги ПФ-4014-сонли "Иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва ижтимоий нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида"ги Фармони бўйича пенсияларни қайта ҳисоблаш тартиби ҳақидаги йўриқнома"ни тасдиқлаш тўғрисида"ги (2008 йил 16 август, рўйхат рақами 1843 - Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 йил, 34-сон, 338-модда) қарори 2008 йил 16 ноябрдан ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


3. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган санадан бошлаб ўн кундан кейин кучга киритилсин.



Меҳнат ва аҳолини ижтимоий

муҳофаза қилиш вазири в.б.                                           А. Ҳаитов



Молия вазири                                                                  Р. Азимов



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2008 йил, 44-45-сон, 450-модда.