Ходимлар сони ва меҳнатга ҳақ тўлаш фондининг энг кам меъёрлари жорий этилишини ҳисобга олган ҳолда солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисида Низом (АВ томонидан 23.02.2011 й. 2200-сон билан рўйхатга олинган 02.02.2011 й. Давлат солиқ қўмитаси 2011-5-сон, Молия вазирлигининг 6-сон қарори билан тасдиқланган)
Ўзбекистон Республикаси
Адлия вазирлигида
2011 йил 23 февралда 2200-сон
билан рўйхатга олинган
Ўзбекистон Республикаси
Давлат солиқ қўмитаси ва
Молия вазирлигининг
2011 йил 2 февралдаги
ИЛОВА
Ходимлар сони ва меҳнатга ҳақ тўлаш фондининг
энг кам меъёрлари жорий этилишини ҳисобга олган
ҳолда солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни
ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисида
НИЗОМ
Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2010 йил 24 декабрдаги ПҚ-1449-сон "Ўзбекистон Республикасининг 2011 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида"ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 52-сон, 513-модда) мувофиқ ходимлар сони ва меҳнатга ҳақ тўлаш фондининг энг кам меъёрлари жорий этилишини ҳисобга олган ҳолда солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартибини белгилайди.
1. 2011 йилнинг 1 январидан чакана савдо, умумий овқатланиш ва қурилиш соҳасида фаолият юритувчи ташкилотлар учун ходимлар сони ва меҳнатга ҳақ тўлаш фондининг белгиланган энг кам меъёрларини ҳисобга олган ҳолда солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби жорий этилади.
Ходимлар сони ва меҳнатга ҳақ тўлаш фондининг энг кам меъёрлари Иқтисодиётнинг айрим тармоқлари хўжалик юритувчи субъектлари учун ходимлар сони ва меҳнатга ҳақ тўлаш фондининг энг кам меъёрларини аниқлаш тартиби тўғрисидаги низомда (рўйхат рақами 2173, 2010 йил 28 декабрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 52-сон, 527-модда) белгиланган тартибда аниқланади.
Чакана савдо, умумий овқатланиш ва қурилиш ташкилотларига Ягона ижтимоий тўловнинг энг кам миқдори киритилиши муносабати билан ягона ижтимоий тўловни ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низом (рўйхат рақами 2095, 2010 йил 13 апрель) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 14-15-сон, 120-модда) билан белгиланган ижтимоий тўловни ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби татбиқ этилмайди.
2. Ягона ижтимоий тўловни, фуқароларнинг суғурта бадалларини ва жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғини ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш мазкур Низомнинг 1-бандида кўрсатилган солиқ тўловчилар томонидан Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексида (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 52 (I)-сон) белгиланган тартибда амалга оширилади.
Ходимлар сони ва меҳнатга ҳақ тўлаш фондининг белгиланган энг кам меъёрларига риоя қилинмаган тақдирда мазкур Низомнинг 1-бандида кўрсатилган солиқ тўловчилар тасдиқланган меъёрлардан келиб чиққан ҳолда мазкур Низомда белгиланган тартибда ягона ижтимоий тўловни, фуқароларнинг суғурта бадалларини ва жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғини (кейинги ўринларда тўловлар деб юритилади) қўшимча ҳисоблашлари шарт.
