Законодательство
ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 26.09.2000 й. 370-сон "2000 йилда хўл мева-сабзавот маҳсулотларини марказлаштирилмаган ҳолда экспорт қилишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Қарори

Полный текст документа доступен пользователям платного тарифа на сайте nrm.uz. По вопросам звоните на короткий номер 1172.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

26.09.2000 й.

N 370



2000 ЙИЛДА ХЎЛ МЕВА-САБЗАВОТ

МАҲСУЛОТЛАРИНИ МАРКАЗЛАШТИРИЛМАГАН

ҲОЛДА ЭКСПОРТ ҚИЛИШГА ДОИР ҚЎШИМЧА

ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА


Хўл мева-сабзавот маҳсулотларини марказлаштирилмаган ҳолда экспорт қилишни янада кенгайтириш учун қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 8 июлдаги 261-сон қарори билан тасдиқланган Жисмоний ва юридик шахслар Ўзбекистон Республикаси резидентлари томонидан ҳўл мева-сабзавот маҳсулотларини республика ташқарисига чиқаришнинг вақтинчалик тартибининг амал қилиши 2000 йил 15 октябргача узайтирилсин.


2. Жисмоний ва юридик шахслар - Ўзбекистон Республикаси резидентлари томонидан ҳўл мева-сабзавот маҳсулотлари марказлаштирилмаган ҳолда экспорт қилинганда, шу жумладан, консигнация шартларида ва бартер асосида экспорт қилинганда уларга Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 8 июлдаги 261-сон қарорида белгиланган шартлар ва бериладиган имтиёзлар 2000 йил 15 октябргача сақлаб қолинсин.


3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси бош вазири Ў. Султонов зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                             И. Каримов