Молия вазирлиги 53-сон, Давлат солиқ қўмитасининг 2010-32-сон "Электр энергиясини сотишни бухгалтерия ҳисобида акс эттириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги 07.07.2010 й. Қарори (АВ томонидан 31.07.2010 й. 2127-сон билан рўйхатга олинган)
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН
РЎЙХАТГА ОЛИНГАН
31.07.2010 й.
N 2127
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИНИНГ 07.07.2010 й. N 53 |
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ СОЛИҚ ҚЎМИТАСИНИНГ 07.07.2010 й. N 2010-32 |
ҚАРОРИ
Электр энергиясини сотишни бухгалтерия
ҳисобида акс эттириш тартиби тўғрисидаги
низомни тасдиқлаш ҳақида
(2010 йил 10 августдан кучга киради)
Ўзбекистон Республикасининг "Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида"ги, "Давлат солиқ хизмати тўғрисида"ги қонунларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. Электр энергиясини сотишни бухгалтерия ҳисобида акс эттириш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.
Молия вазири
|
Р. Азимов |
Давлат солиқ қўмитаси раиси |
Б. Парпиев |
"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2010 йил, 31-сон, 263-модда.