Давлат патент идораси директорининг 11.03.2009 й. 33-сон "Саноат мулки объекти патентининг амал қилишини тиклаш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида"ги Буйруғи (АВ томонидан 07.04.2009 й. 1937-сон билан рўйхатга олинган)
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН
РЎЙХАТГА ОЛИНГАН
07.04.2009 й.
N 1937
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ДАВЛАТ ПАТЕНТ ИДОРАСИ
ДИРЕКТОРИНИНГ
11.03.2009 й.
N 33
БУЙРУҒИ
Саноат мулки объекти патентининг
амал қилишини тиклаш қоидаларини
тасдиқлаш тўғрисида
(2009 йил 17 апрелдан кучга киради)
"Ихтиролар, фойдали моделлар ва саноат намуналари тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги Ўзбекистон Республикасининг 2008 йил 30 июлдаги ЎРҚ-164-сон Қонунига мувофиқ БУЮРАМАН:
1. Саноат мулки объекти патентининг амал қилишини тиклаш қоидалари иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Ушбу буйруқ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилгандан кейин ўн кун ўтгач кучга киради.
Давлат патент идораси директори Б. Амонов
"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2009 йил, 15-сон, 193-модда.