Законодательство
ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

Давлат божхона қўмитасининг 04.11.2010 й. 01-02/12-29-сон "Ўзбекистон Республикаси божхона чегарасидан ўтаётган шахсларни кўздан кечириш тартиби тўғрисидаги йўриқномага ўзгартишлар киритиш ҳақида"ги Қарори (АВ томонидан 12.11.2010 й. 1307-2-сон билан рўйхатга олинган)

Полный текст документа доступен пользователям платного тарифа на сайте nrm.uz. По вопросам звоните на короткий номер 1172.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

12.11.2010 й.

N 1307-2




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ДАВЛАТ БОЖХОНА ҚЎМИТАСИНИНГ

04.11.2010 й.

N 01-02/12-29


ҚАРОРИ



Ўзбекистон Республикаси божхона чегарасидан

ўтаётган шахсларни кўздан кечириш тартиби

тўғрисидаги йўриқномага ўзгартишлар

киритиш ҳақида


(2010 йил 22 ноябрдан кучга киради)


Ўзбекистон Республикаси Божхона кодексининг 45-моддаси (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1998 й., 2-сон, 36-модда), Ўзбекистон Республикаси "Давлат божхона хизмати тўғрисида"ги Қонунининг 6-моддасига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 й., 9-сон, 230-модда) мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси божхона чегарасидан ўтаётган шахсларни кўздан кечириш тартиби тўғрисидаги йўриқномага (рўйхат рақами 1307, 2004 йил 2 февраль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 5-сон, 58-модда) иловага мувофиқ ўзгартишлар киритилсин.


2. Ушбу қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.



Раис                                                                                             С. Носиров






Қарорга

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси божхона чегарасидан

ўтаётган шахсларни кўздан кечириш тартиби

тўғрисидаги йўриқномага киритилаётган

ўзгартишлар


1. 2-банддаги "бошлиқ ўринбосарининг" деган сўзлар "унинг вазифасини бажарувчи шахснинг" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


2. 5-банддаги "бошлиқ ўринбосари" деган сўзлар "унинг вазифасини бажарувчи шахс" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


3. 6-банднинг биринчи хатбошисидаги "бошлиқ ўринбосари" деган сўзлар "унинг вазифасини бажарувчи шахс" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


4. 11-банднинг олтинчи хатбошисидаги "бошлиқ ўринбосари" деган сўзлар "унинг вазифасини бажарувчи шахс" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


5. 17-банддаги "бошлиқ ўринбосарининг" деган сўзлар "унинг вазифасини бажарувчи шахснинг" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


6. 18-банднинг биринчи хатбошисидаги "бошлиқ ўринбосарининг" деган сўзлар "унинг вазифасини бажарувчи шахснинг" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


7. 23-банддаги "бошлиқ ўринбосарини" деган сўзлар "унинг вазифасини бажарувчи шахсни" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


8. 42-банднинг тўртинчи хатбошисидаги "(ёки унинг ўринбосари)" деган сўзлар "ёки унинг вазифасини бажарувчи шахс" деган сўзлар билан алмаштирилсин.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2010 йил, 46-сон, 415-модда.