Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 02.02.1999 й. 47-сон "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Иш тартиби тўғрисида"ги Қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
ҚАРОРИ
02.02.1999 й.
N 47
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
ИШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДА
Вазирлар Маҳкамаси тузилмаси ўзгарганлиги муносабати билан ҳамда Комлекслар, вазирликлар ва идоралар раҳбарларининг, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раисининг, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг ижро интизомини мустаҳкамлаш юзасидан масъулиятини ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг илова қилинаётган Иш тартиби тасдиқлансин.
2. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Иш тартиби тўғрисида" 1997 йил 10 декабрдаги 546-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1997 йил, 11-12-сон, 38-модда) ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. Каримов
"Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами", 1999 й., N 2, 7-модда.