Законодательство
ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

Товар белгиси ва хизмат кўрсатиш белгисини рўйхатдан ўтказиш учун талабнома тузиш, топшириш ва кўриб чиқиш Қоидалари (АВ томонидан 29.07.2009 й. 1988-сон билан рўйхатга олинган Давлат патент идораси директорининг 24.06.2009 й. 72-сон буйруғи билан тасдиқланган)

Полный текст документа доступен пользователям платного тарифа на сайте nrm.uz. По вопросам звоните на короткий номер 1172.

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2009 йил 29 июлда 1988-сон

билан рўйхатга олинган

Ўзбекистон Республикаси

Давлат патент идораси

директорининг

2009 йил 24 июндаги

72-сон буйруғига

ИЛОВА


Товар белгиси ва хизмат кўрсатиш белгисини

рўйхатдан ўтказиш учун талабнома тузиш,

топшириш ва кўриб чиқиш

ҚОИДАЛАРИ


Мазкур Қоидалар Ўзбекистон Республикасининг "Товар белгилари, хизмат кўрсатиш белгилари ва товар келиб чиққан жой номлари тўғрисида"ги Қонунига мувофиқ товар белгиси ва хизмат кўрсатиш белгисини рўйхатдан ўтказиш учун талабнома тузиш, топшириш ва кўриб чиқиш тартибини белгилайди.


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Қоидаларда қуйидаги қисқартмалар қўлланилади:


Қонун - Ўзбекистон Республикасининг "Товар белгилари, хизмат кўрсатиш белгилари ва товар келиб чиққан жой номлари тўғрисида"ги Қонуни;


Вазирлик - Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги;

Давлат муассасаси - Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги "Интеллектуал мулк маркази" давлат муассасаси;

Товар белгиси - товар белгиси ва хизмат кўрсатиш белгиси;


Талабнома - товар белгиси ва хизмат кўрсатиш белгисини рўйхатдан ўтказиш учун талабнома;


Париж конвенцияси - Саноат мулкини муҳофаза қилиш бўйича Париж конвенциясининг Ўзбекистон Республикаси учун амал қилаётган таҳрири;


ТХХК - товар ва хизматларнинг халқаро классификацияси;


БИМТ ХБ - Бутунжаҳон интеллектуал мулк ташкилоти Халқаро бюроси;


Халқаро рўйхатдан ўтказиш - Белгиларни халқаро рўйхатдан ўтказиш тўғрисидаги Мадрид битимига доир Баённомага мувофиқ амалга оширилган товар белгисини рўйхатдан ўтказиш;


Халқаро реестр - белгиларни халқаро рўйхатдан ўтказиш ҳақидаги маълумотларнинг БИМТ ХБ олиб борадиган расмий тўплами;


Баённома - Белгиларни халқаро рўйхатдан ўтказиш тўғрисидаги Мадрид битимига доир Баённома (Мадрид, 1989 йил 27 июнь).



II. ТОВАР БЕЛГИСИ ВА ХИЗМАТ КЎРСАТИШ

БЕЛГИСИНИ РЎЙХАТДАН ЎТКАЗИШ УЧУН ТАЛАБНОМА

ТУЗИШ ВА ТОПШИРИШ. ТАЛАБНОМА ТОПШИРИШ

ҲУҚУҚИГА ЭГА БЎЛГАН ШАХСЛАР


1-§. Товар белгисини рўйхатдан ўтказишга талабнома


2. Қонуннинг 3-моддасига мувофиқ товар белгиси - бу бир юридик ва жисмоний шахслар товарлари ва хизматларининг бошқа юридик ва жисмоний шахсларнинг шу турдаги товарларидан фарқлаш учун хизмат қиладиган белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилган белгидир.

Юридик ва (ёки) жисмоний шахслар бирлашмасининг улар томонидан ишлаб чиқариладиган ва (ёки) реализация қилинадиган бир хил сифатга ёки бошқа умумий тавсифларга эга бўлган товарларини белгилаш учун мўлжалланган товар белгиси жамоавий белги ҳисобланади.


3. Қонуннинг 3-моддаси бешинчи қисмига мувофиқ тасвирлар, сўзлар, муайян шакл тарзидаги белгилар ва бошқа белгилар ёки уларнинг исталган бир рангдаги ёки турли рангдаги жамлама ифодаси товар белгилари сифатида рўйхатдан ўтказилиши мумкин.

Сўзли белгиларга сўзлар, сўз кўринишига эга бўлган ҳарфий бирикмалар (хусусан, ҳар қандай кетма-кетликдаги унлилар ва ундош товушларнинг бўғин ҳосил қилувчи бирикмалари), сўз бирикмалари, гаплар, шунингдек уларнинг бирикмалари киради.

Тасвирий белгиларга жонли мавжудотлар, предметлар, табиий ва бошқа объектлар тасвирлари, ва шунингдек чизиқлар, доғлар, ҳар қандай фигураларнинг текисликдаги композициялари (ҳажмлиларидан ташқари) киради.

Ҳажмли белгиларга фазовий жойлашган уч ўлчамли объектлар, фигуралар ва чизиқлар ва фигураларнинг комбинациялари киради.

Жамлама белгиларга турли характердаги яъни, тасвирий, сўзли, муайян шаклдаги ҳажмли ва бошқа элементлар комбинацияси киради.

Бошқа белгиларга товушли, ёруғликдан иборат бўлган, голографик, ҳидли каби белгилар киради.


4. Қуйидагилар товар белгиси сифатида рўйхатдан ўтказилмайди:

а) давлат герблари, байроқлари ва давлат мукофотларининг тасвири туширилган белгилар;

б) давлатларнинг расмий номлари, халқаро ёки ҳукуматлараро ташкилотларнинг қисқартирилган ёки тўлиқ номлари;

в) расмий назорат, кафолат тамғалари ва намуна йўсинидаги тамғалар, муҳрлар;

г) давлат хизматларининг Ўзбекистон Республикасида қўлланиладиган ажратиш ва фарқлаш белгилари тасвирлари.

Юқоридаги "а" - "г" кичик бандларда кўрсатилган белгилар, агар бунга тегишли давлат органининг ёки белги эгасининг розилиги бўлса, товар белгисига муҳофаза қилинмайдиган қисмлар сифатида киритилиши мумкин.

д) хусусан фарқлаш хусусиятига эга бўлмаган белгилар, хусусан:

ўзига хос график тасвирга эга бўлмаган алоҳида ҳарфлар, рақамлардан иборат бўлган белгилар, сўз кўринишига эга бўлмаган ҳарфлар бирикмалари;

чизиқлар, оддий геометрик фигуралар ва уларнинг таркибига кирган алоҳида элементларидан фарқли, сифат жиҳатдан бошқа қабул қилиш даражасини берадиган композициялар ҳосил қилмайдиган бирикмалари;

товар белгиси сифатида рўйхатдан ўтказишга топширилган талабномадаги товарларни белгилаш учун уларнинг ҳақиқий ёки схематик тасвирлари;

шакли фақат функционал вазифасидан келиб чиқадиган уч ўлчамли объектлар;

товарларнинг умумэътироф этилган оддий номлари шу товарларни белгилаш учун;

корхона, ташкилот, муассаса ва соҳаларнинг умумқабул қилинган қисқартирилган номлари ва аббревиатуралари;

е) муайян турдаги товарларнинг белгиси сифатида умумфойдаланишда бўлган белгилар. Бундай белгилар деб маълум бир товар ёки турли ишлаб чиқарувчиларнинг шунга ўхшаш товарлари учун узоқ вақт ишлатилганлиги туфайли тушунча бўлиб қолган белгилар тушунилади;

ж) умумэътироф этилган рамзлар ва атамалар ҳисобланган белгилар.

Умумэътироф этилган рамзларга одатда, товар белгисини рўйхатдан ўтказиш сўралаётган товарлар рўйхатидаги товарларга оид бўлган хўжалик ёки фаолият соҳасини акс эттирувчи белгилар, шунингдек фан ва техникада қўлланиладиган шартли белгилар киради. Умумэътироф этилган атамаларга фан ва техниканинг аниқ бир соҳасига хос бўлган сўз бирликлари киради;

з) товарларни, шу жумладан, уларнинг тури, сифати, сони, хусусияти, қандай мақсадга мўлжалланганлиги ва қийматини, шунингдек уларнинг ишлаб чиқариладиган ёки ўтказиладиган жойи ва вақтини тавсифлаш учун фойдаланиладиган белгилар.

Мазкур "з" кичик бандда кўрсатилган белгиларга товарларнинг оддий номлари, товарлар сифат тоифасининг белгиси, товарларнинг хусусиятини кўрсатувчи (шу жумладан, мақтов характерига эга бўлган) белгилар, хом ашё материалини ва таркибини кўрсатувчи белгилар, товарларнинг оғирлиги, ҳажми, нархини, ишлаб чиқарилган санасини кўрсатувчи белгилар, умумий номлар, ишлаб чиқаришни яратиш тарихидан маълумотлар, корхоналарнинг номлари, товар тайёрловчиларнинг ва воситачи фирмаларнинг манзилгоҳлари, қисман ёки тўлиқ жуғрофий номдан иборат бўлиб, товар тайёрловчининг жойлашган жойи сифатида қабул қилиниши мумкин бўлган белгилар.

Юқоридаги "д" - "з" кичик бандларда кўрсатилган белгиларни рўйхатдан ўтказишга, башарти бу белгилар амалда улардан аниқ товарлар учун фойдаланиш натижасида фарқланиш хусусиятига эга бўлганлиги исботланган тақдирдагина йўл қўйилиши мумкин.

Исбот сифатида талабнома топширилган санагача талабномада кўрсатилган белгидан фойдаланилганлиги натижасида фарқланиш хусусиятига эга эканлигини тасдиқлайдиган қуйидаги маълумотлар тақдим этилади:

талабномада кўрсатилган белги билан белгиланган товарларни ишлаб чиқариш ва сотиш ҳажми;

талабномада кўрсатилган белги билан белгиланган товарларнинг сотилиш ҳудудлари;

талабномада кўрсатилган товар(хизмат)ларни белгилаш учун берилган белгидан фойдаланиш муддати;

талабномада кўрсатилган белги билан белгиланган товар(хизмат)ларнинг рекламаси учун сарфланадиган харажатлар ҳажми;

талабномада кўрсатилган белги ва шу белги билан белгиланган товарларнинг ишлаб чиқарувчилари ҳақида истеъмолчиларнинг хабардорлик даражаси тўғрисидаги маълумотлар, шу жумладан, ижтимоий сўровларнинг натижалари;

талабномада кўрсатилган белги билан белгиланган товарлар ҳақидаги ахборот очиқ матбуотда нашр қилинганлиги тўғрисида маълумотлар;

талабномада кўрсатилган белги билан белгиланган товарлар Ўзбекистон Республикаси ёки чет мамлакатлардаги кўргазмаларда намойиш қилинганлиги тўғрисидаги маълумотлар ва бошқа маълумотлар.

и) товар ёки унинг тайёрловчиси хусусидаги ёлғон ёки истеъмолчини чалғитиши мумкин бўлган белгилар, уларга хусусан, истеъмолчининг онгида товарнинг ҳақиқатга тўғри келмаган маълум бир сифати, унинг тайёрловчиси ёки келиб чиққан жойи ҳақида тасаввур ҳосил қиладиган белгилар киради. Белгининг камида битта элементи ёлғон ёки истеъмолчини чалғитиши мумкин бўлса, белги ёлғон ёки истеъмолчини чалғитиши мумкин деб эътироф этилади;

к) товар келиб чиққан ҳақиқий жойни расман кўрсатувчи, лекин товар бошқа ҳудудда чиқарилаётганлиги ҳақида янглиш тасаввур берувчи белгилар;

л) маъданли сувлар, вино ёки кучли спиртли ичимликларнинг аслиятини акс эттирувчи жуғрофий номлар бўлган ёки шундай номларни ифодаловчи белгилар, мазкур жойда чиқарилмаган товарларни белгилаш учун ишлатилган белгилар, шунингдек башарти улар таржима қилиб ёки "кўринишдаги", "турдаги", "усулдаги" ва бошқа шунга ўхшаш сўзлар билан қўшилган ҳолда қўлланилса;

м) жамият манфаатларига, одамийлик ва ахлоқ қоидаларига зид бўлган белгилар, уларга хусусан, диний нишон ва рамзлар, ахлоқсиз мазмундаги сўз ва тасвирлар, инсон қадрини, диний ҳиссиётларни ҳақорат қиладиган инсонпарварликка зид характердаги шиорлар ва бошқалар;

н) қуйидаги белгилар билан адаштириб юбориш даражасида бир хил ёки уларга айнан ўхшаш бўлган белгилар:

илгари Ўзбекистон Республикасида бошқа шахс номига рўйхатдан ўтказилган ёки рўйхатдан ўтказиш сўраб талабнома берилган, шунингдек Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларига мувофиқ рўйхатдан ўтказилмай ҳам муҳофаза қилинадиган ёки шу турдаги товарларга нисбатан анча илгарироқ устуворликка эга бўлган товар белгилари билан адаштириб юбориш даражасида бир хил ёки уларга айнан ўхшаш бўлган белгилар;

ҳар қандай товарларга нисбатан бошқа шахсларнинг белгиланган тартибда умумэътироф этилган товар белгилари билан адаштириб юбориш даражасида бир хил ёки уларга айнан ўхшаш бўлган белгилар;

Қонунга мувофиқ муҳофаза қилинадиган географик кўрсаткичлар ва товар келиб чиққан жой номлари бўлган белгилар билан адаштириб юбориш даражасида бир хил ёки уларга айнан ўхшаш бўлган белгилар, бу белгилар ҳар қандай товарларга нисбатан шундай кўрсаткичдан ёки номдан фойдаланиш ҳуқуқига эга бўлган шахс номига рўйхатдан ўтказилаётган товар белгисига муҳофаза қилинмайдиган қисм сифатида киритилган ҳоллар бундан мустасно;

белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилган сертификатлаш белгилари.