3. Мазкур Низом мақсадларида қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
чакана савдо ташкилотлари - ҳисобот ойи якунлари бўйича асосий фаолият тури чакана савдо бўлган юридик шахслар;
умумий овқатланиш ташкилотлари - ҳисобот ойи якунлари бўйича асосий фаолият тури умумий овқатланиш бўлган юридик шахслар;
қурилиш ташкилотлари - ҳисобот ойи якунлари бўйича асосий фаолият тури қуйидаги турдаги қурилиш ишларини бажариш бўлган юридик шахслар:
барча турдаги бинолар, спорт иншоотларини қуриш, таъмирлаш ва реконструкция қилиш, шунингдек қурилиш майдонларидаги йиғма қурилиш конструкцияларини монтаж қилиш;
бино ва иншоотларни қуриш ва реконструкция қилишда қурилиш майдонини тайёрлаш;
ҳар хил турдаги бино ва иншоотлар учун умумий бўлган бир йўналишга ихтисослаштирилган ҳамда махсус малака ва асбоб-ускуналарни талаб қилувчи қурилиш фаолияти (фундамент қуриш, шу жумладан қозиқ қоқиш; ўзи ишлаб чиқармаган пўлат конструкцияларни монтаж қилиш; арматура каркаслари элементларини букиш; ғишт ва бошқа тошларни териш; ҳавозалар ва тахтасупаларни, шу жумладан ижарага олинганларини ўрнатиш ва демонтаж қилиш, ўзи ишлаб чиқармаган фасад каркасларини монтаж қилиш ва ўрнатиш);
бино ва иншоотларни қуриш ва реконструкция қилишда муҳандислик асбоб-ускуналарини ўрнатиш;
бино ва иншоотларни қуришда ишлов бериш ва бошқа якуний ишлар;
аҳоли буюртмалари бўйича уй-жойларни (квартираларни), шунингдек ишлаб чиқариш учун мўлжалланмаган бино (хона)ларни таъмирлаш;
ҳақиқатдаги меҳнатга ҳақ тўлаш фонди - Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 172-моддасида назарда тутилган меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги ва ягона ижтимоий тўловнинг солиқ солиш объекти бўлган даромадлар, фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги шартномалар бўйича фаолият юритувчи жисмоний шахсларга тўғри келадиган меҳнатга ҳақ тўлаш фонди бундан мустасно;
тўловларнинг умумий ставкаси - тегишли тоифадаги тўловчилар учун белгиланадиган ягона ижтимоий тўлов, фуқароларнинг суғурта бадаллари ставкаларини ва жисмоний шахсларнинг шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварақларига ўтказиладиган 1 фоизга камайтирмаган ҳолдаги жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғининг ставкасини ўз ичига олувчи умумий ставка. Бунда жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғининг ставкаси жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғининг энг кам ставкаси бўйича солиқ солинадиган жисмоний шахсларнинг даромадларига солиқ солиш мақсадида қўлланиладиган ставка миқдори қабул қилинади.
II. ТЎЛОВЛАРНИ ҚЎШИМЧА ҲИСОБЛАШ
4. Тўловларни қўшимча ҳисоблаш учун база бўлиб бутун ташкилот бўйича умумий меҳнатга ҳақ тўлаш фонди энг кам меъёри билан ҳақиқатдаги меҳнатга ҳақ тўлаш фонди ўртасидаги фарқ ҳисобланади ва қуйидаги формула асосида аниқланади:
ҚБ = МҲТФэнг кам - МҲТФҳақиқат, бу ерда:
ҚБ - тўловларни қўшимча ҳисоблаш амалга ошириладиган база;
МҲТФэнг кам - Иқтисодиётнинг айрим тармоқлари хўжалик юритувчи субъектлари учун ходимлар сони ва меҳнатга ҳақ тўлаш фондининг энг кам меъёрларини аниқлаш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ ҳисобот ойи учун аниқланган солиқ тўловчининг меҳнатга ҳақ тўлаш фондининг энг кам меъёри;
МҲТФҳақиқат - ҳисобот ойи учун ҳақиқатдаги меҳнатга ҳақ тўлаш фонди.
5. Солиқ тўловчининг ҳақиқатдаги меҳнатга ҳақ тўлаш фонди меҳнатга ҳақ тўлаш фондининг энг кам меъёрига тенг ёки ундан ортиқ бўлса, тўловлар қўшимча ҳисобланмайди.
6. Ходимлар сонининг энг кам меъёрига риоя қилинмаганда солиқ тўловчининг ҳақиқатдаги меҳнатга ҳақ тўлаш фонди меҳнатга ҳақ тўлаш фонди энг кам меъёридан ортиқ бўлган ҳолда ҳам қўшимча тўловлар ҳисобланмайди.
Масалан, Тошкент шаҳрида жойлашган савдо зали майдони 60 квадрат метр бўлган мини-маркетда асосий ходимлар сонининг энг кам меъёри 4 кишини ташкил қилади.
Бутун ташкилот бўйича меҳнатга ҳақ тўлаш фонди энг кам меъёрини ҳисоблаш учун ходимларнинг умумий сони, директор (экспедитор вазифасини ҳам ўзи бажарувчи) ва бухгалтерни қўшиб ҳисоблаганда 6 кишини ташкил қилади.
Чакана савдо ташкилотлари учун ягона тариф сеткаси бўйича меҳнатга ҳақ тўлашнинг ўртача разряди 2 ни ташкил қилади. Ягона тариф сеткаси бўйича меҳнатга ҳақ тўлашнинг 2-разрядига мувофиқ келувчи тариф коэффициенти 2,725 га тенг.
Белгиланган энг кам иш ҳақининг миқдори 96 105 сўмни ташкил этади.
