Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 28.03.2002 й. 99-сон "2002-2004 йилларда уй-жой фондини газни ҳисобга олиш приборлари билан жиҳозлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
ҚАРОРИ
28.03.2002 й.
N 99
2002-2004 ЙИЛЛАРДА УЙ-ЖОЙ ФОНДИНИ
ГАЗНИ ҲИСОБГА ОЛИШ ПРИБОРЛАРИ
БИЛАН ЖИҲОЗЛАШГА ДОИР ҚЎШИМЧА
ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА,
Вазирлар Маҳкамаси қайд этадики, кўрилаётган чора-тадбирларга қарамай Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан 1999-2004 йилларда уй-жой фондини сув ва газни ҳисобга олиш приборлари билан жиҳозлашнинг тасдиқланган дастурида назарда тутилган газни ҳисобга олиш приборлари ўрнатиш топшириқлари бажарилмаган.
Янгидан қурилган ва реконструкция қилинган уй-жойларни газни ҳисобга олиш приборларисиз фойдаланишга қабул қилиш ҳолларига йўл қўйилмоқда. Сув ва газни ҳисобга олиш приборлари ишлаб чиқариш дастури топшириқлари мутлақо қониқарсиз бажарилмоқда. 1999-2001 йилларда республикада Дастурда белгиланган топшириқнинг 7 фоизи ҳажмида газни ҳисобга олиш приборлари ишлаб чиқарилган.
Табиий газдан самарали ва оқилона фойдаланиш, уни истеъмол қилишни ҳисобга олиш даражасини ошириш, ҳамма жойда барча газ истеъмолчиларини газни ҳисобга олиш приборлари билан жиҳозлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:
2002-2004 йилларда республика ҳудудлари бўйича газлаштирилган уй-жой фондини (квартираларни ва якка тартибдаги уйларни) газни ҳисобга олиш приборлари билан жиҳозлаш ҳамда республика корхоналарида газни ҳисобга олиш приборлари ишлаб чиқариш жадваллари 1 ва 2-иловаларга* мувофиқ:
газни ҳисобга олиш приборлари ишлаб чиқараётган корхоналарда газни ҳисобга олиш приборларига сервис хизмати кўрсатиш ва уларни таъмирлаш тармоқларини барпо этиш топшириғи 3-иловага* мувофиқ;
Газни ҳисобга олиш приборларини сотиб олиш, уларни квартираларда ва якка тартибдаги уйларда ўрнатиш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги Низом 4-иловага мувофиқ;
газни ҳисобга олиш приборлари мавжуд бўлмаган тақдирда аҳолига коммунал-маиший эҳтиёжлар учун бериладиган табиий газнинг ойлик сарфи нормаси 5-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
"Ўзкоммунхизмат" агентлиги Ўзбекистон Республикаси уй-жой фондини газ истеъмолини ҳисобга олиш приборлари билан жиҳозлаш жадвалини бажариш бўйича буюртмачи этиб белгилансин.
газни ҳисобга олиш приборларини сотиб олиш ҳамда квартираларда ва аҳолининг якка тартибдаги уйларида ўрнатиш "Ўзтрансгаз" акциядорлик компаниясининг маблағлари ҳисобига амалга оширилади;
тегишлилигидан қатъи назар, квартираларда ва аҳолининг якка тартибдаги уйларида ўрнатилган газни ҳисобга олиш приборларидан фойдаланиш "Ўзтрансгаз" акциядорлик компаниясининг ҳудудлараро унитар корхоналари томонидан амалга оширилади;
газ тармоқларига ўзбошимчалик билан уланиш ҳоллари аниқланган тақдирда айбдор шахслар амалдаги қонунчиликка мувофиқ жиноий жавобгарликкача бўлган жавобгарликка тортиладилар.
3. Газни ҳисобга олиш приборлари ўрнатилмаган янгидан қурилган кўп квартирали (реконструкция қилинган, мукаммал таъмирланган) уйларни фойдаланишга қабул қилиш ва якка тартибдаги уйларни табиий газга улаш тақиқлансин.
Газни ҳисобга олиш приборлари билан жиҳозланмаган квартиралар ва якка тартибдаги уйларга 2005 йил 1 сентябрдан бошлаб газ етказиб берилмасин.
4. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари "Ўзкоммунхизмат" агентлигининг "Бошкоммунгаз" корхонаси билан биргаликда газлаштирилган уй-жой фондини газни ҳисобга олиш приборлари билан жиҳозлаш жадвалининг бажарилишини таъминловчи Тадбирлар дастурини бир ой муддатда ишлаб чиқсинлар ва тасдиқласинлар.
5. "Ўзкоммунхизмат" агентлиги Газни ҳисобга олиш приборларини сотиб олиш, уларни квартираларда ва якка тартибдаги уйларда ўрнатиш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги тасдиқланган Низом асосида газни ҳисобга олиш приборларини ўрнатиш, уларга техник хизмат кўрсатиш ва улардан фойдаланиш бўйича намунавий шартномани белгиланган тартибда икки ҳафта муддатда ишлаб чиқсин ва тасдиқласин, унда томонларнинг жавобгарлиги юзасидан қаттиқ чораларни назарда тутсин.