Ушбу "н" кичик банднинг иккинчи, учинчи хатбошиларида кўрсатилган товар белгилари билан адаштириб юбориш даражасида бир хил ёки уларга айнан ўхшаш бўлган белгиларни рўйхатдан ўтказишга товар белгиси эгасининг бу белгини рўйхатга олиш учун розилиги бўлган тақдирдагина йўл қўйилиши мумкин. Бу ҳолда розилик хатининг асли тақдим қилинади. Розилик хати "катта" белги эгаси бўлган корхонанинг фирма бланкасида расмийлаштирилади ва қуйидаги бандлардан иборат бўлади:

розилик берган товар белгиси эгасининг тўлиқ номи ва манзилгоҳи;

розилик олган шахснинг тўлиқ номи ва манзилгоҳи;

ўхшаш товар белгиси эгасининг имзоси, лавозими ва фамилияси;

эгаси розилик берган товар белгисининг тасвири;

розилик олиб талабнома топширилаётган белгининг тасвири;

розилик берилган товарлар ва/ёки хизматлар рўйхати;

розилик хати берилган сана, ушбу санасиз хат ҳақиқий эмас деб ҳисобланади;

о) қуйидаги белгилар:

ўзга шахсларга тегишли ва Ўзбекистон Республикаси ҳудудида таниқли бўлган фирма номларини (ёки уларнинг бир қисмини), агар бу номга бўлган ҳуқуқ бир турдаги товарларни белгилаш учун товар белгисига доир талабнома келиб тушиш санасидан аввалроқ олинган бўлса, такрорловчи белгилар;

саноат намуналарини такрорловчи белгилар, агар уларга бўлган ҳуқуқ Ўзбекистон Республикасида ўзга шахсларга тегишли бўлса;

Ўзбекистон Республикасида машҳур бўлган илмий асарлар, адабиёт ва санъат асарларининг номларини, уларнинг қаҳрамонларини ёки ибораларини, санъат асарларини ёки улардан кўринишларни муаллифлик ҳуқуқига эга бўлган шахс ёки унинг ҳуқуқий ворислари (меросхўрлари) розилигини олмаган тарзда такрорловчи белгилар;

атоқли шахсларнинг фамилиялари, исмлари, тахаллуслари ва улардан ясалган сўзларни, бундай шахсларнинг портретларини ҳамда дастхатларини, башарти булар Ўзбекистон Республикасининг тарихий ва маданий бойлиги бўлса, ана шу атоқли шахслар, уларнинг меросхўрлари ёки давлат органи розилигини олмаган тарзда такрорловчи белгилар.

Ушбу банднинг "о" кичик бандида кўрсатилган маълум ва машҳурлик товар белгиси сифатида рўйхатдан ўтказишга тақдим этилган белгининг устуворлик санасига нисбатан аниқланади.


5. Қонуннинг 9-моддаси биринчи қисмига мувофиқ товар белгисини рўйхатдан ўтказиш учун бериладиган талабнома бир товар белгисига тааллуқли бўлиши лозим.


6. Талабномада қуйидагилар бўлиши керак:

а) товар белгиси сифатида белгини рўйхатдан ўтказиш учун талабнома берувчининг унинг жойлашган жойи ёки яшаш манзили кўрсатилган аризаси (бундан кейинги ўринларда ариза деб юритилади);

б) талабномада кўрсатилган белгининг тасвири;

в) белгиларни рўйхатдан ўтказиш учун товарлар ва (ёки) хизматларнинг халқаро таснифига мувофиқ гуруҳланган, товар белгисини рўйхатдан ўтказиш сўралаётган товарларнинг рўйхати.


7. Талабномага талабномани топшириш учун белгиланган тартибда патент божи тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат илова қилиниши лозим.


8. Агар талабнома жамоавий белгига оид бўлса, бундай ҳолда талабномага ҳуқуқий ва (ёки) жисмоний шахслар бирлашмаси қатнашчиларининг жамоавий белгидан фойдаланиш тўғрисидаги келишуви (бундан кейинги ўринларда Келишув деб юритилади) илова қилинади.

Келишувда қуйидаги маълумотлар бўлиши лозим:

а) жамоавий белгини ўзининг номига рўйхатдан ўтказишга ваколат берилган шахснинг номи;

б) ушбу белгидан фойдаланиш ҳуқуқига эга бўлган шахслар рўйхати (тўлиқ расмий номи ва манзилгоҳини кўрсатган ҳолда);

в) жамоавий белгини рўйхатдан ўтказиш мақсади;

г) жамоавий белги билан белгиланадиган товарларнинг рўйхати ва ягона сифат ёки бошқа умумий кўрсаткичлари;

д) жамоавий белгидан фойдаланиш шартлари;

е) жамоавий белгидан фойдаланишни назорат қилиш тартиби ҳақидаги низом;

ж) келишувни бузганлик учун жавобгарлик ҳақидаги низом.

Келишув ушбу белгидан фойдаланиш ҳуқуқига эга бўлган шахслар томонидан имзоланади (ҳуқуқий шахслар учун муҳр билан тасдиқланади). Имзо чеккан шахсларнинг фамилияси, исми ва отасининг исми кўрсатилади.


9. Талабнома патент вакили орқали берилган бўлса, қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ расмийлаштирилган ва унинг ваколатларини тасдиқловчи ишончнома илова қилинади.

Ишончнома талабнома билан бир вақтнинг ўзида ёки талабнома топширилган санадан икки ойдан кечиктирилмай топширилади.


10. Конвенция устуворлиги сўраб берилган талабномага (бундан буён матнда - конвенция талабномаси деб юритилади) талабнома берувчи томонидан саноат мулкини муҳофаза қилиш бўйича Париж конвенцияси қатнашчиси бўлган давлатда берилган биринчи талабноманинг тасдиқланган нусхаси ва унинг ўзбек ёки рус тилига қилинган таржимаси илова қилинади, улар конвенция талабномаси Вазирликка келиб тушган санадан бошлаб уч ой муддатдан кечиктирилмай топширилади. Биринчи талабнома нусхасининг таржимаси талабнома берувчи ёки патент вакили томонидан имзоланади.

Конвенция устуворлигини белгилаш тўғрисидаги илтимоснома, талабнома бериш пайтида (гувоҳнома бериш тўғрисидаги аризанинг тегишли графасида келтирилади) ёки Агентликка талабнома келиб тушган санадан бошлаб икки ой муддат давомида топширилиши мумкин.

11. Кўргазмага оид устуворлик сўраб берилган талабномага, бундай устуворлик сўрашнинг қонунийлигини тасдиқловчи ҳужжат илова этилади, у Вазирликка талабнома келиб тушган санадан бошлаб уч ойдан кечиктирилмай топширилади.

Талабнома берувчи томонидан тақдим этилган ҳужжат, саноат мулкини муҳофаза қилиш бўйича Париж конвенциясининг қатнашчиси бўлган давлатлардан бирининг ҳудудида ташкил этилган кўргазманинг мақомини, яъни расмий халқаро кўргазма ёки халқаро деб расман тан олинган кўргазмалигини тасдиқлаши ва товарларни намойиш этган шахснинг номини, белгини, шу белги қўйилган товарлар рўйхатини, шунингдек экспонатларни очиқ намойиш этиш бошланган санани ўз ичига олиши лозим. Ҳужжат тегишли кўргазма маъмуриятининг ваколатли шахси томонидан тасдиқланган бўлиши лозим.

Кўргазмавий устуворликни белгилаш ҳақидаги илтимоснома талабномани топширишда (аризанинг тегишли графасида келтирилади) ёки талабнома Агентликка келиб тушган санадан сўнг икки ой мобайнида тақдим этилиши мумкин.

12. Талабномада кўрсатилган белгини рўйхатдан ўтказиш тўғрисидаги ариза ўзбек ёки рус тилида топширилади. Талабноманинг бошқа ҳужжатлари ўзбек, рус ёки бошқа тилда топширилади.

Агар талабнома ҳужжатлари бошқа тилда топширилган бўлса, талабномага уларнинг ўзбек ёки рус тилига талабнома берувчи ёки патент вакилининг имзоси билан тасдиқланган таржимаси илова қилинади.

Бошқа тилда топширилган ҳужжатлар, агар уларнинг таржималари бошқа тилда топширилган ҳужжатлар келиб тушган санадан бошлаб икки ой муддат ичида топширилса, Вазирликка келиб тушган санадан бошлаб топширилган деб ҳисобланади, акс ҳолда ҳужжатлар, уларнинг таржималари келиб тушган санадан бошлаб топширилган деб ҳисобланади.

13. Талабнома (белгини рўйхатдан ўтказишга талаб этилаётган тасвирдан ташқари) икки нусхада топширилади.

Белгининг рўйхатдан ўтказиш учун талаб этилаётган тасвири 5 нусхада топширилади.

Талабномага илова этилаётган ҳужжатлар бир нусхада топширилади.



2-§. Талабноманинг таркиби


14. Талабнома Қоидаларнинг 1-иловасига мувофиқ шаклда топширилади.

Агар баъзи маълумотларни тегишли графаларда тўлиқ жойлаштириш мумкин бўлмаса, улар ўша шакл бўйича қўшимча варақда келтирилади, талабноманинг тегишли графасида "давомини қўшимча варақда қаранг" деб кўрсатилади.


15. "Ёзишмалар учун манзилгоҳ" графасида хат олувчининг почта индекси кўрсатилган ёзишма олиб бориш учун манзилгоҳи, исми ёки номи ва телефон, факс рақамлари, электрон почта манзили (агар улар мавжуд бўлса) кўрсатилади.

Ёзишма учун манзилгоҳ сифатида талабнома берувчи юридик шахснинг Ўзбекистон Республикасида жойлашган жойи ёки Ўзбекистон Республикасида доимий яшайдиган талабнома берувчи жисмоний шахснинг манзилгоҳи ёхуд Вазирликда рўйхатдан ўтказилган патент вакилининг манзилгоҳи ёки Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги бошқа манзилгоҳ кўрсатилган бўлиши мумкин.

16. "Талабнома берувчи" графасида талабнома берувчи тўғрисидаги маълумотлар келтирилади. Юридик шахснинг расмий номи ёки жисмоний шахснинг фамилияси, исми ва отасининг исми (агар у мавжуд бўлса) кўрсатилади. Талабнома берувчининг номи ўзбек ва рус тилларида кўрсатилади. Шунингдек талабнома берувчининг почта индекси кўрсатилган, мамлакатнинг расмий номини ҳам ўз ичига олган, телефон, факс рақамлари ва электрон почта манзили (агар улар мавжуд бўлса) кўрсатилган тўлиқ почта манзилгоҳи келтирилади.


17. Номларига товар белгисини рўйхатдан ўтказиш сўралаётган Ўзбекистон Республикаси корхоналари, ташкилотлари, муассасалари учун агар у белгиланган бўлса, КТУТ коди кўрсатилади. Агар КТУТ коди белгиланган бўлмаса, тегишли жойда "белгиланмаган" деб кўрсатилади.

Номларига товар белгисини рўйхатдан ўтказиш сўралаётган, Ўзбекистон Республикасининг чегарасидан ташқарида яшовчи чет эл юридик ёки жисмоний шахслари учун БИМТнинг ST.3 стандарти бўйича мамлакат коди кўрсатилади (агар у белгиланган бўлса).


18. Устуворликни белгилаш тўғрисидаги илтимоснома кўрсатилган графа, Вазирликка талабнома келиб тушган санадан олдинроқ устуворлик сўралаётган ҳолдагина тўлдирилади. Бу ҳолда тегишли катакларга "X" белгиси қўйиб чиқилади.

"Биринчи талабнома рақами" графасида конвенция устуворлигини сўрашга асос бўлаётган биринчи талабноманинг рақами кўрсатилади.

"Дастлабки талабнома рақами" графасида ушбу талабнома ажратиб олинган дастлабки талабнома рақами кўрсатилади.

"Халқаро рўйхатдан ўтказиш рақами" графасида Ўзбекистон Республикаси ҳудудида аввал муҳофаза қилинган товар белгисининг халқаро рўйхатдан ўтказилиш рақами кўрсатилади.

"Сўралаётган устуворлик санаси" графасида сўралаётган устуворлик санаси кўрсатилади.

"Талабнома берилган мамлакатнинг БИМТнинг ST.3 стандарти бўйича коди" графасида талабнома берилган мамлакатнинг БИМТнинг ST.3 стандарти бўйича коди кўрсатилади.


19. Талабнома берувчи томонидан иш олиб бориш патент вакили орқали амалга оширилган ҳолда тўлдириладиган "Патент вакили" графасида у тўғрисидаги қуйидаги маълумотлар келтирилади: фамилияси, исми, отасининг исми (агар у мавжуд бўлса), Вазирликда рўйхатдан ўтказилган рақами, жойлашган жойи, телефон, факс рақами ва электрон почта манзили (агар улар мавжуд бўлса).

