Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги 312-сон, Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 19-сон "Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасалари талабаларига академик таътил бериш тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги 06.08.2010 й. Қарори (АВ томонидан 04.09.2010 й. 2138-сон билан рўйхатга олинган)
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН
РЎЙХАТГА ОЛИНГАН
04.09.2010 й.
N 2138
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИНИНГ 06.08.2010 й. N 312 |
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ ВАЗИРЛИГИНИНГ 06.08.2010 й. N 19 |
ҚАРОРИ
Ўзбекистон Республикаси олий таълим
муассасалари талабаларига академик таътил
бериш тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
(2010 йил 14 сентябрдан кучга киради)
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 18 июндаги 118-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 24-25-сон, 195-модда) билан тасдиқланган Олий таълим муассасалари талабалари ўқишини кўчириш, қайта тиклаш ва ўқишдан четлаштириш тартиби тўғрисидаги низомнинг 30-бандига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасалари талабаларига академик таътил бериш тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.
Олий ва ўрта махсус таълим вазири
|
Б. Ходиев |
Соғлиқни сақлаш вазири |
А. Икрамов |
"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2010 йил, 35-36-сон, 308-модда.