Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш "Ўзстандарт" агентлиги бош директорининг 11.12.2009 й. 534-сон "Техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги эксперт кенгашлари тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш тўғрисида"ги Буйруғи (АВ томонидан 07.01.2010 й. 2060-сон билан рўйхатга олинган)
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН
РЎЙХАТГА ОЛИНГАН
07.01.2010 й.
N 2060
ЎЗБЕКИСТОН СТАНДАРТЛАШТИРИШ,
МЕТРОЛОГИЯ ВА СЕРТИФИКАТЛАШТИРИШ
"ЎЗСТАНДАРТ" АГЕНТЛИГИ БОШ ДИРЕКТОРИНИНГ
11.12.2009 й.
N 534
БУЙРУҒИ
Техник жиҳатдан тартибга солиш
соҳасидаги эксперт кенгашлари тўғрисидаги
Низомни тасдиқлаш тўғрисида
(2010 йил 17 январдан кучга киради)
Ўзбекистон Республикасининг "Техник жиҳатдан тартибга солиш тўғрисида"ги Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2009 й. 4-сон, 140-модда) мувофиқ БУЮРАМАН:
1. Техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги эксперт кенгашлари тўғрисида низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.
Бош директор А. Абдувалиев
"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2010 йил, 1-2-сон, 9-модда.