20. "Талабномада кўрсатилган белгининг тасвири" графасида талабнома берилган белгининг фотосурати, типография оттискаси қалин, узоқ муддатга чидамли, формати 8х8 см бўлган қоғоздаги тасвири ёпиштириб қўйилади (белгининг турига қараб, унинг фотосурати ёки оттискасининг кенглиги 8x16 см ни ташкил этиши мумкин).

Агар рўйхатдан ўтказиш учун товар белгиси сифатида этикетка кўринишидаги белгига талабнома берилаётган бўлса, у ҳолда талабнома берилаётган белгининг тасвири сифатида этикетканинг ўзи топширилиши мумкин. Агар этикетканинг формати 8х16 см дан ортиқ бўлса, у ҳолда талабнома берилаётган белгининг тасвири кичрайтирилган ўлчамда топширилади.

Агар рўйхатдан ўтказиш учун товар белгиси сифатида муайян шаклга эга бўлган (уч ўлчамли) белгига талабнома берилаётган бўлса, у ҳолда "Талабномада кўрсатилган белгининг тасвири" графасида шу белгининг умумий кўринишининг тасвири жойлаштирилади. Шу билан бирга, талабномада кўрсатилган белги тўғрисида тўлиқ тасаввур ҳосил қилувчи барча зарур проекцияларнинг тасвири ҳам келтирилади.

Талабномада кўрсатилган белгининг тасвири товар белгисини қайси ранг ёки ранглар бирикмасида рўйхатдан ўтказиш сўралаётган бўлса, ўша ранг ва ранглар бирикмасида топширилади.

Белгининг тасвири ундан исталган миқдорда нусха олишга имкон берадиган қилиб, график жиҳатдан сифатли бажарилган бўлиши лозим.


21. Агар талабнома берилаётган белгининг тасвирини "Талабномада кўрсатилган белгининг тасвири" графасида келтириш имкони бўлмаса, бу ҳолда ушбу графада "Х" белгиси қўйилиб, талабнома берилаётган белги алоҳида электрон ташувчида тақдим этилаётгани айтилади ҳамда ушбу ташувчи тури кўрсатилади (компьютер диски, дискета, аудиотасма, видеотасма ва ҳ. к.).


22. "Белгининг турига тааллуқли кўрсатмалар" графаси тегишли катаклар "X" белгисини қўйиб чиқиш йўли билан тўлдирилади.


23. Агар сўз билан ифодаланган белги ўзбек тилида ҳам рус тилида ҳам тақдим этилмаган бўлса, бу ҳолда "Белги ёки унинг қисмларининг транслитерацияси" графасида унинг ўзбек ёки рус алифбоси ҳарфларидаги транслитерацияси ва агар белги маъно ифодаласа, унинг ўзбек ёки рус тилларига таржимаси келтирилади.


24. "Талабнома берилаётган белгининг тавсифи" графасида талабномада кўрсатилган белгининг тавсифи келтирилади: унинг кўриниши (сўзли, тасвирий, ҳажмий, ҳаракатланувчи, ҳидли, товушли, ва/ёки аралаш белги), таркибий элементлари, умуман белгининг ёки унинг айрим элементлари (қисмлари)нинг маъноси.

Агар сўзли белги ёки унинг бир қисми маънога эга бўлмаса, у ҳолда унинг вужудга келиш усули кўрсатилади: бир неча сўзларнинг бошланғич бўғинлари, аббревиатура, тўқиб чиқарилган сўз ва бошқалар.

Агар сўзли белги ўзбек ёки рус тилларида кам ишлатиладиган бўлса, (махсус атама, тарихий ном, эскирган сўз) у ҳолда унинг маъноси кўрсатилади.

Агар белги ёки унинг бир қисми тасвирий бўлса, у ҳолда унга кирувчи барча элементларнинг тавсифи келтирилади ва агар унинг маъноси бор бўлса, у ҳам кўрсатилади.

Ёруғлик, товушли, ҳидли ёки бошқа белгилар график кўринишида топширилади.

Агар товар белгиси сифатида рўйхатдан ўтказиш учун ёруғлик белгисига талабнома топширилган бўлса, у ҳолда ёруғлик рамзларининг (сигналларининг) характеристикаси, уларнинг кетма-кетлиги, ёритиш вақтининг узунлиги ва бошқа ўзига хос хусусияти келтирилади.

Агар товар белгиси сифатида рўйхатдан ўтказиш учун товушли белгига талабнома топширилган бўлса, бу ҳолда у таркиб топган товуш (товушлар) тавсифи, шунингдек нота ёзуви ёки частоталар диаграммаси келтирилади.

Агар товар белгиси сифатида рўйхатдан ўтказиш учун ҳидли белгига талабнома топширилган бўлса, композиция таркиби ва ҳидни тавсифловчи кимёвий бирикма формуласи келтирилади.


25. Агар рангли белгини рўйхатдан ўтказиш сўралаётган бўлса, у ҳолда "Ранги ёки ранглар уйғунлиги" графасида унинг ранги ёки ранглар бирикмаси кўрсатилади.

Рангларнинг тавсифи белгида фойдаланиладиган ва кўчирма нусхада мавжуд рангларга мос келиши лозим. Агар оқ-қора рангдаги белгини рўйхатдан ўтказиш сўралаётган бўлса, кўрсатилган графани тўлдириш талаб этилмайди.


26. Товарлар ва хизматларнинг рўйхати товар белгисини рўйхатдан ўтказиш сўралаётган товарлар ва хизматларни аниқлаш учун мўлжалланади.

"Синфи" ва "Товарлар ва (ёки) хизматлар номи" графаларида ТХХК синфларининг рақамлари ва товар белгисини рўйхатдан ўтказиш сўралаётган товарлар ва (ёки) хизматларнинг номлари кўрсатилади.

ТХХК синфлари бўйича гуруҳларга ажратилган товарлар ва (ёки) хизматлар, маҳсулот (хизмат)ни бирхиллаштириш имконини берувчи амалдаги ТХХК таҳририга киритилган номларга мос бўлиши лозим.


27. "Илова қилинган ҳужжатлар рўйхати" графаси тегишли катакларга "X" белгисини қўйиб чиқиш ва илова қилинадиган ҳужжатларнинг ҳар бир намунасида нусхалар ва варақлар сонини кўрсатиш йўли билан тўлдирилади. Тури талабноманинг шаклида кўзда тутилмаган илова қилинадиган ҳужжатлар учун ("бошқа ҳужжат") уларнинг мўлжалланганлиги аниқ кўрсатилади.

Агар талаб қилинаётган белги Қонуннинг 10-моддаси, биринчи қисми 1 - 4-бандларида санаб ўтилган элементларга эга бўлса, талабномага тегишли ваколатли органнинг товар белгисида қуйидаги тасвирлардан фойдаланишга розилигини тасдиқловчи ҳужжат илова қилинади:

а) давлат герблари, байроқлари ва эмблемалар;

б) давлатларнинг расмий номлари, халқаро ёки ҳукуматлараро ташкилотларнинг қисқартирилган ёки тўлиқ номлари;

в) давлат мукофотлари ва бошқа фарқлаш белгилари;

г) расмий назорат, кафолат ёки намуна тамғалари ва муҳрлар.


28. Агар белги таркибида ишлаб чиқаришга асос солинган сана, талабнома берувчи томонидан ишлаб чиқилаётган товарлар ёки кўрсатилаётган хизматларга берилган мукофотлар тасвирига оид кўрсатмалар бўлса, талабномага асос солинган сана ва талабнома берувчининг мукофотларга бўлган ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжатлар илова қилинади.


29. Талабноманинг охирги "Имзо" графасини имзо қўйилган санаси кўрсатилган ҳолда тўлдириш барча ҳолларда мажбурийдир.

Талабнома талабнома берувчи томонидан имзоланади. Юридик шахс номидан ташкилот раҳбари томонидан унинг лавозими кўрсатилган ҳолда имзоланади. Имзо муҳр билан (муҳр мавжуд бўлган тақдирда) тасдиқланади.

Талабнома патент вакили орқали берилганда, талабнома патент вакили томонидан имзоланади.

Имзо имзо қўювчи шахснинг фамилияси ва исми, отаси исмининг бош ҳарфлари кўрсатилган ҳолда изоҳланади. Талабномада қўшимча варақлар мавжуд бўлса, улар ҳам худди шу тартибда имзоланади.



3-§. Ҳужжатларни расмийлаштириш


30. Барча ҳужжатлардан исталган тарзда нусхалар олиш учун қулай расмийлаштирилиши лозим.


31. Талабноманинг ҳужжатлари оқ, силлиқ, ялтирамайдиган қоғозда амалга оширилади.


32. Талабноманинг ҳар бир ҳужжати алоҳида варақдан бошланади. 210 х 297 мм форматга эга бўлган варақлар ҳошияларининг ўлчами:

юқориси - 20 мм;

ўнг ва пастдаги - 20 мм;

чапдаги - 25 мм дан иборат бўлиши лозим.


33. Талабноманинг ҳар бир ҳужжатининг иккинчи ва ундан кейинги варақлари араб рақамлари билан рақамланади.


34. Ҳужжатлар қора рангли шрифтларда босиб чиқарилади. Матн 1,5 интервал оралиғида бош ҳарфларининг баландлиги 2,1 мм дан кам бўлмаган ҳолда босмадан чиқарилади.



4-§. Талабномани топшириш


35. Қонуннинг 4-моддаси иккинчи қисми ва 8-моддаси биринчи қисмига мувофиқ товар белгисига талабнома топшириш ҳуқуқига юридик ёки жисмоний шахс (бундан кейинги ўринларда талабнома берувчи деб юритилади) эгадир.

36. Талабнома Вазирликка бевосита топширилади ёки почта орқали юборилади.

37. Талабнома бевосита талабнома берувчи томонидан ёки Вазирликда рўйхатдан ўтган патент вакили орқали топширилиши мумкин. Ўзбекистон Республикасидан ташқарида доимий яшовчи жисмоний шахслар ёки чет эл юридик шахслари ёхуд уларнинг патент вакиллари товар белгиларини рўйхатдан ўтказиш ишларини юритишни Вазирликда рўйхатдан ўтган патент вакиллари орқали амалга оширадилар.


III. ВАЗИРЛИК ВА ДАВЛАТ МУАССАСАСИ БИЛАН ТОВАР

БЕЛГИСИНИ РЎЙХАТДАН ЎТКАЗИШДА ТАЛАБНОМА

БЎЙИЧА ИШЛАРНИ ОЛИБ БОРИШ


1-§. Вакил тайинлаш


38. Товар белгисини рўйхатдан ўтказиш бўйича ишларни олиб бориш ва талабномани кўриб чиқиш давомида ўз манфаатларини ҳимоя қилиш учун талабнома берувчи қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ расмийлаштирилган ишончнома бериб патент вакили тайинлаши мумкин.

Ўзбекистон Республикасида расмийлаштириладиган Вазирлик ва Давлат муассасаси олдидаги вакилликка ишончнома оддий ёзма шаклда тузилади ва нотариал тасдиқланиши шарт эмас.

39. Вакилнинг ишончномаси талабномани топшириш вақтида ёки иш юритиш давомида тақдим этилиши мумкин. Ишончнома талабнома материалларига қўшиб қўйилади.


40. Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарида истиқомат қилувчи жисмоний шахс ёки чет эл юридик шахсининг манфаатларини ҳимоя қилиш учун патент вакилига бериладиган ишончнома ушбу шахснинг ўзи томонидан ҳам талабнома берувчи томонидан берилган тегишли ишончномага эга патент вакили томонидан ҳам берилиши мумкин.

Агар ишончнома Вазирликда рўйхатдан ўтказилган бир нечта патент вакилининг номига берилган бўлса, бу ҳолда товар белгисини рўйхатдан ўтказиш бўйича ишлар тўғри келган патент вакили томонидан олиб борилади.

41. Ишончнома топширилгунга қадар вакилнинг олиб борган ҳаракатлари ҳақиқий эмас деб ҳисобланади ва экспертиза томонидан инобатга олинмайди. Вакилнинг унга тақдим этилган ваколатлари доирасидаги ҳар бир ҳаракати ёки Вазирлик ва Давлат муассасасининг унга нисбатан ҳар бир ҳаракати талабнома берувчининг ҳаракати ёки талабнома берувчига нисбатан ҳаракат каби оқибатларга олиб келади.

42. Вакиллик ишончномада кўрсатилган ваколатлар ёки уларнинг амал қилиш муддати тугагунча амал қилади. Ишончномада кўрсатилган ваколатларни муддатидан аввал тўхтатиш талабнома берувчи ёки унинг ҳуқуқий вориси томонидан Вазирликка тегишли ариза (ишончномани чақириб олиш) бериш йўли билан амалга оширилиши мумкин.


2-§. Вазирлик ва Давлат муассасаси билан ёзишмалар олиб бориш

43. Ёзишмалар талабнома берувчи ёки унинг патент вакили томонидан ҳар бир талабнома учун алоҳида олиб борилади. Талабнома топширилгандан кейин юбориладиган материалда талабнома рақами кўрсатилиши ва талабнома берувчи ёки унинг патент вакилининг имзоси бўлиши шарт. Талабнома рақами кўрсатилмаган материаллар кўриб чиқилмасдан қайтариб юборилади.


