Ҳисобот шаклини тўлдириш бўйича тушунтиришлар
1-tr шаклини тўлдириш бўйича тушунтириш
Шаклни, ташкилий-ҳуқуқий ва мулкчилик шаклидан қатъи назар, ўз балансида ёки ижарага олган бир ва ундан ортиқ автомобиллари бўлган барча юридик шахслар ўз жойидаги статистика органига тақдим этадилар.
Автомобилларни ижарага олган ва улардан тижорат мақсадида юк ва йўловчи ташишда фойдаланадиган корхоналар ушбу автомобиллар бўйича тўлиқ ижара даври учун ҳисобот тўлдирадилар. Ижарага берувчи корхоналар тўлиқ ижара даврида ижарага берилган автомобиллар бўйича маълумотларни ҳисоботга қўшмайдилар.
Автотранспорт воситалари алоҳида таркибий бўлинмалар ёки корхона ишчилари томонидан меҳнат шартномаси билан боғлиқ ички хўжалик ижарасига олинганда транспорт иши ҳажми ва молиявий натижалари, шунингдек ҳаракатдаги таркибдан фойдаланиш кўрсаткичлари корхона ҳисоботида ушбу таркибий бўлинмалар (ишчилар) бўйича маълумотларни қўшган ҳолда акс эттирилади.
1-бўлим ҳисобот йили охири ҳолатига тўлдирилади. Маълумотлар бирламчи ҳисобга олиш - ҳаракатдаги таркибнинг техник паспортлари асосида тақдим этилади.
3-устунда техник ҳолатидан (соз ҳолатда, таъмирда, таъмирни кутиш ҳолатида) қатъи назар, ҳисобот топширувчи корхона (ташкилот) балансида бўлган ўз автомобиллари сони кўрсатилади. 4-устунда умумий автомобиллар паркидан техник жиҳатдан соз бўлган автомобиллар ажратиб кўрсатилади.
5-устунда автомобилларнинг жами юк кўтариш қобилияти (юк автомобиллари, пикаплар ва енгил фургонлар, прицеплар ва ярим прицеплар) ва йўловчи сиғими (автобуслар ва микроавтобуслар, йўналишли таксомоторларни қўшган ҳолда) тўлдирилади.
Юк кўтариш қобилияти - юк автомобиллари (прицеп ва ярим прицеплар) билан бир мартада ташиш мумкин бўлган ҳисобланган энг катта юк миқдори.
Автобус ва микроавтобуслар, йўналишли таксиларни қўшган ҳолда умумий йўловчи сиғими (ўриндиқлар сони бўйича), ҳайдовчи ўрнини ҳисобламаган ҳолда ҳар бир маркадаги автобуслар сонини уларнинг ўриндиқлар бўйича сиғимига кўпайтиришдан ҳосил бўлган кўпайтмани жамлаш орқали аниқланади.
100-сатрда юридик шахс балансида барча тур, марка ва моделдаги автомобиллар сони кўрсатилади.
101-сатрда барча тур, марка ва моделдаги жами юк автомобиллари сони кўрсатилади. Жамидан қуйидаги автомобиль гуруҳлари ажратиб кўрсатилади: кузов тузилиши бўйича (102 - 108-сатрлар), юк кўтариш қобилияти бўйича (109 - 114-сатрлар), конструкцияси бўйича турли хилдаги ёқилғидан фойдаланадиган (117 - 121-сатрлар), газ ёқилғисидан фойдаланиш учун қайта жиҳозланган автомобилларни қўшган ҳолда.
129-сатрда мамлакатнинг ўзида ва хорижда ишлаб чиқилган барча тур, марка ва моделдаги автобус ва микроавтобуслар, йўналишли таксомоторларни қўшган ҳолдаги сони акс эттирилади.
137-сатрда ИИВ ЙҲХББда енгил автомобиль сифатида ҳисобга олинган енгил (таксомоторлар ва хизмат автомобиллари) автомобиллар сони кўрсатилади. Махсус автомобиллар қаторида ҳисобга олинадиган почта ташиш, санитар ва бошқа махсус ишлар билан шуғулланадиган автомобиллар қўшилмайди.
140-сатрда пикаплар ва енгил автомобиллар шассисига конструкциялаштирилган, кузовли енгил фургонлар сони кўрсатилади.
150-сатрда махсус ишларни бажаришга мўлжалланган барча махсус автомобиллар сони кўрсатилади. Махсус автомобиллар қуйидаги турлари бўйича ҳисобга олинади: санитар, ўт ўчириш, автокранлар ва бошқалар.
