Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 27.03.1998 й. 135-сон "Ўзбекистон Республикаси Божхона органларининг Интизомий уставини тасдиқлаш тўғрисида"ги Қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
ҚАРОРИ
27.03.1998 й.
N 135
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ БОЖХОНА
ОРГАНЛАРИНИНГ ИНТИЗОМИЙ УСТАВИНИ
ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА
Вазирлар Маҳкамасининг ''Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси фаолиятини ташкил этиш масалалари тўғрисида" 1997 йил 30 июлдаги 374-сон қарорига мувофиқ ҳамда кадрларни танлаш ва жой-жойига қўйишни яхшилаш ва божхона органлари ходимларининг интизомини мустаҳкамлаш масалалари бўйича Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати томонидан қўйилган вазифаларни тўлиқ ва оғишмай бажариш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. Ўзбекистон Республикаси божхона органларининг Интизомий устави тасдиқлансин.
2. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасига Ўзбекистон Республикаси божхона органларининг Интизомий устави талабларига риоя этилишини назорат қилиш юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. Каримов