44. Вазирлик ва Давлат муассасаси билан ёзишмалар ўзбек ёки рус тилларида олиб борилади. Талабнома берувчи томонидан бошқа тилда берилган материалларга уларнинг ўзбек ёки рус тилларида талабнома берувчи ёки унинг патент вакили имзоси билан тасдиқланган таржимаси илова қилиниши лозим.


3-§. Муддатлар


45. Йиллар билан ҳисобланадиган муддат унинг охирги йилидаги тегишли ой ва кунда тамом бўлади.


46. Ойлар билан ҳисобланадиган муддат шу муддатнинг охирги ойидаги тегишли кунда тугайди.

Агар ойлар билан ҳисобланадиган муддатнинг тамом бўлиши тегишли рақам бўлмаган ойга тўғри келса, у ҳолда муддат шу ойнинг охирги кунида тугайди.


47. Ҳафталар билан ўлчанадиган муддат шу муддатнинг охирги ҳафтасидаги тегишли кунда тугайди.


48. Агар хат ёки патент божи Вазирлик ва Давлат муассасасига келиб тушиши лозим бўлган муддатнинг охирги куни Вазирлик ва Давлат муассасасининг дам олиш кунига тўғри келса, ушбу муддат кейинги иш кунигача узайтирилади.


4-§. Талабнома ҳужжатларига қўшимчалар,

аниқликлар ва тузатишлар киритиш


49. Қонуннинг 13-моддаси иккинчи қисмига мувофиқ талабнома берувчи ўз ташаббусига кўра талабнома материалларини талабнома моҳиятини ўзгартирмаган ҳолда тузатиши, аниқлаштириши ва қўшимчалар киритиши мумкин.


50. Талабнома берувчи талабномага қуйидаги ўзгартиришларни киритиши мумкин:

а) талабнома берувчининг, патент вакилининг номини, номланишини ўзгартириши;

б) талабнома берувчининг, патент вакилининг манзилгоҳини, ёзишмалар олиб бориладиган манзилни ўзгартириши;

в) талабнома берувчини ўзгартириши;

г) келишувга ўзгартириш киритиши;

д) хатоларни тузатиши;

е) товарлар рўйхатини қисқартириши.


51. Талабнома материалларини тузатиш, аниқлик ва қўшимчалар киритиш талабнома берувчи томонидан Қоидаларнинг 2, 3-иловаларига мувофиқ ариза топшириш йўли билан амалга оширилади.

Ариза Вазирликка келиб тушганлиги ва уни кўриб чиқиш натижалари тўғрисида талабнома берувчига хабар берилади.

Аризага талабнома материалларига ўзгартиришлар киритиши учун патент божи тўланганлиги тўғрисидаги ҳужжат илова қилинади. Патент божи тўланганлиги тўғрисидаги ҳужжат илова қилинмаса ёки тўланган патент божининг миқдори белгиланган миқдордан кам бўлса, қўшимча материаллар кўриб чиқишга қабул қилинмайди ва бу ҳақда талабнома берувчига хабар берилади.


52. Вазирлик талабнома ҳужжатларидаги хатоларни тузатиш ҳақидаги аризани қабул қилади. Аризада талабнома рақами ва тузатилиши лозим бўлган хато кўрсатилган бўлиб талабнома берувчи ёки унинг патент вакили томонидан имзоланган бўлиши керак. Ариза Қоидаларнинг 3-иловасига мувофиқ тўлдирилади.

53. Талабнома берувчи - юридик шахс номи ёки талабнома берувчи жисмоний шахснинг фамилияси, исми, отасининг исми ўзгарганда, ушбу ўзгартиришни тасдиқлайдиган ҳужжат тақдим этилади.


54. Талабнома берувчи талабномага бўлган ҳуқуқини ўзга шахсга ўтказса, Вазирликка талабнома берувчи ўзгарганлиги тўғрисидаги қайдни киритиш ҳақида ариза топширилади. Ариза Қоидаларнинг 4-иловасига мувофиқ тўлдирилади.

Аризада ҳуқуқ ўзга шахс, яъни ҳуқуқий ворисга ўтказилишининг кўрсатилиши, ушбу Қоидаларнинг 15, 16-бандларида кўзда тутилган шахс ҳақидаги маълумотлар бўлиши керак. Ариза талабнома берувчи ва унинг ҳуқуқий вориси томонидан ушбу Қоидаларнинг 29-бандида кўзда тутилган тартибда имзоланади.

Агар ариза фақат талабнома берувчи томонидан имзоланган бўлса, аризага талабнома берувчи ва унинг ҳуқуқий вориси томонидан имзоланган ҳуқуқ ўтказилганлигини тасдиқлайдиган ҳужжат илова қилинади. Ариза Қоидаларнинг 5-иловасига мувофиқ тўлдирилади.

Белгиланган талабларга риоя қилинган бўлса, талабнома берувчи ва унинг ҳуқуқий ворисига талабнома материалларига талабнома берувчининг ўзгартирилганлиги тўғрисида қайд киритилганлиги ҳақида хабар берилади. Кейинги барча ёзишмалар янги талабнома берувчи билан олиб борилади.

Талабнома берувчи ва унинг ҳуқуқий ворисига талабнома материалларига ўзгартириш киритилганлиги тўғрисидаги билдиришнома юборилган сана ҳуқуқ ўтган сана деб ҳисобланади.

Белгиланган талабларга риоя қилинмаган ҳолда, талабнома берувчи ва унинг ҳуқуқий вориси тақдим этилган ҳужжатларга аниқликлар ва (ёки) тузатишлар киритиш зарурлиги ёки талабнома материалларига талабнома берувчининг ўзгартириш ҳақидаги қайдни киритиш мумкин эмаслиги тўғрисида, тегишли сабаблар кўрсатилган ҳолда билдиришнома юборилади.


55. Бир нечта товар ва (ёки) хизматлар келтирилган талабномани талабнома берувчининг ёзма илтимосномасига кўра иккита ёки бир нечта талабномага ажратиш мумкин (бундан кейинги ўринларда ажратилган талабнома деб юритилади).

Бунда дастлабки талабнома кўриб чиқишга қабул қилинган ва чақириб олинмаган бўлиши керак, ажратилган талабнома талабнома берувчи томонидан биринчи талабнома бўйича қарор қабул қилингунга қадар топширилиши лозим, ажратилган талабномада кўрсатилган товарлар ва хизматлар биринчи талабномада қолдирилган товарлар ва хизматлар билан бир хил бўлмаслиги керак.

Илтимосномага мазкур Қоидаларнинг 6 - 13-бандларига мувофиқ расмийлаштирилган ҳужжатлар ва талабномани ажратиш учун белгиланган миқдорда бож тўланганлигини тасдиқлайдиган ҳужжат илова қилинади.

Кўрсатиб ўтилган шартларга риоя қилинган тақдирда талабномани ажратиш тўғрисидаги илтимоснома қондирилади ва талабнома берувчига бу ҳақда хабар қилинади.

Талабнома қондирилганда биринчи талабномада кўрсатилган товарлар ва хизматлар рўйхатига ажратилган талабномага киритилган товарлар ва хизматлар биринчи талабномадан чиқариб ташланганлиги ҳақида ўзгартишлар киритилади.


56. Талабнома берувчи томонидан тақдим этилган қўшимча материаллар мазкур Қоидаларнинг 119, 120-бандларига мувофиқ кўриб чиқилади.



5-§. Талабнома материаллари билан танишиш


57. Талабнома берувчи (унинг вакили) топширилган талабнома ва унга оид ҳужжатлар билан олдиндан куни ва соатини келишиб бевосита Вазирлик ёки Давлат муассасасида ёки талабнома ҳужжатларининг ёхуд уларнинг бирор қисмининг нусхасини сўраш йўли билан танишиши мумкин. Сўралган ҳужжатларнинг нусхалари тариф бўйича хизматларга тегишли ҳақ тўланган тақдирда талабнома берувчига юборилади.

Талабнома берувчи экспертиза қарорида кўрсатилган материаллар билан ушбу материалларнинг нусхаларини сўраб олиш йўли билан танишишга ҳақлидир.

Материалларнинг сўраб олинган нусхалари тариф бўйича тегишли ҳақ тўланганлик шарти билан юборилади.



6-§. Талабнома берувчи иштирокида

талабномани кўриб чиқиш


58. Талабнома билан боғлиқ саволларни талабнома берувчи (унинг вакили) иштирокида кўриб чиқиш одатда, экспертиза томонидан талабнома берилган белги, товарлар ва хизматлар рўйхати бўйича қўшимча тушунтиришлар олиш зарурияти пайдо бўлган ҳолда ва белгининг рўйхатдан ўтказиш шартларига мувофиқлиги тўғрисида экспертизанинг ва талабнома берувчининг позициясини аниқлаш учун ўтказилади.

Бундай кўриб чиқиш иккала томон ушбу саволлар билан танишиб чиққандан сўнг, Давлат муассасасининг таклифига ёки талабнома берувчининг илтимосига кўра ўтказилиши мумкин. Экспертизанинг саволлари қўшимча равишда учрашувнинг мақсадга мувофиқлиги хабар қилинган сўровномада, талабнома берувчининг саволлари бундай кўриб чиқишни ўтказиш ҳақидаги илтимосномада баён этилади.

Сўровнома юборилган ҳолда талабнома берувчи талабномани кўриб чиқишда қатнашиш ниятидан қатъи назар, сўровномага Қонунда белгиланган муддатда жавоб бериши лозим.


59. Талабнома берувчи иштирокида талабномани кўриб чиқиш санаси ва вақти олдиндан келишиб олинади. Томонлардан бири вазият ўзгарган ҳолларда, белгиланган вақтда талабномани кўриб чиқишда қатнашиш имконига эга бўлмаса, бу ҳақда иккинчи томонни дарҳол хабардор қилади.

Агар Давлат муассасаси ёки талабнома берувчи талабномани бирга кўриб чиқиш вақти келмаган ёки мақсадга мувофиқ эмас деб ҳисобласа, Давлат муассасасининг таклифи ёки талабнома берувчининг илтимоси рад этилиши мумкин. Ушбу Қоидаларнинг 40 - 43-бандларидаги шартлар бажарилган ҳолда эксперт муҳокамасида талабнома берувчининг вакили қатнашиши мумкин.

60. Талабномани кўриб чиқишда талабнома берувчининг патент вакили ушбу Қоидаларнинг 38 - 42-бандларидаги шартларга риоя қилинган ҳолда иштирок этиши мумкин.


61. Талабнома берувчи иштирокида талабномани кўриб чиқиш музокаралар йўли билан ёки эксперт кенгашида амалга оширилади.

Агар саволлар бевосита эксперт ва талабнома берувчи томонидан ҳал қилиниши мумкин бўлса, музокаралар олиб борилади, агар саволларни ҳал қилиш учун мутахассислар экспертизасининг иштироки талаб қилинса, эксперт кенгаши ўтказилади.

Музокаралар ёки эксперт кенгаши натижалари бўйича икки нусхада белгиланган шаклдаги баённома тузилади ва унда қатнашчилар, томонлар келтирган далил ва таклифлар ҳақидаги маълумотлар ҳамда кейинги иш юритиш ҳақида хулосалар келтирилади.

Баённомада товарлар ва хизматларнинг тўғриланган рўйхати, талабномани чақириб олиш ҳақида ариза, ёзма изоҳларни талаб қилувчи экспертиза саволлари ва бошқалар келтирилади.

Талабномани кўриб чиқишда қатнашувчиларнинг барчаси баённомани имзолайди. Баённоманинг бир нусхаси талабнома материалларига қўшиб қўйилади, иккинчиси талабнома берувчига (ёки патент вакилига) топширилади.

Муҳокама қилинаётган масалалар бўйича бир битимга келинмаган бўлса, кўриб чиқишда қатнашувчиларнинг алоҳида фикрлари баённомада қайд этилади. Талабнома берувчига (ёки патент вакилига) топшириладиган, тегишли хулосаларни ўз ичига олган баённома нусхаси иш юритиш тўхтатилганлиги тўғрисидаги хабарноманинг (талабнома чақириб олинган тақдирда) ёки экспертиза сўровномасининг ўрнини босиши мумкин, бу эса баённомада тегишли ёзув билан расмийлаштирилади.


62. Баённома талабнома берувчининг экспертиза сўровномасига жавоби ўрнини босиши мумкин (агар бунда жавоб беришнинг белгиланган муддатлари бузилмаган бўлса). Бундай ҳолда баённомага тегишли ёзув киритилади.



7-§. Сўралган материалларни тақдим этиш муддатини узайтириш


63. Қонуннинг 13-моддаси бешинчи қисмига мувофиқ талабнома берувчининг ёзма илтимосига кўра сўралган материалларни тақдим этиш муддати узайтирилиши мумкин. Илтимоснома билан биргаликда муддатни узайтириш учун белгиланган миқдорда бож тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат топширилади.


64. Муддатни узайтириш тўғрисидаги илтимоснома талабнома берувчига сўровнома юборилган санадан уч ой ўтмаган муддатда топширилади.


65. Талабнома берувчига сўралган материалларни тақдим этиш муддати узайтирилганлиги тўғрисида билдиришнома юборилади.


66. Агар илтимоснома белгиланган муддат ўтгандан сўнг берилган бўлса, шунингдек патент божи тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат тақдим этилмаган бўлса ёки тўланган бож суммаси белгиланган миқдорга тўғри келмаса, сўралган материалларни тақдим этиш муддати узайтирилмайди. Бу ҳолда талабнома берувчига унинг илтимосини рад этилганлиги ҳақида билдиришнома юборилади.



