Юридик шахсларнинг мол- мулкига солинадиган солиқни ҳисоблаб чиқариш ва бюджетга тўлаш тартиби тўғрисида Йўриқнома (АВ томонидан 11.03.2002 й. 1107-сон билан рўйхатга олинган 22.01.2002 й. МВ 25-сон, ДСҚ 2002-13-сон қарори билан тасдиқланган)
Ўзбекистон Республикаси
Адлия вазирлигида
2002 йил 11 мартда 1107-сон
билан рўйхатга олинган
Молия вазирлиги ва
Давлат солиқ қўмитасининг
2002 йил 22 январдаги 25,
ТАСДИҚЛАНГАН
Мазкур Йўриқнома рус тилида тасдиқланган.
Ҳужжатнинг матни Норма газетаси ва ахборот-қидирув
тизими экспертлари томонидан ўзбек тилига таржима
қилинган ва ахборот тусига эга. Ноаниқликлар келиб
чиққанида меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатнинг рус тилидаги
матнига қаранг.
Юридик шахсларнинг мол-мулкига
солинадиган солиқни ҳисоблаб чиқариш
ва бюджетга тўлаш тартиби тўғрисида
ЙЎРИҚНОМА
Мазкур Йўриқнома Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига, Ўзбекистон Республикасининг "Давлат солиқ хизмати тўғрисида"ги қонуни 7-моддасига мувофиқ ишлаб чиқилган ҳамда юридик шахсларнинг мол-мулк солиғини ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартибини белгилайди.
1. Солиқ солинадиган мол-мулкка эга бўлган юридик шахслар мол-мулк солиғи тўловчилардир.
Солиқ солиш мақсадида юридик шахслар деганда мазкур Йўриқномада шунингдек мулкида, хўжалик юритишида ёки тезкор бошқарувида мол-мулк бўлган ва ўз мажбуриятлари бўйича мол-мулки билан жавоб берадиган, шу жумладан мустақил баланс ва ҳисоб-китоб варағига эга алоҳида бўлинмалар тушунилади.
2. Мазкур Йўриқнома улар учун солиқ солишнинг соддалаштирилган тартиби белгиланган солиқ тўловчиларнинг айрим тоифаларига, агар уларда қонун ҳужжатларига мувофиқ мол-мулк солиғини тўлаш бўйича мажбуриятлар вужудга келмаса, татбиқ этилмайди.
3. Юридик шахслар учун солиқ солиш объекти бўлиб:
а) асосий воситаларнинг ўртача йиллик қолдиқ қиймати (қонун ҳужжатларига мувофиқ мулк қилиб сотиб олинган ернинг қиймати бундан мустасно);
б) номоддий активларнинг ўртача йиллик қолдиқ қиймати;
в) белгиланган муддатларда тугалланмаган қурилиш объектининг ўртача йиллик қиймати;
г) меъёрий муддатларда ўрнатилмаган ускуналарнинг ўртача йиллик қиймати ҳисобланади.
4. Агар у қуйидаги шартлардан бирига жавоб берса, амортизацияланадиган асосий воситаларнинг ижараси лизинг ҳисобланади:
а) ижара муддати асосий воситалар хизмат муддатининг саксон фоизидан ошса;
б) ижарачи асосий воситаларни қатъий нархда ёки ижара тугаши бўйича белгиланадиган нархда сотиб олиш ҳуқуқига эга бўлса;
в) ижарага олинадиган асосий воситаларнинг қолдиқ қиймати ижаранинг тугашида уларнинг ижара бошланишидаги қийматининг йигирма фоизидан камни ташкил этса;
г) тўловларнинг жорий суммаси бутун ижара даври учун ижарага олинадиган воситалар қийматининг тўқсон фоизидан ошса.
5. Юридик шахслар мол-мулкининг ўртача йиллик қолдиқ қиймати ҳисобот йилининг 1 январидаги ва ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 1 январидаги мол-мулк қолдиқ қийматининг ярмини қўшишдан олинган суммани ҳамда ҳисобот даври қолган барча ойлари ҳар бир дастлабки кунидаги мол-мулк қолдиқ қиймати суммасини 12 га бўлишдан олинган сон сифатида қу-йидаги формула бўйича аниқланади:
"Мол-мулкнинг ўртача қолдиқ қиймати |
= |
1 янв.га 1 янв.га* ----------- + 1 фев.га + ... + 1 дек.га + ------------ 2 2 |
12 |
*) Қолдиқ қиймат қайта баҳолашни ҳисобга олмасдан, яъни ҳисобот даври охиридаги ҳолат бўйича аниқланади".
Асосий воситалар ва номоддий активларнинг қолдиқ қиймати ушбу мол-мулкнинг бошланғич (тиклаш) қиймати билан солиқ тўловчининг ҳисоб сиёсатида белгиланган усуллардан фойдаланилган ҳолда ҳисобланган амортизация суммаси ўртасидаги фарқ сифатида аниқланади.
6. Ҳисобот даврига солиқни ҳисоблаб чиқариш учун мол-мулкнинг ўртача қолдиқ қиймати ҳисобот даври ойининг биринчи кунидаги мол-мулк қолдиқ қиймати ярмини, ҳисобот давридан кейинги биринчи ойнинг биринчи кунидаги мол-мулк қолдиқ қиймати ярмини ва ҳисобот даври қолган барча ойлари биринчи кунидаги мол-мулк қолдиқ қийматини қўшишдан олинган суммани 12 га бўлишдан олинган сумма сифатида аниқланади.
7. Агар мол-мулк ойнинг биринчи ярмида амалга киритилган бўлса, мол-мулкнинг ўртача йиллик қолдиқ қийматини ҳисоблаб чиқаришда киритиш ойи тўлиқ ой деб қабул қилинади, агар мол-мулк ойнинг иккинчи ярмида амалга киритилган бўлса, ўртача йиллик қолдиқ қиймат амалга киритиш ойидан кейинги ойнинг биринчи кунидан бошлаб ҳисобланади.
1) юридик шахс 20 октябрда таъсис этилган.
мол-мулкнинг ўртача қолдиқ қиймати ҳисобот даврига солиқни ҳисоблаб чиқариш учун |
= |
1 нояб.га 1 янв.га * -------------- + 1 дек.га + --------------- 2 2 |
12 |
...