132-136; 138, 142, 155-159-сатрларда ушбу сатрларда кўрсатилган ёқилғидан фойдаланувчи автомобиллар сони тақсимлаб кўрсатилади.
Автомобилларнинг корхона ихтиёрида бўлиши (автомобиль-кун) ҳар бир автомобилнинг дам олиш ва байрам кунларини қўшган ҳолда ҳисобот йили давомида ташкилотда бўлган барча календарь кунларини жамлаш орқали ҳисобланади.
Юк автомобилларидан фойдаланиш кўрсаткичларига автоприцеплар бўйича маълумотлар қўшилмайди.
Автомобилларнинг ишда бўлиши (ишда автомобиль-кун) бир кеча-кундузда қанча смена ишлаганлигидан қатъи назар, ҳисобот йилининг ҳар кунида линияга чиқарилган автомобиллар сонини жамлаш орқали ҳисобланади.
Автомобиль бир кеча-кундузда бир мартадан ортиқ йўналишга чиқарилганда ишдаги автомобиль-кун ҳисобланаётганда бундай автомобиль фақат бир марта ҳисобга олинади. Агар линияга чиқиб кетган юк автомобили юк бўлмаганлиги сабабли ҳеч қанақа иш бажармаса бундай кун ишдаги автомобиль-кун ҳисобланади. Белгиланган топшириқ муддатидан олдин линиядан қайтиб келган автомобиль, қайтиш сабабидан қатъи назар, бир кун ишда бўлган деб ҳисобланади.
1.2-бўлимда бошқа юридик ёки жисмоний шахсдан ижарага олинган жами автомобиллар сони турлари бўйича (3-устун), шунингдек уларнинг жами юк кўтариш қобилияти ва йўловчи сиғими (5-устун), улардан жисмоний шахслардан ижарага олинган автомобиллар ажратиб кўрсатилади.
Ташкилот балансида бўлган жами автомобиллар сонидан (турлари бўйича) юридик ва жисмоний шахсларга (7-устун), улардан жисмоний шахсларга (8-устун) ижарага берилган автомобиллар сони ажратиб кўрсатилади. Ижарага берилган автомобиллар турлари бўйича (9-устун), улардан жисмоний шахсларга ижарага берилган автомобиллар (10-устун) жами юк кўтариш қобилияти (йўловчи сиғими) кўрсатилади.
2-бўлимда жами автомобиллар ҳар бир тури бўйича фойдаланишда бўлган вақтига кўра тақсимланади. Фойдаланишда бўлган вақт - тайёрловчи завод томонидан чиқарилган муддатдан бошлаб автомобилнинг паспортида ва ҳисобот йили охирига бухгалтерия ҳисоби маълумотлари кўрсаткичлари асосида аниқланади.
3-бўлим. 310 ва 320-сатрларда ишлари 4-с, 4-м, 4-п сонли "Юк автомобили йўл варақаси" бирламчи ҳисоб шаклларида ҳисобга олинган автомобилларда ташилган юк тоннада ва юк айланмаси тонна-километрда акс эттирилади.
Ташилган юк (юк ташиш ҳажми) - пикап, енгил фургонлар ва автоприцепларда ташилган юкларни қўшган ҳолда юк автоммобилларида тоннада ташилган юк.
Юк айланмаси ташилган юкни ташиш масофасини километрларда ҳисобга олган ҳолда характерлайди ва ҳар бир қатнов бўйича юк массаси (оғирлиги)ни ушбу қатнов бўйича ташиш масофаси (юк билан босиб ўтилган масофа)га кўпайтмасини жамлаш орқали аниқланади.
322 - 326-сатрларда автомобиллар юк ташиш ҳажми ушбу сатрларда кўрсатилган ёқилғи турлари бўйича тақсимоти акс эттирилади.
Юк автомобиллари ташувчилари учун йўл варақалари, товар-транспорт юкхатларини ҳисобга олиш, тўлдириш ва қайта ишлаш тартибини Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлигининг 03.06.2004 йилдаги 83-сонли буйруғи билан тасдиқланган, 02.07.2004 йилда 1382-сон билан рўйхатга олинган "Ташувчиларнинг юк автомобиллари учун йўл варақалари, товар-транспорт юкхатларини тайёрлаш, ҳисобга олиш, тўлдириш ва қайта ишлаш бўйича Йўриқнома" белгилаб беради.