8-§. Ўтказиб юборилган муддатни тиклаш


67. Қонуннинг 13-моддаси олтинчи қисмига мувофиқ талабнома берувчи томонидан экспертиза сўрови бўйича қўшимча материалларни тақдим этишнинг ўтказиб юборилган муддатлари тикланиши мумкин.


68. Ўтказиб юборилган муддатни тиклаш тўғрисидаги расмий илтимоснома талабнома берувчи томонидан муддат ўтиб кетган кундан бошлаб икки ой ичида муддатни ўтказиб юборишга узрли сабабларни кўрсатган ҳолда топширилади.

Илтимоснома талабнома берувчи томонидан экспертиза сўраган қўшимча материаллар билан ёки ушбу материалларни юбориш муддатларини узайтириш ҳақидаги илтимоснома билан биргаликда тақдим этилади.


69. Расмий илтимоснома билан биргаликда тегишли патент божи тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат тақдим этилади. Агар шундай ҳужжат тақдим этилмаган бўлса, расмий илтимоснома топширилмаган деб ҳисобланади ва бу ҳақда талабнома берувчига билдиришнома юборилади.


70. Ўтказиб юборилган муддат тикланганлиги тўғрисида талабнома берувчига билдиришнома юборилади.


71. Қоидаларнинг 68-бандида кўрсатилган талаблар бажарилмаган ҳолда расмий илтимоснома талаблари қондирилмайди ва бу ҳақда талабнома берувчига билдиришнома юборилади.



9-§. Талабнома берувчи томонидан талабномани чақириб олиш


72. Қонуннинг 17-моддасига мувофиқ талабнома берувчи талабномани чақириб олиш ҳуқуқига эга.

Талабномани чақириб олиш тўғрисидаги ариза, талабномани кўриб чиқишнинг исталган босқичида, лекин, товар белгисини рўйхатдан ўтказиш санасига қадар топширилиши мумкин. Талабнома берувчига талабномани чақириб олиш тўғрисидаги ариза инобатга олинганлиги тўғрисида билдиришнома юборилган санадан бошлаб талабнома чақириб олинган деб ҳисобланади.


73. Жамоавий товар белгисига талабнома ушбу белгидан фойдаланиш ҳуқуқига эга бўлган барча юридик ва жисмоний шахсларнинг розилиги бўлган ҳолда чақириб олиниши мумкин.


74. Чақириб олинган талабнома бўйича ҳуқуқий аҳамиятга молик амаллар бажарилмайди (бундай талабнома экспертизаси ўтказилмайди, товар белгиси рўйхатдан ўтказилмайди). Бошқа талабномаларнинг экспертизасини ўтказишда чақириб олинган талабнома эътиборга олинмайди.



IV. ТАЛАБНОМАНИ КЎРИБ ЧИҚИШ


1-§. Келиб тушган талабномани рўйхатга олиш


75. Ўзбек ёки рус тилида Вазирликка берилган талабномада товар белгисини рўйхатдан ўтказиш тўғрисидаги ариза ва талабномани топшириш учун патент божи тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат бўлса, талабнома келиб тушиш санаси кўрсатилган ҳолда рўйхатга олинади.

Ўзбек ёки рус тилидан бошқа тилда топширилган талабнома рўйхатга олинмайди ва топширган шахсга қайтариб юборилади.

Талабномага патент божи тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат илова қилинмаган тақдирда, у рўйхатга олинмайди ва топширган шахсга қайтариб юборилади.

76. Талабномага учта ҳарфли ва саккиз хонали рўйхат рақами берилади, бунда биринчи ҳарф (М) саноат мулки объекти - товар белгисини, кейинги икки ҳарф (GU) муҳофаза ҳужжати тури - товар белгисини рўйхатдан ўтказиш тўғрисидаги гувоҳномани билдиради, талабнома рақамидаги биринчи тўртта сон (катта разряддаги тўртта сон) талабнома топширилган йилни, кейинги тўртта сон (кичик разряддаги тўртта сон) шу йилдаги ҳар йили бирдан бошланадиган тартиб рақамини билдиради.


77. Рўйхатга олинган талабнома қайтарилмайди.



2-§. Расмий экспертиза


78. Расмий экспертизанинг вазифаси талабнома материаллари таркибини, зарур ҳужжатлар мавжудлигини ва уларнинг белгиланган талабларга мувофиқлигини текширишдир. Расмий экспертиза натижалари бўйича талабнома берувчига Давлат муассасасининг талабнома кўриб чиқишга қабул қилинганлиги ёки қабул қилинмаганлиги ҳақидаги қарори юборилади.

79. Расмий экспертиза муддати талабнома Вазирликка келиб тушган санадан бошлаб 30 кунни ташкил қилади.

Талабнома берувчига сўровнома юборилган ҳолда расмий экспертизани ўтказиш муддати тўхтатиб турилади.

80. Расмий экспертизанинг боришида зарур ҳужжатларнинг мавжудлиги, шунингдек уларнинг белгиланган талабларга мувофиқлиги текширилади.

Текшириш қуйидаги ҳужжатлар ва маълумотларга нисбатан ўтказилади:

а) белгини товар белгиси сифатида рўйхатдан ўтказишга ариза;

б) талабнома берувчининг номи, манзилгоҳининг кўрсатилганлиги;

в) патент вакилининг фамилияси, исми, отасининг исми (агар мавжуд бўлса).

г) талабномада рўйхатдан ўтказиш сўралаётган белгининг тасвири;

д) рўйхатдан ўтказиш сўралаётган товарлар ва хизматлар рўйхати;

е) конвенция устуворлиги сўралган бўлса, биринчи талабнома нусхаси;

ж) кўргазма устуворлигини сўраш қонунийлигини тасдиқлайдиган ҳужжат;

з) товар белгисини рўйхатдан ўтказишда ТХХКнинг бир синфи учун патент божини белгиланган миқдорга мувофиқлиги;

и) талабнома жамоавий белгига оид бўлса, келишув;

к) патент вакилига берилган ишончнома;

л) талабномага илова қилинган ўзбек ёки рус тилидан бошқа тилда топширилган ҳужжатларнинг таржимаси;

м) агар ажратилган талабнома топширилган бўлса, талабномани товар белгисига топширилган рақами кўрсатилган дастлабки талабномадан ажратиш тўғрисидаги илтимоснома.


81. Товар белгисини рўйхатдан ўтказиш учун талабнома берилган сана мазкур талабнома Вазирликка келиб тушган санага қараб белгиланади.

83. Талабнома материалларида 80-банднинг "в", "е", "ж", "и" кичик бандларида кўрсатилган маълумотларнинг ва (ёки) ҳужжатларнинг мавжуд эмаслиги ёки уларнинг ушбу Қоидалардаги талабларга мувофиқ эмаслиги талабномани кўриб чиқишга қабул қилинганлиги ҳақида қарор чиқариш ва талабнома келиб тушган санани белгилаш учун тўсиқ бўла олмайди.


84. Рўйхатга олинган талабнома тўланган патент божининг белгиланган миқдорга мос эканлиги бўйича текширилади.

Агар талабнома берувчи томонидан патент божи давлат экспертизасини ўтказиш учун белгиланган миқдордан кам миқдорда тўланган тақдирда, давлат экспертизасини ўтказиш талабномада биринчи бўлиб кўрсатилган ва патент божи етарли миқдорда тўланган ТХХКнинг синфларига нисбатан белгини рўйхатдан ўтказиш учун амалга оширилади.

Талабнома берувчи Давлат муассасаси томонидан етишмаётган патент божини қўшимча равишда тўланиши тўғрисида билдиришнома юборилган санадан бошлаб уч ой мобайнида зарур суммани тўлаш ҳуқуқига эга.

85. Агар расмий экспертиза ўтказиш жараёнида талабнома ҳужжатлари ушбу Қоидаларда белгиланган талабларга риоя қилинмаган ҳолда расмийлаштирилганлиги аниқланса, талабнома берувчига сўровнома юборилади, сўровномада аниқланган камчиликлар кўрсатилади ва ушбу сўровнома талабнома берувчига жўнатилган санадан эътиборан уч ой ичида етишмаган ёки тузатилган маълумотлар ёки ҳужжатларни тақдим этиш таклиф қилинади.

Бунда патент вакилига берилган ишончнома юзасидан юборилган сўровномага жавоб, талабнома Вазирликка келиб тушган кундан эътиборан икки ой муддат ичида тақдим этилиши лозим.

86. Тақдим этилган ҳужжатлар Қоидаларнинг 12 - 26 ва 29-бандларидаги талабларни бузган ҳолда расмийлаштирилганлиги ҳамда 80-бандида назарда тутилган ҳужжатлар ва маълумотларнинг мавжуд эмаслиги расмий экспертиза босқичида сўровнома юбориш учун асос бўлади.

87. Агар талабнома берувчи тақдим этган жавобда сўралган барча маълумотлар ва (ёки) ҳужжатлар бўлмаса яна қайта сўровнома юборилади.


88. Расмий экспертиза сўровига жавоб олинмаса, жавоб бериш учун белгиланган муддат бузилган бўлса ва бу муддат ичида уни узайтириш ҳақида илтимоснома юборилмаса, талабнома чақириб олинган ҳисобланади. Талабнома бўйича иш юритиш тўхтатилади ва бу ҳақда талабнома берувчига хабарнома юборилади.

Талабнома берувчининг илтимосномаси бўйича ўтказиб юборилган муддат Давлат муассасаси томонидан тикланган ҳолда иш юритиш давом эттирилиши мумкин.

89. Талабнома материаллари белгиланган талабларга мувофиқ бўлган, шунингдек сўралган ҳужжатлар ва (ёки) маълумотлар талабнома берувчи томонидан ўз вақтида тақдим этилган ҳолда талабнома топширилган сана белгиланади ва талабнома кўриб чиқишга қабул қилинганлиги тўғрисидаги қарор талабнома берувчига юборилади.


90. Агар талабнома берувчи томонидан тақдим этилган жавобда расмий экспертизанинг сўровномасида сўралган маълумотлар ва (ёки) ҳужжатлар бўлмаса, талабномани кўриб чиқишга қабул қилишни рад этиш тўғрисидаги қарор чиқарилади.

Талабномани кўриб чиқишга қабул қилишни рад этиш тўғрисидаги қарорда бундай қарор чиқариш учун асослар кўрсатилади.



3-§. Талабномада кўрсатилган белги экспертизаси


91. Қонуннинг 15-моддасига мувофиқ талабномада кўрсатилган белги экспертизасининг вазифаси талабнома берилган белгининг Қонуннинг 3 ва 10-моддалари қоидаларига мувофиқлигини текшириш (Қонуннинг 10-моддаси биринчи қисмининг 14-банди бундан мустасно) ва товар белгисининг устуворлигини белгилашдан иборат.


92. Талабномада кўрсатилган белги экспертизаси давомида қуйидагилар амалга оширилади:

а) талабнома материалларининг ва унга илова қилинган ҳужжатларнинг ушбу Қоидаларнинг 5 - 29-бандларида кўзда тутилган талабнома мазмуни ва расмийлаштирилишига бўлган талабларга мувофиқлигини қайта текшириш;

б) товарлар ва (ёки) хизматлар рўйхатини ва уларнинг ТХХК синфлари бўйича гуруҳланиши тўғрилигини текшириш;

в) Қонуннинг 12-моддасига кўра товар белгиси устуворлигини белгилаш;

г) талабномада кўрсатилган белгининг Қонуннинг 3, 10-моддаларига ва ушбу Қоидаларнинг 4-бандига мувофиқлигини текшириш (10-модда биринчи қисмининг 14-банди бундан мустасно);


92-1. Талабнома берувчининг хоҳишига кўра талабноманинг экспертизаси ваколатли орган томонидан тезкор тартибда, яъни талабнома кўриб чиқишга қабул қилинганлиги тўғрисида қарор чиқарилган кундан эътиборан бир ой мобайнида ўтказилади.

Талабноманинг экспертизасини тезкор тартибда ўтказиш талабнома берувчининг бу ҳақидаги илтимосномасига асосан амалга оширилади. Бунда экспертизани тезкор тартибда ўтказиш ҳақидаги илтимоснома ваколатли органга талабнома билан бир пайтда ёки у топширилган санадан эътиборан уч ой давомида тақдим қилиниши керак.

92-2. Талабноманинг экспертизасини тезкор тартибда ўтказишда ахборотни излаш товар белгисининг ҳуқуқий муҳофазага лаёқатлилигини текширишдан олдин амалга оширилади.

Ахборотни излаш талабнома берувчи ва ваколатли орган ўртасида тузиладиган шартнома асосида ваколатли орган томонидан ўтказилади.

92-3. Ахборотни излаш расмий экспертиза якунланган кундан бошлаб ўн кун ичида амалга оширилади ва унинг натижалари бўйича ҳисобот тузилади.

Ахборотни излаш натижалари бўйича ҳисоботда қуйидаги маълумотлар кўрсатилади:

излаш ўтказилган талабнома рақами;

талабнома топширилган сана;

талабномада кўрсатилган белгининг ТХХК бўйича синфлари;

ахборотни излаш ўтказилган белгининг тасвири;

маълумотлар базалари, луғатлар, махсус адабиётлар рўйхати;

библиографик маълумотлар кўринишидаги ахборотни излашга алоқадор ҳужжатлар, муайян синфларга ҳаволалар. Агар талабнома бўйича илгарироқ устуворлик сўралаётган бўлса, талабнома топширилган санадан аввал, лекин устуворлик белгиланган санадан кейин эълон қилинган белгилар алоҳида қайд қилинади;

ахборотни излаш якунланган сана.

