Законодательство
ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирининг 03.12.2010 й. 195-Б-сон "Темир йўл транспорти таъмирлаш ташкилотлари ходимлари учун меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларига ўзгартиришлар киритиш ҳақида"ги Буйруғи (АВ томонидан 18.12.2010 й. 2068-1-сон билан рўйхатга олинган)

Полный текст документа доступен пользователям платного тарифа на сайте nrm.uz. По вопросам звоните на короткий номер 1172.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

18.12.2010 й.

N 2068-1




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МЕҲНАТ ВА АҲОЛИНИ ИЖТИМОИЙ

МУҲОФАЗА ҚИЛИШ ВАЗИРИНИНГ

03.12.2010 й.

N 195-Б


БУЙРУҒИ




Темир йўл транспорти таъмирлаш

ташкилотлари ходимлари учун меҳнатни

муҳофаза қилиш қоидаларига ўзгартиришлар

киритиш ҳақида


(2010 йил 28 декабрдан кучга киради)



Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2010 йил 27 августдаги ПҚ-1396-сон "Геология-разведка ишларини ташкил этиш ва олиб бориш тизими самарадорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 35-36-сон, 301-модда) мувофиқ БУЮРАМАН:


1. Ўзбекистон Республикаси меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирининг 2009 йил 28 декабрдаги 82-Б-сон (рўйхат рақами 2068, 2010 йил 15 январь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 1-2-сон, 18-модда) буйруғи билан тасдиқланган Темир йўл транспорти таъмирлаш ташкилотлари ходимлари учун меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларининг 140-банди, 141-банди биринчи хатбошисидаги ва 142-банддаги "Саноатконтехназорат" деган сўзлар "Саноатгеоконтехназорат" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси, "Ўзбекистон темир йўллари" Давлат-акционерлик темир йўл компанияси, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, "Саноатгеоконтехназорат" давлат инспекцияси, "Ўздавэнергоназорат" инспекцияси ва Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши билан келишилган.


3. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.



Вазир                                                                                                А. Хаитов



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2010 йил, 51-сон, 494-модда.