Электр энергетикада назорат бўйича давлат инспекцияси бошлиғининг 18.03.2010 й. 51-сон "Қаттиқ ёқилғидан фойдаланиш ва уни ҳисобга олиш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида"ги Буйруғи (АВ томонидан 14.04.2010 й. 2096-сон билан рўйхатга олинган)
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН
РЎЙХАТГА ОЛИНГАН
14.04.2010 й.
N 2096
ЭЛЕКТР ЭНЕРГЕТИКАДА НАЗОРАТ
БЎЙИЧА ДАВЛАТ ИНСПЕКЦИЯСИ
БОШЛИҒИНИНГ
18.03.2010 й.
N 51
БУЙРУҒИ
Қаттиқ ёқилғидан фойдаланиш ва уни ҳисобга
олиш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида
(2010 йил 24 апрелдан кучга киради)
Ўзбекистон Республикасининг "Энергиядан оқилона фойдаланиш тўғрисида"ги, "Ер ости бойликлари тўғрисида"ги қонунларига ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 9 февралдаги 108-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги тўғрисидаги низомга мувофиқ БУЮРАМАН:
1. Қаттиқ ёқилғидан фойдаланиш ва уни ҳисобга олиш қоидалари иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.
Бошлиқ А. Ниматуллаев
"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2010 йил, 14-15-сон, 122-модда.