Оммага маълум бўлган ҳар қандай маълумотлар ахборот излашнинг ҳажмига киритилиши мумкин.

93. Товарлар ва (ёки) хизматлар рўйхатини текшириш давомида қуйидагилар аниқланади:

а) талабнома берувчи томонидан товар ва хизматларни белгилаш учун фойдаланилган атамаларнинг ТХХКнинг бирон-бир синфидаги аниқ товар ёки хизмат билан бир хил идентификация қилиш имконияти;

б) талабнома берувчи томонидан товар ва хизматларнинг ТХХК синфлари бўйича тўғри гуруҳланганлиги.

Талабномада кўрсатилган товарлар ва хизматлар рўйхатини тузатиш зарурияти туғилса, экспертиза талабнома берувчидан тегишли аниқликлар киритишни сўрашга ҳақлидир.

Агар ТХХКнинг талабнома берувчи томонидан санаб ўтилган товарларга мос синфлари сони талабномани топшириш учун патент божи тўланган синфлар сонидан ортиқ бўлса, талабнома берувчига божнинг етишмаган қисмини тўлаш ёки ҳуқуқ ҳажмини чеклаш (талабномада келтирилган белгини рўйхатдан ўтказиш сўралаётган ТХХК синфлари сонини қисқартириш) тўғрисида билдиришнома юборилади.

Талабнома берувчи патент божининг етишмаган қисмини тўлашдан ёки ҳуқуқ ҳажмини камайтиришдан бош тортса, талабномада келтирилган белги экспертизаси ТХХКнинг биринчи бўлиб келтирилган синфларига нисбатан ўтказилади.


94. Ажратилган талабнома бўйича товарлар ва хизматлар рўйхатини текшириш давомида қуйидагилар аниқланади:

а) ажратилган талабномада кўрсатилган товарлар ва (ёки) хизматларнинг товар белгисига топширилган дастлабки талабномада мавжудлиги;

б) ажратилган талабномада кўрсатилган товарлар ва (ёки) хизматларнинг товар белгисига топширилган дастлабки талабномада қолганлари билан бир турда эмаслиги.


95. Талабномада кўрсатилган белгининг экспертизаси давомида талабнома берувчига ушбу белгининг Қонуннинг 15-моддаси иккинчи қисми ва ушбу Қоидаларнинг 92-бандида баён этилган қоидаларга мувофиқлигини текшириш натижалари бўйича сўровнома юборилиши мумкин. Сўровномада келтирилган сабабларга асосланган жавоб бериш таклиф этилади.

Сўровномада талабномада кўрсатилган белгини товар белгиси сифатида рўйхатдан ўтказишни рад этиш учун Қонун ва ушбу Қоидаларга асосланган сабаблар келтирилади. Сўровнома юборилган санадан эътиборан уч ой ичида сўровномага жавоб ёки жавоб муддатини узайтириш ҳақидаги илтимоснома тақдим этилиши керак.

Талабнома берувчига сўровнома юборилган ҳолда талабномада кўрсатилган белгини экспертизадан ўтказиш муддати тўхтатиб турилади.

96. Талабномада кўрсатилган белги экспертизаси сўровига жавобан олинмаган ёки талабнома берувчи жавоб бериш муддатини бузган ва шу муддатни узайтириш ҳақида илтимоснома бермаган ҳолда талабнома чақириб олинган ҳисобланади. Талабнома бўйича иш юритиш тўхтатилади.

Талабнома берувчининг илтимосномаси бўйича ўтказиб юборилган муддат Давлат муассасаси томонидан тикланган ҳолда иш юритиш давом эттирилиши мумкин.


4-§. Товар белгиси устуворлигини белгилаш


97. Товар белгисининг устуворлиги товар белгисини рўйхатдан ўтказиш учун Вазирликка талабнома берилган санага қараб белгиланади.

Товар белгисининг устуворлиги, шунингдек Париж конвенциясига аъзо давлатда берилган биринчи талабнома санаси бўйича ёки Париж конвенциясига аъзо давлатлардан бирининг ҳудудида ташкил қилинган расмий ёки расмий тан олинган халқаро кўргазмада ушбу белги билан белгиланган экспонатларнинг очиқ намойиш қилинган санаси бўйича белгиланиши мумкин, агар Қонуннинг 12-моддаси иккинчи, учинчи ва тўртинчи қисмида кўзда тутилган талабларга риоя қилинган бўлиб, талабнома берувчи томонидан сўралаётган устуворликни тасдиқлайдиган зарур ҳужжатлар тақдим этилган бўлса.


98. Қонуннинг 12-моддаси иккинчи ва тўртинчи қисмига мувофиқ конвенция устуворлиги сўралган ҳолда қуйидагилар текширилади:

а) талабнома берувчи томонидан Париж конвенциясига аъзо давлатда топширилган биринчи талабноманинг нусхаси мавжудлиги;

Агар кўрсатилган нусха талабнома Вазирликка келиб тушган санадан кейин тақдим этилса, талабнома нусхаси тақдим этилиши лозим бўлган уч ойлик муддатга риоя қилинганлиги;

б) биринчи талабнома топширилган санадан ҳисобланадиган конвенция устуворлиги сўралган талабнома топширилиши лозим бўлган олти ойлик муддатга талабнома берувчи томонидан риоя қилинганлиги;

в) конвенция устуворлигини белгилаш ҳақидаги илтимоснома Вазирликка талабнома топширилган санадан бошлаб икки ой ичида берилганлиги;

г) талабномада кўрсатилган белгини товар ва хизматлар рўйхатининг биринчи талабномадаги белги товар ва хизматлар рўйхатига мувофиқлиги.

Бунда белги тақдим этилаётган товарлар ва (ёки) хизматлар рўйхати дастлабки талабномада кўрсатилган товарлар ва (ёки) хизматларнинг ҳаммасини ҳам ўз ичига олмаган бўлиши мумкин


99. Кўргазма устуворлиги сўралган ҳолда Қонуннинг 12-моддаси учинчи ва тўртинчи қисмига мувофиқ қуйидагилар текширилади:

а) кўргазма устуворлигини тасдиқлайдиган ҳужжат мавжудлиги ва ушбу Қоидаларнинг 11-бандида кўзда тутилган талабларга мувофиқлиги;

б) кўргазма устуворлиги сўралган талабнома Вазирликка топширилиши лозим бўлган экспонат кўргазмасида очиқ кўрсата бошланган санадан бошланадиган олти ойлик муддатга талабнома берувчи томонидан риоя қилинганлиги;

в) кўргазма устуворлигини белгилаш тўғрисидаги илтимосни Вазирликка талабнома келиб тушган санадан икки ойдан ошмаган муддатда тақдим этилиши;

г) кўргазма устуворлигини белгилаш сўралган белги билан белгиланган товар кўргазмада намойиш қилинган бўлса, талабномада кўрсатилган белги намойиш этилган товарлардаги белгиларга мувофиқлиги.


100. Талабнома берувчи томонидан ушбу Қоидаларнинг 98 ва 99-бандларида кўрсатилган талабларнинг бирортаси бажарилмаса, товар белгисининг устуворлиги ушбу Қоидаларнинг 97-бандининг биринчи, иккинчи хатбошиларига мувофиқ белгиланади ва бу ҳақда талабнома берувчига билдиришнома юборилади.


101. Талабнома берувчининг худди шу белгига бошқа талабнома (дастлабки талабнома) асосида ажратилган талабнома бўйича товар белгисининг устуворлиги Вазирликка дастлабки талабнома топширилган сана бўйича белгиланади, дастлабки талабнома бўйича аввалроқ устуворлик белгилаш ҳуқуқи мавжуд бўлганда, агар ажратилган талабнома берилган санага келиб, дастлабки талабнома чақириб олинмаган бўлса ва ажратилган талабнома дастлабки талабнома бўйича қарор қабул қилинишидан аввал топширилган бўлса, устуворлик ушбу устуворлик санаси бўйича белгиланади.

102. Ажратилган талабнома бўйича устуворлик белгилашда Қонуннинг 12-моддаси бешинчи қисмига мувофиқ қуйидаги шартларга риоя қилинганлик текширилади:

а) худди ўша талабнома берувчининг товар белгисига топширилган дастлабки талабномани ажратиш тўғрисида илтимосноманинг мавжудлиги;

б) дастлабки талабнома чақириб олинмаганлиги;

в) ажратилган талабноманинг дастлабки талабнома бўйича қарор қабул қилинмай туриб амалга оширилганлиги;

г) талабнома берилаётган белгининг дастлабки талабномадаги белгига мувофиқлиги;

д) ажратилган талабномада кўрсатилган товарлар ва (ёки) хизматлар дастлабки талабномада кўрсатилганлиги.



5-§. Талабномада кўрсатилган белгининг

муҳофазага лаёқатлилигини текшириш


103. Талабномада кўрсатилган белги Қонуннинг 3 ва 10-моддаларида (10-модда биринчи қисмининг 14-банди бундан мустасно) ва Қоидаларнинг 4-бандида белгиланган талабларга мувофиқ текширилади.

Агар талабномада кўрсатилган белги фақат ушбу Қоидаларнинг 4-банди "а" - "з" кичик бандларида кўрсатилган белгилардан иборат бўлса ёки унинг элементлари сифатида Қоидаларнинг 4-банди "и" - "м" кичик бандларида кўрсатилган белгилардан бирини ўз ичига олса, шу белгини товар белгиси сифатида рўйхатга олиш мумкин эмаслиги ҳақида хулоса қилинади.

Агар талабномада кўрсатилган белги фақат Қоидаларнинг 4-банди "а" - "з" кичик бандларида кўзда тутилган муҳофазага лаёқатли бўлмаган белгилардан иборат бўлмаса, лекин улардан бирини ўз ичига олган бўлса, бу ҳолда:

а) Қоидаларнинг 4-банди "а" - "г" кичик бандларида кўрсатилган белгилар мавжуд бўлган ҳолда тегишли ваколатли орган ёки уларнинг эгаларининг розилиги тасдиқланган ҳужжат мавжудлиги текширилади. Бундай розиликсиз товар белгиси рўйхатдан ўтказишга йўл қўйилмайди;

б) ушбу Қоидаларнинг 4-банди "д", "е", "ж", "з" кичик бандларида кўрсатилган белгилар мавжуд бўлган ҳолда улар товар белгисида устун мавқега эгалиги текширилади.


104. Барча элементларда белги бошқа белги билан мос тушса, айнан бир хил деб ҳисобланади.

Агар белги белгига умуман олганда ўхшаш бўлса, алоҳида фарқларига қарамасдан бошқа белги билан аралаштириб юбориш даражасида ўхшаш деб ҳисобланади.

Белгиларнинг ўхшашлигини баҳолаш белгиларнинг ҳар қандай хусусиятлари, шу жумладан, сўзли ёки график элементлар, уларнинг композицион ва ранг-график ечими ва бошқалар таъсири остида шаклланадиган умумий тасаввур асосида амалга оширилади.

Айнан бир хиллик ва ўхшашликни текширишда қуйидаги амаллар бажарилади:

а) айнан бир хил ва ўхшаш белгилар қидируви ўтказилади;

б) талабномада кўрсатилган ва қидирувда топилган белгиларнинг ўхшашлик даражаси аниқланади;

в) талабномада кўрсатилган товарларнинг бир хил ёки ўхшаш товар белгилари аввал аниқланиб, рўйхатдан ўтказилган (талабнома берилган) товарлар белгилари билан бир хиллиги аниқланади.


105. Қонуннинг 10-моддаси ўн учинчи бандида санаб ўтилган белгилар орасида айнан бир хиллик ва аралаштириб юбориш даражасида ўхшашликка қидирув ўтказилади.


106. Сўзли белгиларнинг ўхшашлигини аниқлаш учун улар қуйидагилар билан таққосланади:

а) сўзли белгилар билан;

б) таркибига сўзли белгилар кирган жамлама белгилар билан.

Сўзли белгилар ўхшашлиги товушли (фонетик), график (кўз билан кўрадиган) ва мазмунан (семантик) бўлиши мумкин.


107. Товушли ўхшашлик қуйидаги аломатлар асосида аниқланади:

а) таққосланаётган белгиларда яқин ва мос тушадиган товушлар мавжудлиги;

б) белгиларни ташкил қилувчи товушларнинг яқинлиги;

в) яқин товушлар ва товуш бирикмаларининг бир-бирига нисбатан жойлашиши;

г) мос бўғинлар мавжудлиги ва уларнинг жойлашиши;

д) белгилардаги бўғинлар сони;

е) мос товуш бирикмаларининг белги таркибидаги ўрни;

ж) унли товушлар таркибининг яқинлиги;

з) ундош товушлар таркибининг яқинлиги;

и) белгилари бир-бирига мос қисмларининг характери;

к) бир белгининг иккинчисига кириши;

л) урғу.


108. График ўхшашлик қуйидаги аломатлар асосида аниқланади:

а) умумий кўриш таассуроти;

б) шрифт тури;

в) ҳарфлар характерини ҳисобга олган ҳолда график ёзилиши (босма ёки ёзма, бош ёки кичик ҳарф);

г) ҳарфларнинг бир-бирига нисбатан жойлашиши;

д) сўз ҳарфлари ёзилган алифбо;

е) ранг ёки ранглар уйғунлиги.


