Законодательство
ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

Марказий банк Бошқарувининг 15.08.2009 й. 23/2-сон "Тижорат банкларида лизинг операцияларини амалга ошириш ва уларнинг бухгалтерия ҳисобини юритиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш киритиш ҳақида"ги Қарори (АВ томонидан 30.08.2009 й. 1648-4-сон билан рўйхатга олинган)

Полный текст документа доступен пользователям платного тарифа на сайте nrm.uz. По вопросам звоните на короткий номер 1172.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

30.08.2009 й.

N 1648-4




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МАРКАЗИЙ БАНКИ БОШҚАРУВИНИНГ

15.08.2009 й.

N 23/2


ҚАРОРИ



Тижорат банкларида лизинг операцияларини амалга

ошириш ва уларнинг бухгалтерия ҳисобини юритиш

тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш

киритиш ҳақида


(2009 йил 9 сентябрдан кучга киради)


Ўзбекистон Республикасининг "Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида"ги Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Ахборотномаси, 1995 й., 12-сон, 247-модда) 7 ва 17-моддаларига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 52 (I)-сон) 144-моддасига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2006 йил 21 октябрдаги 25/6-сон қарори (рўйхат рақами 1648, 2006 йил 27 декабрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 51-52-сон) билан тасдиқланган "Тижорат банкларида лизинг операцияларини амалга ошириш ва уларнинг бухгалтерия ҳисобини юритиш тартиби тўғрисида"ги низомнинг 16-банди биринчи хатбошисидаги "Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 23-моддасининг тўртинчи қисмида белгиланган" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 144-моддаси учинчи қисмида белгиланган" сўзлари билан алмаштирилсин.


2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.



Марказий банк раиси                                                          Ф. Муллажонов



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2009 йил, 36-сон, 395-модда.