Автомобилларда умумий босиб ўтилган йўл (330 ва 360-сатрлар) ҳисобот йили давомида барча календарь кунларда линияда ишлаган барча автомобиллар ҳар кунлик босиб ўтган йўлини жамлаш орқали аниқланади. Автомобилнинг бир кунлик жами босиб ўтган йўли ҳисобот топширувчи ташкилотнинг транспорт ҳужжатларида акс эттирилган спидометр кўрсаткичлари бўйича аниқланади.
330-сатрдан 331 - 335-сатрлар бўйича ушбу сатрларда кўрсатилган ёқилғидан фойдаланувчи юк автомобиллари босиб ўтган йўли ажратиб кўрсатилади.
Юк билан босиб ўтилган масофа (336-сатр) ҳисобот топширувчи ташкилот транспорт ҳужжатларида акс эттириладиган, ҳар бир юк ташувчи автотранспорт воситаси бўйича юк билан босиб ўтилган масофани жамлаш орқали аниқланади.
340 ва 350-сатрларда автобус ва микроавтобусларда (йўналишли таксомоторларни қўшган ҳолда) ташилган йўловчилар сони кўрсатилади.
Ташилган йўловчи - ҳисобот даврида автобус ва микроавтобусларда (йўналишли таксомоторларни қўшган ҳолда) ташилган йўловчилар сони.
Йўловчи айланмаси - ташилган йўловчини ушбу йўловчиларни ташиш масофасини ҳисобга олган ҳолда харатерлайди ва ташилган йўловчилар сонини ҳар бир қатнов бўйича ташиш масофасига кўпайтмасини жамлаш орқали аниқланади.
Автомобиль транспортида мунтазам равишда шаҳар, шаҳар атрофи, шаҳарлараро, халқаро йўналишларда йўловчи ташувчилар учун чипта-ҳисоби ва йўл варақаларини тўлдириш тартибини Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлигининг 01.08.2003 йилдаги 108-сонли буйруғи билан тасдиқланган, 09.10.2003 йилда 1282-сон билан рўйхатга олинган "Чипта-ҳисоби ва йўл варақаларини тўлдириш бўйича Йўриқнома" белгилаб беради.
Йўловчи ва йўловчи-километрлардаги ишбай ташишлар ҳажми Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлигининг 10.08.2002 йилдаги 97-сонли буйруғи билан тасдиқланган, 10.08.2002 йилда 1164-сон билан рўйхатга олинган "Ўзбекистон Республикасида умумфойдаланишдаги автомобиль ва электр транспортида шаҳар, шаҳар атрофи, шаҳарлараро, халқаро йўналишларда ва соатбай ташишларда ташилган йўловчи сони ва йўловчи айланмасини аниқлаш бўйича Йўриқнома"га асосан аниқланади.
Енгил таксомоторлар пуллик босиб ўтган йўли (366-сатр) транспорт ҳужжатларида акс эттирилган, таксометр кўрсаткичи маълумотлари бўйича аниқланади.
4-бўлим. Хўжалик автомобиль йўллари (3-устун) давлат ёки юридик ва жисмоний шахслар мулкига тегишли бўлади. Хўжалик автомобиль йўлларига технологик мақсадларга хизмат қилувчи, шохобча, хизмат, патруль ва бошқа шу каби йўллар киради. Автомобиль йўллари 02.10.2007 йилдаги ЎРҚ-117-сон "Автомобиль йўллари тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига асосан тавсифланади.
Разъяснения по заполнению формы 1-tr
Форму представляют все юридические лица (кроме малых предприятий и микрофирм), имеющие на своем балансе или арендующие один и более автомобилей, независимо от их организационно-правовой формы и формы собственности статистическому органу по месту нахождения.
Предприятия, арендующие автомобили и использующие их для осуществления грузопассажирских перевозок на коммерческой основе, составляют отчет по этим автомобилям за весь период аренды. Предприятия - арендодатели не включают в отчет данные по автомобилям, сданных в аренду за весь период аренды.
При внутрихозяйственной аренде автотранспортных средств отдельными подразделениями или работниками предприятия, связанными с ним трудовыми соглашениями, объем транспортной работы и полученные от нее финансовые результаты, а также показатели использования подвижного состава отражаются в отчетах предприятия, включая данные по этим подразделениям (работникам).
Раздел 1 заполняется по состоянию на конец года. Данные представляются на основании первичного учета - технических паспортов подвижного состава.
По графе 3 указывается количество собственных автомобилей, находящихся на балансе отчитывающегося предприятия (организации) независимо от технического состояния (в исправном состоянии, в ремонте, в ожидании ремонта и т.п.). В графе 4 выделяются из общего парка автомобилей - технически исправные автомобили.