109. Мазмунан ўхшашлик қуйидаги аломатлар асосида аниқланади:

а) белгиларда ифодаланган тушунчалар, ғояларнинг ўхшашлиги, хусусан, белги мазмунининг турли тилларда мос келиши;

б) белгининг мантиқий урғу берилган ва мустақил аҳамиятга эга бўлган бирорта элементнинг мос тушиши;

в) белгида ифодаланган тушунчалар, ғоялардаги қарама-қаршилик.


110. Ушбу Қоидаларнинг 107 - 109-бандларида санаб ўтилган аломатлар ҳар бири алоҳида ва турли бирликларда ҳисобга олиниши мумкин.


111. Тасвирий ва муайян шаклдаги ҳажмли белгиларнинг ўхшашлигини аниқлаш учун улар қуйидагилар билан таққосланади:

а) тасвирий белгилар билан;

б) ҳажмли белгилар билан;

в) таркибига тасвирий ёки ҳажмли элементлар кирган жамлама белгилар билан.


112. Тасвирий ва муайян шаклдаги ҳажмли белгиларнинг ўхшашлиги қуйидаги аломатлар асосида аниқланади:

а) ташқи шакли;

б) симметрия мавжудлиги ва мавжуд эмаслиги;

в) мазмуни;

г) тасвир кўриниши ва характери (табиий, ўзига хослиги, ҳажвий ва ҳ. к.);

д) ранглар ва туслар уйғунлиги.

Санаб ўтилган аломатлар ҳар бири алоҳида ва турли бирикмаларда ҳисобга олиниши мумкин.


113. Жамлама белгининг ўхшашлигини аниқлаш учун қуйидагилар билан таққосланади:

а) жамлама белгилар билан;

б) текширилаётган жамлама белги таркибига унинг элементи сифатида кирадиган белгилар тури билан.

Жамлама белгиларнинг ўхшашлигини аниқлашда ушбу Қоидаларнинг 106 - 112-бандларида келтирилган аломатлардан фойдаланилади ва айнан ўхшаш ёки ўхшаш элементнинг талабномада кўрсатилган белгидаги ҳолатининг аҳамияти текширилади.


114. Товарларнинг бир хил жинслилигини белгилашда истеъмолчида шу товарлар битта ишлаб чиқарувчига қарашли деган қатъий тасаввур пайдо бўлиш имконияти аниқланади.

Товарларнинг бир жинслилигини белгилашда товарларнинг тури, бажарадиган вазифаси, улар тайёрланган материал тури, товарларнинг ўзаро бир-бирини тўлдириши ёки ўзаро бир-бирининг ўрнини боса олиши, товарларни сотиш шарти, истеъмолчилар доираси ва бошқа аломатлар.



6-§. Қўшимча материалларни сўраб олиш


115. Агар қўшимча материалларсиз талабномада кўрсатилган белгининг экспертизасини ўтказиш мумкин бўлмаса, Қонуннинг 13-моддаси учинчи қисмига мувофиқ талабнома берувчига сўровнома юборилади.

Сўровнома юбориш учун қуйидаги ҳолатлар асос бўлиши мумкин:

а) Қоидаларнинг 8 - 11, 27 ва 28-бандларида кўрсатилган ҳужжатларни тақдим этиш зарурлиги;

б) товар ва (ёки) хизматлар таснифи ва рўйхатини, шу жумладан, ажратилган талабномада кўрсатилган товарлар ва (ёки) хизматлар рўйхати ушбу Қоидаларнинг 55-банди иккинчи қисми талабларига мос келмаган ҳолларда, аниқлаштириш зарурлиги;

в) талабномада кўрсатилган товар ва хизматлар рўйхати таснифини аниқлаштириш натижасида тўланган патент божи ТХХК синфлари сонига тўғри келмаслиги аниқланса, божнинг етишмаган қисмини тўлаш зарурлиги. Бу ҳолда талабнома берувчига агар патент божи тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат тақдим этилмаган ёки ўз ҳуқуқлари ҳажмини камайтириш рад этилган тақдирда талабномада кўрсатилган белги экспертизаси талабномада биринчи кўрсатилган синфларга нисбатан ўтказилади;

г) талабномада кўрсатилган белги тасвирига аниқлик киритиш зарурлиги;

д) барча товарлар ва (ёки) хизматлар ёки уларнинг бир қисми учун рўйхатдан ўтказишга аввалроқ топширилган ўхшаш товар белгилари ёки белгилар аниқланганлиги сабабли юзага келган саволларни ҳал қилиш зарурлиги.

Юқорида келтирилган асослар бўйича тузилган сўровномага талабномани кўриб чиқишда келиб чиққан бошқа характердаги саволлар ва шунингдек, устуворликни белгилаш билан боғлиқ саволлар киритилиши мумкин.


116. Тақдим этилган ҳужжат ёки маълумотлар исталган бирорта ҳақиқийлиги (ишончли) бўйича экспертизада асосли шубҳа туғилса, экспертиза талабнома берувчидан тасдиқловчи исбот маълумотларини сўрашга ҳақли.


117. Экспертизанинг сўровномада келтирилган фикри хусусан, Қонун моддаларига, ушбу Қоида ва бошқа меъёрий ҳужжатларга изоҳ берилган ҳолда асосланган бўлиши керак.


118. Талабнома берувчи томонидан экспертиза сўровномаси бўйича тақдим этилган қўшимча материаллар ушбу Қоидаларнинг 119 ва 120-бандларига мувофиқ кўриб чиқилади.



7-§. Қўшимча материалларни текшириш


119. Давлат муассасасининг сўровномаси бўйича талабнома берувчи томонидан қўшимча материал тақдим этилган ҳолда уларнинг тақдим этишга белгиланган муддатларга риоя қилинганлиги текширилади.

120. Талабнома берувчи томонидан Давлат муассасасининг сўровномаси бўйича ёки ўз ташаббусига кўра қўшимча материаллар келиб тушган ва кўриб чиқишга қабул қилинган ҳолда, уларнинг талабнома моҳиятини ўзгартирмаслиги текширилади. Қуйидаги ҳолларда қўшимча материаллар талабнома моҳиятини ўзгартиради деб эътироф этилади, агар:

а) қўшимча материаллар талабномада кўрсатилган белгига ўзгартириш киритса;

б) қўшимча материаллар товар ва (ёки) хизматлар рўйхатига талабномада кўрсатилмаган товарлар ва хизматлардан иборат бўлса.



8-§. Товар белгисини рўйхатдан ўтказиш тўғрисидаги  қарор


121. Талабномада кўрсатилган белги талабнома берувчи томонидан тақдим этилган товарлар ва (ёки) хизматлар рўйхатидаги барча товар ва (ёки) хизматлар учун Қонуннинг 3 ва 10-моддаларида (10-модда биринчи қисмининг 14-банди бундан мустасно) белгиланган талабларга жавоб бериши аниқланса, шу рўйхатда берилган товар ва (ёки) хизматлар учун товар белгисини рўйхатдан ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилинади.


122. Агар талабномада кўрсатилган белги ушбу Қоидаларнинг 121-бандида кўрсатилган талабларга товарлар ва (ёки) хизматларнинг бир қисми учун жавоб берса, товар белгисини рўйхатдан ўтказиш тўғрисидаги қарор товарлар ва (ёки) хизматларнинг шу қисмига нисбатан қабул қилинади.


123. Товар белгисини рўйхатдан ўтказиш тўғрисидаги қарорда товар белгисида муҳофаза қилинмайдиган элементлар кўрсатилади.

Агар рўйхатдан ўтказишга талабнома берилган белги рангли тасвирда берилса, товар белгисини рўйхатдан ўтказиш тўғрисидаги қарорда белгидаги ранг ёки ранглар уйғунлиги кўрсатилади.


124. Товар белгисини рўйхатдан ўтказиш тўғрисидаги қарор рўйхатдан ўтказиш санасига қадар Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари асосида аввалроқ устуворликка эга бўлган айнан ўхшаш ёки аралаштириб юбориш даражасида ўхшаш товар белгисига талабнома келиб тушиши муносабати билан қайта кўриб чиқилиши мумкин.



9-§. Товар белгисини рўйхатдан ўтказишни

рад этиш  тўғрисидаги қарор


125. Агар Қонуннинг 15-моддаси биринчи ва иккинчи қисмларига мувофиқ ўтказилган талабномада кўрсатилган белги экспертизасини ўтказиш натижасида белги товар ва (ёки) хизматлар рўйхатининг ҳаммаси учун ушбу Қоидаларнинг 4-бандида (10-модда биринчи қисмининг 14-банди бундан мустасно) келтирилган талабларга мувофиқ келмаса, талабнома берувчига товар белгисини рўйхатдан ўтказишни рад этиш тўғрисидаги қарор юборилади.



10-§. Халқаро рўйхатдан ўтказилган товар

белгисига ҳуқуқий муҳофаза тақдим этиш


126. Қонуннинг 4-моддаси қоидаларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси ҳудудида товар белгисига ҳуқуқий муҳофаза Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари асосида тақдим этилади.


127. Баённоманинг 3(4)-моддасига мувофиқ БИМТ ХБдан келган товар белгисини халқаро рўйхатдан ўтказиш тўғрисидаги хабарнома, шу жумладан, халқаро рўйхатдан ўтказиш натижасида юзага келадиган муҳофазанинг Ўзбекистон Республикасига тааллуқли экани тўғрисидаги Баённоманинг 3ter-моддасида кўзда тутилган ариза билан боғлиқ ҳолда келиб тушган БИМТ ХБнинг хабарномаси (бундан кейинги ўринларда БИМТ ХБнинг хабарномаси деб юритилади) халқаро рўйхатдан ўтказилган товар белгисини давлат экспертизасидан ўтказиш учун асос бўлади.


128. БИМТ ХБнинг хабарномаларида келтирилган халқаро рўйхатдан ўтказилган товар белгилари бўйича Қонуннинг 3-моддасининг биринчи қисми ва 10-моддаси қоидаларига (10-модда биринчи қисмининг 14-банди бундан мустасно) мувофиқлиги текширилади.


129. Агар халқаро рўйхатдан ўтказиш белгиланган қоидаларга мос келса, унга Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ҳуқуқий муҳофаза тақдим этилади.


130. Агар халқаро рўйхатдан ўтказиш белгиланган талабларни қаноатлантирмаса, бу ҳолда Баённоманинг 5-моддасига мувофиқ БИМТ ХБга Ўзбекистон Республикаси ҳудудида унга ҳуқуқий муҳофаза тақдим этиш дастлабки рад этилгани тўғрисида (бундан кейинги ўринларда дастлабки раддия деб юритилади) рад этиш сабаблари кўрсатилган хабарнома юборилади.

Хабарномада, шунингдек халқаро рўйхатдан ўтказиш эгаси ушбу Қоидаларнинг 38-бандида белгиланган талабларга риоя қилган ҳолда хабарномада кўрсатилган муддат ичида хабарномада келтирилган сабаблар бўйича ўз мулоҳазаларини тақдим этишга ҳақли экани таъкидланади.


131. Агар халқаро рўйхатдан ўтказиш эгаси дастлабки раддияда келтирилган сабаблар бўйича ўз далилларини белгиланган муддатда тақдим этмаса, бу ҳолда БИМТ ХБга дастлабки раддияни тасдиқлаш ҳақида хабарнома (узил-кесил раддия) юборилади.


132. Агар халқаро рўйхатдан ўтказиш эгаси дастлабки раддияда келтирилган сабаблар бўйича ўз далилларини белгиланган муддатда тақдим этса, бу ҳолда БИМТ ХБга уларни кўриб чиқиш натижалари ҳақида хабарнома юборилади.



11-§. Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномасига

биноан аввал муҳофаза қилинган товар белгисига талабнома


133. Қонуннинг 8-моддасига мувофиқ Ўзбекистон Республикасининг шартномасига биноан аввал муҳофаза қилинган ва халқаро реестрдан чиқарилган товар белгисини рўйхатдан ўтказиш ҳақидаги талабнома Вазирликка аввал ушбу белгини халқаро рўйхатдан ўтказиш эгаси бўлган шахс томонидан топширилади.

Талабнома ушбу Қоидаларнинг 37-бандида белгиланган талаблар ҳисобга олинган ҳолда топширилади.


134. Товар белгисини рўйхатдан ўтказиш учун талабномани топшириш санаси ва товар белгисининг устуворлиги санаси халқаро рўйхатдан ўтказиш санаси ва халқаро рўйхатдан ўтказиш устуворлиги санаси бўйича қуйидаги шартларга риоя қилинган ҳолда белгиланади:

а) талабнома халқаро рўйхатдан ўтказиш халқаро реестрдан чиқарилган санадан бошлаб уч ой мобайнида топширилса;

б) товар белгисини рўйхатдан ўтказиш сўралаётган товарлар ва хизматлар рўйхати Ўзбекистон Республикасига нисбатан халқаро рўйхатдан ўтказиш амал қилган товарлар ва хизматлар рўйхатига кирган бўлса;

в) талабнома Қонуннинг 9-моддасида ва ушбу Қоидаларда кўзда тутилган талабларга биноан расмийлаштирилган бўлса.


135. Талабнома келиб тушган кундан эътиборан бир ой мобайнида унинг ушбу Қоидаларнинг 134-бандида кўрсатилган шартларга риоя қилинганлиги текширилади.