Белгилаб қўйилсинки, истеъмолчи (аҳоли) ва газ етказиб берувчи ўртасида тузилган Газни ҳисобга олиш приборларини ўрнатиш, уларга техник хизмат кўрсатиш ва улардан фойдаланиш бўйича шартнома шартларининг бузилиши белгиланган тартибда судга даъво аризалари бериш учун асос ҳисобланади.
6. Ўзбекистон Республикаси Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги ҳамда "Ўзкоммунхизмат" агентлигининг республика минтақаларида квартираларни ҳамда якка тартибдаги уйларни газни ҳисобга олиш приборлари билан жиҳозлаш учун имтиёзли кредитларни, шу жумладан Испания давлат кредит агентлигининг кредитини жалб этиш тўғрисидаги таклифлари қабул қилинсин.
"Ўзкоммунхизмат" агентлиги манфаатдор вазирликлар, идоралар ва хизмат кўрсатувчи тижорат банклари билан биргаликда икки ой муддатда Испания томони билан контракт лойиҳасини келишиб олсин ҳамда унинг асосида уй-жой фондини газни ҳисобга олиш приборлари билан жиҳозлаш лойиҳасининг техник-иқтисодий асосларини белгиланган тартибда тайёрласин ва экспертизадан ўтказсин.
7. Махфий.
8. 2002 йил - 2005 йил 1 сентябрда қуйидагилар:
"Ўзкоммунхизмат" агентлиги ҳудудий газ таъминоти корхоналари бўйича уй-жой фондини газни ҳисобга олиш приборлари билан жиҳозлаш дастури доирасида Ўзбекистон Республикасига келтирилаётган газни ҳисобга олиш приборлари, шунингдек импорт бўйича харид қилинадиган якка тартибда фойдаланиладиган иситиш қозонларининг хавфсизлик автоматикаси ва тартибга солиш автоматикаси, газ-горелка жиҳозлари, Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги газни ҳисобга олиш приборлари ишлаб чиқарувчиларга етказиб берилаётган бутловчи материаллар божхона тўловлари тўлашдан (божхонада расмийлаштириш йиғимларидан ташқари);
"Ўзкоммунхизмат" агентлигининг корхоналари аҳолига газни ҳисобга олиш приборлари ўрнатиш ва монтаж қилиш хизматлари бўйича, шунингдек Ўзбекистон Республикасининг газни ҳисобга олиш приборлари ишлаб чиқарувчилари ўзлари ишлаб чиқарган газни ҳисобга олиш приборларини "Ўзкоммунхизмат" агентлигига сотиш бўйича қўшилган қиймат солиғидан озод қилинсин.
9. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 8-иловага мувофиқ қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
10. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари К.Н. Тўлаганов ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. Каримов
*) 1 - 3-иловалар рус тилидаги матнда берилган.
2002 йил 28 мартдаги
99-сон қарорига
5-ИЛОВА
Газни ҳисоблаш приборлари бўлмаганда
коммунал-маиший эҳтиёжлар учун аҳолига
бериладиган табиий газ сарфининг ойлик
НОРМАЛАРИ
1. Бир киши ҳисобига иситиладиган бино нормаси 43 куб метр ҳажмида белгиланади.
иситиладиган бинонинг 43 куб метргачасини иситиш учун фойдаланиладиган газ миқдори учун - 1 киши ҳисобига белгиланган тариф бўйича, иситиладиган бинонинг 43 куб метрдан ортиқ ҳажми учун 1,2 баравар миқдорда ҳақ тўланади.
2. Истеъмолчи (абонент)да иккита ёки ундан кўп газ плитаси ёки сув иситгич мавжуд бўлганда мазкур приборлар учун газ сарфи нормаси тегишли равишда икки баравар ва ундан кўп оширилади.
3. Қорақалпоқистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан иситиш мавсуми беш ойдан кам ёки кўп этиб белгиланган тақдирда истеъмолчилар (абонентлар) билан қайта ҳисоб-китоб қилинади.
4. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари иқлим шароитларидан келиб чиққан ҳолда ипак қурти етиштириш билан шуғулланувчи шахслар учун иситиш мавсумини узайтириш ҳуқуқига эгадирлар.
2002 йил 28 мартдаги
99-сон қарорига
8-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг
қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар
2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Табиий газ етказиб бериш ва унинг учун ҳисоб-китоб қилиш тизимини такомиллаштириш тўғрисида" 1999 йил 21 сентябрдаги 439-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1999 й., 9-сон, 57-модда):
5-банд ва 2-илова ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;
6-банднинг иккинчи хатбоши чиқариб ташлансин.
"Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами", 2002 й., N 3, 17-модда.