По графе 5 заполняется общая грузоподъемность (грузовых автомобилей, пикапов и легковых фургонов, прицепов и полуприцепов) и пассажировместимость (автобусов и микроавтобусов, включая маршрутных таксомоторов) автомобилей.
Грузоподъемность - наибольшее расчетное количество груза, которое может быть единовременно перевезено грузовым автомобилем (прицепом, полуприцепом). Общая грузоподъемность равна сумме произведений списочного числа грузовых автомобилей каждой марки (прицепов, полуприцепов) на их номинальную грузоподъемность по паспорту завода-изготовителя.
Общая пассажировместимость автобусов и микроавтобусов, включая маршрутные таксомоторы (по местам для сидения), определяется суммированием произведений, полученных от умножения списочного числа автобусов каждой марки на их вместимость по числу мест для сидения, не считая места водителя.
По строке 100 показывается число автомобилей всех типов, марок и моделей, находящихся на балансе юридического лица.
По строке 101 указывается число грузовых автомобилей всех типов, марок и моделей. Из общего итога выделяются следующие группировки автомобилей: по конструкции кузова (стр. 102-108), по грузоподъемности (стр. 109-114), по конструкции, позволяющие использовать разные виды топлива (стр. 117-121), включая автомобили, переоборудованные для работы на газовом топливе. Суммарное число автомобилей по каждой группировке должно быть равно общему числу грузовых автомобилей (стр. 101).
По строке 129 отражается число всех автобусов и микроавтобусов, включая маршрутные таксомоторы всех типов, марок и моделей отечественного и иностранного производства.
По строке 137 указывается число легковых автомобилей (таксомоторов и служебных), зарегистрированных в ГУБДД МВД как легковые. Не включаются легковые автомобили специального назначения для перевозки почты, санитарные и прочие, учитываемые в числе специальных автомобилей.
По строке 140 указывается число всех пикапов и легковых фургонов с кузовами, сконструированными на шасси легковых автомобилей.
По строке 150 указывается число всех специальных автомобилей, предназначенных для выполнения специальных работ. Специальные автомобили учитываются по типам: санитарные, пожарные, автокраны и прочие.
По строкам 132-136; 138, 142, 155-159 распределяется и выделяется количество автомобилей, использующих виды топлива, указанные в этих строках.
Пребывание автомобилей в распоряжении предприятия (автомобиле-дни) определяется суммированием всех календарных дней пребывания в организации, включая выходные и праздничные дни, каждого отдельного автомобиля в течение отчетного года.
В показатели использования грузового эксплуатационного автомобильного транспорта данные по автоприцепам не включаются.
Пребывание автомобилей в работе (автомобиле-дни в работе) определяется суммированием количества автомобилей, выпущенных на линию, за каждый день отчетного года, независимо от количества отработанных смен в течение суток.
При выпуске автомобиля на линию в календарные сутки более одного раза при подсчете автомобиле-дней в работе такой автомобиль должен учитываться только один раз. Если грузовой автомобиль, выехавший на линию, не выполнил никакой работы по причине отсутствия груза, то этот день учитывается как автомобиле-день в работе. Автомобиль, возвратившийся с линии ранее установленного заданием времени, независимо от причин возврата, учитывается бывшим в работе один день.
В разделе 1.2 указывается общее количество автомобилей по типам (графа 3), соответственно их общую (суммарную) грузоподъемность (пассажировместимость), взятых в аренду у другого юридического и (или) физического лица (графа 5), из них выделяются автомобили, взятые в аренду у физических лиц (графы 4 и 6).
Из общего числа, находящихся на балансе организации, автомобилей (по типам) выделяются автомобили, сданные в аренду юридическим и (или) физическим лицам (графа 7), из них - сданные в аренду физическим лицам (графа 8). Указывается общая (суммарная) грузоподъемность (пассажировместимость) сданных в аренду автомобилей по типам (графа 9), из нее - сданных в аренду физическим лицам (графа 10).
Данные о числе автомобилей, приобретенных по лизингу и взятых в аренду (графы 11 и 12), заполняются отчитывающейся организацией по состоянию на конец года.
Раздел 2. В разделе 2 отражается распределение числа всех автомобилей по каждому виду, находящиеся по времени пребывания в эксплуатации. Время пребывания в эксплуатации определяется по записям в паспорте автомобиля и данным бухгалтерского учета по состоянию на конец отчетного года с момента выпуска автомобиля заводом-изготовителем.
