Законодательство
ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

Давлат патент идораси директорининг 24.06.2009 й. 72-сон "Товар белгиси ва хизмат кўрсатиш белгисини рўйхатдан ўтказиш учун талабнома тузиш, топшириш ва кўриб чиқиш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида"ги Буйруғи (АВ томонидан 29.07.2009 й. 1988-сон билан рўйхатга олинган)

Полный текст документа доступен пользователям платного тарифа на сайте nrm.uz. По вопросам звоните на короткий номер 1172.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

29.07.2009 й.

N 1988




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ДАВЛАТ ПАТЕНТ ИДОРАСИ

ДИРЕКТОРИНИНГ

24.06.2009 й.

N 72


БУЙРУҒИ


Товар белгиси ва хизмат кўрсатиш белгисини рўйхатдан

ўтказиш учун талабнома тузиш, топшириш ва кўриб

чиқиш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида


(2009 йил 8 августдан кучга киради)


"Товар белгилари, хизмат кўрсатиш белгилари ва товар келиб чиққан жой номлари тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида" Ўзбекистон Республикасининг 2007 йил 19 сентябрдаги ЎРҚ-111-сон Қонунига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 37-38-сон, 379-модда) мувофиқ БУЮРАМАН:


1. Товар белгиси ва хизмат кўрсатиш белгисини рўйхатдан ўтказиш учун талабнома тузиш, топшириш ва кўриб чиқиш қоидалари иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Ўзбекистон Республикаси Давлат патент идораси директорининг 2002 йил 11 октябрдаги 51-сонли "Товар белгиси ва хизмат кўрсатиш белгисини рўйхатдан ўтказиш учун талабнома тузиш, топшириш ва кўриб чиқиш қоидаларини тасдиқлаш ҳақида"ги буйруғи (рўйхат рақами 1184, 2002 йил 1 ноябрь) (Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идораларининг меъёрий ҳужжатлари ахборотномаси, 2002 йил, 21-сон) ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


3. Ушбу буйруқ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилгандан кейин ўн кун ўтгач кучга киради.



Директор                                                                                  Б. Амонов



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2009 йил, 30-31-сон, 353-модда.