Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 28.11.2008 й. 261-сон "Суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш дастурларини шакллантириш ва амалга оширишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
ҚАРОРИ
28.11.2008 й.
N 261
СУҒОРИЛАДИГАН ЕРЛАРНИНГ МЕЛИОРАТИВ
ҲОЛАТИНИ ЯХШИЛАШ ДАСТУРЛАРИНИ
ШАКЛЛАНТИРИШ ВА АМАЛГА ОШИРИШНИ
ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ
ТЎҒРИСИДА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2007 йил 29 октябрдаги ПФ-3932-сон Фармонига мувофиқ ҳамда суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш дастурларини сифатли шакллантиришни ва ўз вақтида амалга оширишни таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:
Суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш бўйича лойиҳаларни шакллантириш, ишлаб чиқиш, экспертизадан ўтказиш, тасдиқлаш ва амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ;
3. Ўзбекистон Республикаси "Давархитектқурилиш" қўмитаси, Молия вазирлиги, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги икки ой муддатда ўз норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш.Мирзиёев
"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2008 йил, 49-сон, 480-модда.