Законодательство
ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 07.04.2010 й. ПҚ-1319-сон "Фармацевтика ва тиббиёт фаолиятига лицензия беришни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Полный текст документа доступен пользователям платного тарифа на сайте nrm.uz. По вопросам звоните на короткий номер 1172.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

07.04.2010 й.

N ПҚ-1319



ФАРМАЦЕВТИКА ВА ТИББИЁТ

ФАОЛИЯТИГА ЛИЦЕНЗИЯ БЕРИШНИ

ТАРТИБГА СОЛИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ

ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикасининг "Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида"ги Қонунига мувофиқ ҳамда фармацевтика ва тиббиёт фаолиятига лицензия бериш тартибини янада такомиллаштириш, шунингдек аҳолига кўрсатилаётган хизматлар сифати устидан назоратни кучайтириш мақсадида:


1. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ фармацевтика фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензия юридик ва жисмоний шахсларга 5 йил муддатга берилади.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси бир ой муддатда фармацевтика фаолиятига лицензия бериш тартиби тўғрисидаги янги низомни тасдиқласин.

2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Тадбиркорлик фаолияти юритиш учун рухсатнома турларини қисқартириш ва уларни бериш тартиб-қоидаларини соддалаштириш тўғрисида" 2005 йил 21 сентябрдаги ПҚ-186-сон қарори 1-иловасининг 3 ва 4-бандлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


3. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш.М. Мирзиёев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                       И. Каримов



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2010 йил, 14-15-сон, 105-модда