Раздел 3. По строкам 310 и 320 отражаются перевозки грузов в тоннах и грузооборот в тонно-километрах, выполненных автомобилями, работа которых учтена формами первичного учета N 4-с (сдельная), N 4-м (международная), N 4-п (повременная) "Путевой лист грузового автомобиля".
Перевезено грузов (объем перевозок грузов) - количество грузов в тоннах, перевезенных грузовыми автомобилями, включая груз, перевезенный пикапами и легковыми фургонами, автоприцепами.
Грузооборот характеризует перевозку груза с учетом расстояния перевозки в километрах и определяется как сумма произведений массы (веса) груза по каждой ездке (заезду) на расстояние перевозки (пробега с грузом) по каждой ездке.
По строкам 322-326 отражается распределение грузооборота автомобилей, использующих виды топлива, указанные в этих строках.
Порядок учета, заполнения и обработки путевых листов и товарно-транспортных накладных для грузовых автомобилей перевозчиков определяет "Инструкция по изготовлению, учету, заполнению и обработке путевых листов, товарно-транспортных накладных для грузовых автомобилей перевозчиков" утвержденная Приказом Узбекского агентства автомобильного и речного транспорта от 03.06.2004 г. N 83, регистрация N 1382 от 02.07.2004 г.
Общий пробег автомобилей (стр. 330 и 360) определяется суммированием ежедневных пробегов всех эксплуатационных автомобилей, работающих на линии, за все календарные дни в течение отчетного периода. Величина общего пробега автомобиля за день определяется по показаниям спидометра, отражаемым в транспортной документации отчитывающейся организации.
Из строки 330 по строкам 331-335 выделяется пробег грузовых автомобилей, использующих указанные виды топлива в этих строках.
Пробег с грузом (стр. 336) определяется как суммарный пробег с грузом по каждому грузоперевозящему автотранспортному средству, отражаемых в транспортной документации отчитывающейся организации.
По строкам 340 и 350 указывается количество перевезенных пассажиров и пассажирооборот автобусов и микроавтобусов (включая маршрутных таксомоторов).
Перевезено пассажиров - число пассажиров, перевезенных автобусами и микроавтобусами (включая маршрутными таксомоторами) за отчетный период.
Пассажирооборот характеризует перевозку пассажиров с учетом расстояния, на которое перевезены пассажиры, и определяется суммированием произведений количества перевезенных пассажиров на расстояние поездки в километрах.
Порядок заполнения билетно-учетных и путевых листов для перевозчиков, осуществляющих регулярные городские, пригородные, междугородные, международные перевозки пассажиров автомобильным транспортом определяет "Инструкция по заполнению билетно-учетных и путевых листов" утвержденная Приказом Узбекского агентства автомобильного и речного транспорта от 01.08.2003 г. N 108, регистрация N 1282 от 09.10.2003 г.
Расчет объемов почасовых перевозок в пассажирах и пассажиро-километрах определяется согласно "Инструкции по определению количества перевезенных пассажиров и пассажирооборота автомобильным и электрическим транспортом общего пользования на городских, пригородных, междугородных, международных маршрутах и почасовых перевозках в Республике Узбекистан", утвержденная Приказом Узбекского агентства автомобильного и речного транспорта от 24.07.2002 г. N 97, регистрация N 1164 от 10.08.2002 г.
Платный пробег легковых таксомоторов (строка 366) определяется по данным таксометра, отраженным в транспортной документации.
Раздел 4. Хозяйственные автомобильные дороги (графа 3) находятся в собственности государства или юридических и физических лиц. К хозяйственным автомобильным дорогам относятся дороги, служащие технологическим целям, подъездные, служебные, патрульные и иные подобные автомобильные дороги. Классификация автомобильных дорог осуществляется в соответствии с Законом Республики Узбекистан "Об автомобильных дорог" от 02.10.2007г. N ЗРУ-117.
Автомобильные дороги с твердым покрытием (графа 4) - имеют усовершенствованное покрытие, а также щебеночное, гравийное, без обработки вяжущими материалами и мостовое покрытие.
Автомобильные дороги с усовершенствованным покрытием (графа 5) - цементобетонное, асфальтобетонное и типа асфальтобетона, из щебня и гравия, обработанных органическими вяжущими материалами.
По строкам 500, 510, 520 и 530 отражается наличие автомобильных дорог на начало отчетного года, прибытие и выбытие за отчетный период, наличие на конец отчетного года.