136. Кўрсатилган шартларга риоя қилинган ҳолда халқаро рўйхатдан ўтказиш санаси ёки халқаро рўйхатдан ўтказиш устуворлиги санаси бўйича талабнома берилган сана ва товар белгисининг устуворлиги белгиланади ва товар белгисини рўйхатдан ўтказиш ҳақида қарор қабул қилинади.


137. Қоидаларнинг 134-бандида кўрсатилган шартларга риоя қилинмаган ҳолда талабнома берувчига сўровнома юборилиб, унда сўровнома юборилган санадан эътиборан уч ой муддат ичида етишмаган ёки тўғриланган ҳужжатларни тақдим этиш таклиф қилинади.


138. Агар талабнома берувчи белгиланган муддатда сўровномада кўрсатилган ҳужжатларни тақдим этса, бу ҳолда ушбу Қоидаларнинг 136-бандига мувофиқ талабномани кўриб чиқиш давом этади.


139. Агар талабнома берувчи сўралган ҳужжатларни белгиланган муддатда тақдим этмаса, бу ҳолда талабномани топшириш санаси ва товар белгисининг устуворлиги ушбу Қоидаларнинг 97-бандига мувофиқ белгиланади.

Талабномани кейинчалик кўриб чиқиш ушбу Қоидаларнинг 78 - 125-бандларига мувофиқ амалга оширилади.






Қоидаларга

1-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикасида товар белгиси (хизмат

кўрсатиш белгиси)ни рўйхатдан ўтказиш учун

ТАЛАБНОМА

(220) Талабнома топширилган сана


(210) Талабноманинг кириш рақами



(Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан тўлдирилади)

(750) Ёзишмалар учун манзилгоҳ (манзилгоҳ эгасининг тўлиқ почта манзили, исми ёки номи)



Телефон:  Факс:  E-mail:

АРИЗА

Талабномани ва қуйидаги ҳужжатларни тақдим этиб, талабномада кўрсатилган белгини товар белгиси (хизмат кўрсатиш белгиси) сифатида талабнома берувчи номига рўйхатдан ўтказишингизни сўрайман


Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги (почта алоқаси), Тел.: ________________, E-mail: __________.

(731) Талабнома берувчи




(юридик шахснинг таъсис ҳужжати бўйича тўлиқ номи ёки жисмоний шахснинг исми, фамилияси ва отасининг исми кўрсатилади)


Талабнома берувчининг почта манзили



Телефон:                       Факс:                              E-mail:


КТУТ бўйича ташкилот коди (агар аниқланган бўлса)


БИМТ ST 3 стандарти бўйича мамлакат коди (агар аниқланган бўлса)

Товар белгиси устуворлигини қуйидаги санадан белгилашингизни сўрайман:


(320) биринчи талабнома(лар) топширилган санадан

(230) экспонат кўргазмада очиқ намойиш қилинган санадан

(641) ушбу талабнома ажралиб чиққан дастлабки талабнома устуворлиги санасидан

(151) халқаро рўйхатдан ўтказиш санасидан

(646) халқаро рўйхатдан ўтказиш устуворлиги санасидан


(310) биринчи талабнома рақами

(641) дастлабки талабнома рақами

(646) халқаро рўйхатдан ўтказиш рақами

Сўралган устуворлик санаси

(330) Талабнома топширилган мамлакатнинг БИМТ ST 3 стандарти бўйича коди (конвенцион устуворлик сўралганда)





(740) Патент вакили (фамилияси, исми, отасининг исми, рўйхатдан ўтган рақами, турар жойи)


Телефон:     Факс:     E-mail:

(540) Талабнома берилаётган белги тасвири


        

     

       

       

       

       

        

       

        

        

       

        

       


  талабнома берилаётган белги алоҳида ахборот ташувчисида тақдим этилган

  ташувчининг тури:


(550) Белги турига тааллуқли кўрсатмалар:


  (511) жамоавий белги                                    (556) товушли белги

  (554) уч ўлчамли (ҳажмли) белги                  (557) ҳидли белги

  (555) голографик белги


(561) Белги ёки унинг қисмларининг транслитерацияси:

(571) Талабнома берилаётган белгининг тавсифи (талабнома берилаётган белгининг таркибий қисмлари):

(591) Ранги ёки ранглар уйғунлиги (агар рангли тасвирда бажарилган белгини рўйхатдан ўтказиш сўралса)


(511) Белгиларни рўйхатдан ўтказиш учун Халқаро товарлар ва хизматлар классификацияси (ТХХК) синфлари бўйича гуруҳланган ва давлат рўйхатидан ўтказиш сўралаётган товарлар ва (ёки) хизматлар:


Синфи

Товарлар ва (ёки) хизматлар номи



Агар рўйхат ажратилган графага сиғмаса, тўлиқлигича алоҳида варақда талабномага илова кўринишида келтирилади


Илова қилинган ҳужжатлар рўйхати:


белгиланган миқдорда бож тўланганлиги ҳақидаги ҳужжат

талабномада кўрсатилган белгининг тасвири

товарлар ва хизматлар рўйхати, агар у илова кўринишида келтирилса

патент вакили ваколатини тасдиқловчи ишончнома

талабномага илова қилинаётган ҳужжатларнинг ўзбек ёки рус тилига таржимаси

юридик ва (ёки) жисмоний шахслар бирлашмасининг жамоавий белгидан фойдаланишлари ҳақидаги келишуви

талабноманинг дастлабки талабномадан ажралгани тўғрисидаги илтимоснома

бошқа ҳужжат (кўрсатилсин)

илгари рўйхатдан ўтказилган товар белгиси гувоҳномасининг нусхаси


бир нусхадаги варақлар сони


нусхалар сони




Имзо




Талабнома берувчи ёки патент вакилининг имзоси; имзо санаси (ҳуқуқий шахс номидан имзоланганда, раҳбар имзоси муҳр билан тасдиқланади)


Қоидаларга

2-ИЛОВА

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги келиш санаси

-сонли кириш рақами

(Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан тўлдирилади)

ТАЛАБНОМА БЕРУВЧИНИНГ НОМИ ВА/ЁКИ МАНЗИЛИГА ЎЗГАРТИРИШЛАР КИРИТИШ ҲАҚИДА АРИЗА

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги (почта алоқаси), Тел.: _____________, E-mail: __________.

Ушбу аризани тақдим этиб, талабнома материалларида талабнома берувчининг номи ва (ёки) манзилига ўзгартиришлар киритишингизни сўрайман


Талабнома рақами



Талабнома топширилган сана



Талабнома берувчи



Патент вакили (тўлиқ номи, рўйхатдан ўтган рақами, турар жойи)



Ёзишмалар учун манзил (манзил эгасининг тўлиқ почта манзили, исми ёки номланиши)



Телефон:                                                Факс:                                             E-mail:

Ўзгартириш(лар)


Ўзгартириш керак бўлган маълумотлар:



Ўзгартирилган маълумотлар:



  алоҳида варақдаги иловага қаранг

Аризага илова(лар)


белгиланган миқдордаги патент божи тўланганлиги ҳақида ҳужжат

  давом эттириш учун варақлар

  бошқа ҳужжатлар (кўрсатилсин)


нусхалар сони

бетлар сони



Имзо



Талабнома берувчининг ёки патент вакилининг имзоси; имзоланиш санаси (ҳуқуқий шахс номидан имзоланганда раҳбарнинг имзоси муҳр билан тасдиқланади)


Қоидаларга

3-ИЛОВА

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигига келиш санаси

-сонли кириш рақами

(Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан тўлдирилади)

ХАТОНИ (ХАТОЛАРНИ)

ТУЗАТИШ ҲАҚИДА

АРИЗА

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги (почта алоқаси), Тел.: _____________, E-mail: __________.

Ушбу аризани тақдим этиб, талабнома материалларидаги хатога (хатоларга) тузатиш(лар) киритишингизни сўрайман.


Талабнома рақами



Талабнома топширилган сана



Талабнома берувчи



Патент вакили (фамилияси, исми, отасининг исми, рўйхатдан ўтган рақами, турар жойи)



Ёзишмалар учун манзил (тўлиқ почта манзили, нома олувчининг исми ёки номланиши)



Телефон:                                             Факс:                                         E-mail:


Хато(лар) ва тузатиш(лар)


Тузатилиши керак бўлган маълумотлар



Тузатилган маълумотлар:



алоҳида варақдаги иловага қаранг


Аризага илова(лар)


  давом эттириш учун варақлар

  бошқа ҳужжатлар (кўрсатилсин)


нусхалар сони

бетлар сони



Имзо



Талабнома берувчининг ёки патент вакилининг имзоси; имзоланиш санаси (ҳуқуқий шахс номидан имзоланганда раҳбарнинг имзоси муҳр билан тасдиқланади)


Қоидаларга

4-ИЛОВА

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигига келиш санаси

-сонли кириш рақами

(Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан тўлдирилади)

ТАЛАБНОМА БЕРУВЧИНИ

ЎЗГАРТИРИШ ТЎҒРИСИДАГИ

ЁЗУВЛАРНИ КИРИТИШ ҲАҚИДА АРИЗА

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги (почта алоқаси), Тел.: _____________, E-mail: __________.

Ушбу аризани тақдим этиб, талабнома материалларига талабнома берувчини ўзгартириш тўғрисидаги ёзувларни киритишингизни сўрайман.


Талабнома рақами



Талабнома топширилган сана



Талабнома берувчи



Патент вакили (фамилияси, исми, отасининг исми, рўйхатга олинган рақами, турар жойи)



Ёзишмалар учун манзил (тўлиқ почта манзили, хат олувчининг тўлиқ исми ёки номланиши)



Телефон:                                            Факс:                                         E-mail:

Талабнома берувчини ўзгартириш учун асослар:


талабнома берувчини ўзгартириш контракт, шартнома имзоланганлигининг натижаси ҳисобланади;


қуйидаги ҳужжатлардан бири тақдим этилади:


  контракт, шартноманинг тасдиқланган нусхаси

  контракт, шартномадан тасдиқланган кўчирма

  ҳуқуқларни ўтказиш ҳақидаги ҳужжат


  талабнома берувчининг ўзгариши қайта ташкил қилиниш натижаси ҳисобланади;

  қайта ташкил қилишни тасдиқловчи қуйидаги ҳужжатлардан бирининг аслига асосан  тасдиқланган ҳужжат нусхаси илова қилинади:


  савдо реестридан кўчирма

  давлат органи томонидан берилган бошқа ҳужжат


  талабнома берувчининг ўзгариши контракт, шартнома имзоланганлиги ёки қайта ташкил қилиниши натижаси ҳисобланмайди


  шундай ўзгаришни исботловчи ҳужжатнинг асл нусхаси мавжудлигини тасдиқлаб имзоланган нусхаси тақдим этилади



Янги талабнома берувчи





Талабнома берувчининг почта манзили




Телефон:                                                 Факс:                                             E-mail:


Ёзишмалар учун манзил (тўлиқ почта манзили, хат олувчининг тўлиқ исми ёки номланиши)



Телефон:                                    Факс:                                E-mail:


Патент вакили (фамилияси, исми, отасининг исми, рўйхатдан ўтган рақами, турар жойи)




Аризага илова(лар)


  белгиланган миқдорда бож тўланганлиги ҳақидаги ҳужжат


  давом эттириш учун варақлар


  бошқа ҳужжатлар (кўрсатилсин)


нусхалар сони


варақлар сони




Имзо ва муҳр



Дастлабки талабнома берувчи:                                 Имзо билан тасдиқланган сана:






Янги талабнома берувчи:                                          Имзо билан тасдиқланган сана:






Патент вакили:                                                           Имзо билан тасдиқланган сана:


Қоидаларга

5-ИЛОВА

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигига келиш санаси

-сонли кириш рақами

(Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан тўлдирилади)

ТОВАР БЕЛГИСИНИ РЎЙХАТДАН ЎТКАЗИШ УЧУН ТАЛАБНОМАГА ҲУҚУҚНИ ТОПШИРИШ ҲАҚИДАГИ ҲУЖЖАТ

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги (почта алоқаси), Тел.: _____________, E-mail: __________.

Талабнома рақами N



Талабнома топширилган сана



Қуйида имзо чекиб ҳуқуқ топшираётган шахс қуйида ҳуқуқни олиб имзо чеккан шахсга Ўзбекистон Республикаси Давлат патент идорасига товар белгисини рўйхатдан ўтказиш учун топширилган Талабномага ҳуқуқни  топширади.


Ҳуқуқ топшираётган шахс


Номи



Манзили (почта индекси ва мамлакат номи ҳам кўрсатилган ҳолда)



Телефон:                                 Факс:                                  E-mail:


Ҳуқуқ олаётган шахс


Номи



Манзили (почта индекси ва мамлакат номи ҳам кўрсатилган ҳолда)



Телефон:                              Факс:                                  E-mail:


Ҳуқуқ топширишга оид, лекин талабнома берувчини ўзгартирилганлиги ҳақидаги қайдни киритиш мақсадлари учун мажбурий бўлмаган қўшимча кўрсатмалар (кўрсатилсин):


  давомини алоҳида варақда кўринг

Имзолар ва муҳрлар


Ҳуқуқ топшираётган шахс                                                     Ҳуқуқ олаётган шахс

имзоси ва муҳри                                                                        имзоси ва муҳри


Сана                                                                                              Сана


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2009 йил, 30-31-сон, 353-модда.