Законодательство
ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 18.01.2002 й. 26-сон "Нотариусларнинг ижро хатларига асосан қарзни ундириш сўзсиз амалга ошириладиган ҳужжатлар рўйхатини тасдиқлаш тўғрисида"ги Қарори

Полный текст документа доступен пользователям платного тарифа на сайте nrm.uz. По вопросам звоните на короткий номер 1172.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

18.01.2002 й.

N 26


НОТАРИУСЛАРНИНГ ИЖРО ХАТЛАРИГА

АСОСАН   ҚАРЗНИ   УНДИРИШ   СЎЗСИЗ

АМАЛГА ОШИРИЛАДИГАН ҲУЖЖАТЛАР

РЎЙХАТИНИ ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА


“Нотариат тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 77-моддасига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Нотариусларнинг ижро хатларига асосан қарзни ундириш сўзсиз амалга ошириладиган ҳужжатлар рўйхати иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Вазирликлар ва идоралар ўз идоравий норматив ҳужжатларини мазкур қарорга мувофиқлаштирсинлар.


3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси адлия вазири А.А. Полвон-зода зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                            И. Каримов



"Ўзбекистон Республикаси қонунлар тўплами" 2002 й. 2-сон


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами", 2002 й., N 1, 4-модда.