Законодательство
ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

Адлия вазирининг 15.10.2001 й. 175-мҳ-сон "Ўзбекистон Республикаси ҳудудида чет эл эмитентлари ва чет элдаги ўзбек эмитентларининг қимматли қоғозларига рухсат бериш, рўйхатга олиш ва жойлаштириш тартиби тўғрисидаги низомни давлат реестридан чиқариш тўғрисида"ги Буйруғи

Полный текст документа доступен пользователям платного тарифа на сайте nrm.uz. По вопросам звоните на короткий номер 1172.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРИНИНГ

БУЙРУҒИ

15.10.2001 й.

N 175-мҳ




Ўзбекистон Республикаси ҳудудида чет эл

эмитентлари ва чет элдаги ўзбек эмитентларининг

қимматли қоғозларига рухсат бериш, рўйхатга олиш

ва жойлаштириш тартиби тўғрисидаги низомни

давлат реестридан чиқариш тўғрисида



Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигига давлат реестридан чиқариш учун тақдим этилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатни ҳуқуқий экспертиза қилиш натижаси бўйича 2001 йил 15 октябрдаги хулосага мувофиқ ҳамда Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 9 октябрдаги 469-сон "Вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар меъёрий ҳужжатларининг қонунийлигини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ва 2000 йил 19 майдаги 197-сон "Вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар меъёрий ҳужжатларини қабул қилиш тартибини такомиллаштириш тўғрисида"ги қарорларига асосан


БУЮРАМАН:


1. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 1995 йил 20 декабрда 199-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган "Ўзбекистон Республикаси ҳудудида чет эл эмитентлари ва чет элдаги ўзбек эмитентларининг қимматли қоғозларига рухсат бериш, рўйхатга олиш ва жойлаштириш тартиби тўғрисидаги Низом" давлат реестридан чиқарилсин ва бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идоралар норматив-ҳуқуқий ҳужжатларининг давлат реестрига тегишли ёзув киритилсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш маркази мазкур ҳужжат давлат реестридан чиқарилганлигини барча манфаатдор шахсларга етказиши лозимлиги маълумот учун қабул қилинсин.


3. Идоравий меъёрий ҳужжатларни давлат рўйхатидан ўтказиш бошқармаси (М.М. Икромов) ушбу ҳужжат давлат реестридан чиқарилганлиги тўғрисидаги маълумот оммавий ахборот воситаларида чоп этилиши ҳамда манфаатдор шахслар эътиборига етказилиши устидан назоратни таъминласин.


4. Мазкур буйруқни бажарилишини назорат қилиш Қонунчилик бош бошқармаси бошлиғи Х.М. Содиқов зиммасига юклансин.



Вазир                                                                                    А.А. Полвон-зода