Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 20.08.2010 й. 182-сон "Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институтининг Бухоро филиалини ташкил этиш тўғрисида"ги Қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
ҚАРОРИ
20.08.2010 й.
N 182
ХЎЖАЛИГИНИ МЕХАНИЗАЦИЯЛАШ
МУҲАНДИСЛАРИ ИНСТИТУТИНИНГ
БУХОРО ФИЛИАЛИНИ ТАШКИЛ
ЭТИШ ТЎҒРИСИДА
Ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш вазифаларининг тобора кенгайиб бораётган кўламларини, шунингдек айрим минтақалардаги қишлоқ хўжалиги ерларининг минераллашиши ва шўрланганлик ҳолатининг ўзига хос хусусиятларини ҳисобга олиб ҳамда мамлакат иқтисодиётининг ушбу энг муҳим соҳасида юқори малакали мутахассислар тайёрлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда Бухоро вилояти ҳокимлигининг Бухоро давлат университетининг гидромелиорация факультети негизида Тошкент ирригация ва мелиорация институтининг Бухоро филиалини ташкил этиш, унда "Сув хўжалиги ва мелиорация", "Сув хўжалиги ва мелиорация ишларини механизациялаш", "Ер тузиш ва ер кадастри" таълим йўналишлари бўйича бакалаврлар тайёрлаш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.
2. Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институтининг Бухоро филиалига ҳар йилги талабалар қабул қилиш сони белгиланган тартибда тасдиқланадиган республика олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш квоталаридан келиб чиққан ҳолда белгилансин.
3. Маълумот учун қабул қилинсинки, 2010/2011 ўқув йилида Тошкент ирригация ва мелиорация институти Бухоро филиалининг 1 курсида ўқийдиганлар контингенти сони 100 кишини, шу жумладан, Бухоро давлат университетига тегишли таълим йўналишлари бўйича 1 курсга қабул қилинган талабалар ҳисобига: "Сув хўжалиги ва мелиорация" таълим йўналиши бўйича - 40 кишини, "Сув хўжалиги ва мелиорация ишларини механизациялаш" таълим йўналиши бўйича - 30 кишини, "Ер тузиш ва ер кадастри" таълим йўналиши бўйича - 30 кишини ташкил қилади.
Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги 2010 йил 1 сентябргача Бухоро давлат университетида ихтисослик таълим йўналишлари бўйича ўқиётган иккинчи ва учинчи курслар талабалари контингентининг Тошкент ирригация ва мелиорация институтининг Бухоро филиалига ўтказилишини таъминласинлар.
Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институтининг Бухоро филиали фаолиятини ташкил этиш, унинг ўқув-лаборатория базасини шакллантириш, ўқув-методик ва илмий-педагогик таъминлаш чора-тадбирлари дастури 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазири, Олий ва ўрта махсус таълим вазири ҳамда Бухоро вилояти ҳокими зиммасига кўрсатиб ўтилган дастурнинг белгиланган муддатларда сифатли бажарилиши юзасидан шахсий жавобгарлик юклансин.
5. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги 2010 йил 1 сентябргача бўлган муддатда:
Тошкент ирригация ва мелиорация институтининг Бухоро филиалини танлов асосида юқори малакали профессор-ўқитувчилар ва ўқув-ёрдамчи ходимлар билан таъминласинлар;
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан биргаликда Тошкент ирригация ва мелиорация институтининг Бухоро филиалида ўқув-методик жараённинг ташкил этилишини таъминлаш, штат жадвали ва харажатлар сметасини тасдиқлаш, уни дарсликлар ва ўқув адабиётлари, замонавий компьютер техникаси билан таъминлаш бўйича аниқ чора-тадбирларни амалга оширсинлар;
Бухоро давлат университетининг ташкилий тузилмасига, шунингдек Тошкент ирригация ва мелиорация институти ҳамда Бухоро давлат университети уставларига зарур ўзгартиришлар киритсинлар.
6. Бухоро вилояти ҳокимлиги Тошкент ирригация ва мелиорация институтининг Бухоро филиалини Бухоро шаҳри, Газли шоҳ кўчаси, 32-уйга жойлаштирсин.
7. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги:
Бухоро давлат университетининг харажатлар сметасига, ундаги "Гидромелиорация" факультетининг тугатилишини ҳисобга олган ҳолда тегишли ўзгартиришлар киритсин;
2010/2011 ўқув йилидан бошлаб Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институтининг Бухоро филиали фаолиятини амалга ошириш учун белгиланган тартибда зарур бюджет маблағлари ажратсин.
8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш.М. Мирзиёев зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти И. Каримов
2010 йил 20 августдаги
182-сон қарорига
2-ИЛОВА
Тошкент ирригация ва мелиорация институтининг
Бухоро филиалини ташкил этиш, унинг ўқув-лаборатория
базасини шакллантириш ва илмий-педагогик
таъминлаш чора-тадбирлари
ДАСТУРИ
"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2010 йил, 34-сон, 292-модда.