Иқтисодиётнинг айрим тармоқлари хўжалик юритувчи субъектлари учун ходимлар сони ва меҳнатга ҳақ тўлаш фондининг энг кам меъёрларини аниқлаш тартиби тўғрисидаги низомга (рўйхат рақами 2173, 2010 йил 28 декабрь) мувофиқ мазкур мини-маркет бўйича меҳнатга ҳақ тўлаш фондининг энг кам меъёри (МҲТФmin = КХС х Тк х ИҲЭКМ) ой учун ҳисобланганда 1 571 317 сўмни (6 х 2,725 х 96 105) ташкил этади.
Амалда ташкилотда 5 киши ишлайди. Бунда ушбу ходимларнинг ҳақиқатдаги меҳнатга ҳақ тўлаш фонди ҳисобот ойи учун 1 780 000 сўмни ташкил қилган.
Ташкилотдаги ходимларнинг ҳақиқатдаги сони ходимлар сонининг белгиланган меъёридан кам бўлишига қарамасдан тўловлар қўшимча ҳисобланмайди, чунки ҳақиқатдаги меҳнатга ҳақ тўлаш фонди меҳнатга ҳақ тўлаш фондининг энг кам меъёридан ортиб кетган.
7. Агар ҳисобот ойи якунлари бўйича ташкилотнинг асосий фаолият тури чакана савдо, умумий овқатланиш ёки қурилиш бўлмаса, у ҳолда ташкилот ҳисобот ойи учун ягона ижтимоий тўловни Ягона ижтимоий тўловнинг энг кам миқдори киритилиши муносабати билан ягона ижтимоий тўловни ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомда (рўйхат рақами 2095, 2010 йил 13 апрель) белгиланган тартибда ҳисоблаб чиқаради ва тўлайди.
8. Агар чакана савдо, умумий овқатланиш ёки қурилиш ташкилотлари асосий фаолият тури билан бир қаторда бошқа фаолият турлари билан ҳам шуғулланса, у ҳолда меҳнатга ҳақ тўлаш фондининг энг кам меъёри бутун ташкилот бўйича ходимлар сонининг энг кам меъёридан келиб чиқиб, асосий ходимлар, маъмурий, техник, ёрдамчи ходимлар, шунингдек асосий бўлмаган фаолият тури билан банд бўлган ходимлар сонини қўшиш йўли билан Иқтисодиётнинг айрим тармоқлари хўжалик юритувчи субъектлари учун ходимлар сони ва меҳнатга ҳақ тўлаш фондининг энг кам меъёрларини аниқлаш тартиби тўғрисидаги низомнинг 5 ва 9-иловаларида белгиланган ишларнинг ўртача разряди тариф коэффициентини қўллаган ҳолда аниқланади.
Мисол учун, асосий фаолият тури чакана савдо бўлган ташкилот сартарошлик хизматларини кўрсатади. Бутун ташкилот бўйича ходимлар сонининг энг кам меъёрини ҳисоблашда чакана савдо бўйича асосий ходимлар сонининг энг кам меъёри - 5 киши, маъмурий ходимлар - 2 киши ва сартарошхонада фаолият юритувчи ходимлар - 3 киши қўшилади.
Шундай қилиб, мазкур ташкилот бўйича меҳнатга ҳақ тўлаш фондининг энг кам меъёри бутун ташкилот бўйича ходимлар сонининг энг кам меъёридан (10 кишидан) келиб чиқилиб, чакана савдо ташкилотлари учун белгиланган ишларнинг ўртача разряди тариф коэффициенти (2,725) қўлланилган ҳолда аниқланади.
9. Агар чакана савдо ташкилотлари бир нечта турғун савдо шохобчаларига, умумий овқатланиш ташкилотлари эса бир нечта умумий овқатланишни ташкил қилиш жойларига эга бўлса, ходимлар сонининг энг кам меъёри чакана савдо ташкилотлари учун ҳар бир турғун савдо шохобчаси бўйича, умумий овқатланиш ташкилотлари учун умумий овқатланишни ташкил қилиш жойлари бўйича алоҳида аниқланади.
10. Агар қурилиш ташкилоти бир вақтнинг ўзида бир нечта объектда қурилиш ишларини амалга оширса, тўловлар қўшимча ҳисобланадиган базани ҳисоб-китоб қилиш учун ҳисобот даврида амалга оширилган қурилиш ишларининг умумий ҳажми олинади. Бунда фақат ўз кучи билан амалга оширилган ишлар ҳажми ҳисобга олинади (қурилиш субпудрат шартномасига кўра шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари асосида тузилган сметага мувофиқ субпудрат ташкилоти томонидан бажарилган ишлар ҳажми чегирилган ҳолдаги умумий ишлар ҳажми).
11. Ҳисобот ойи учун қўшимча ҳисобланган тўловлар қуйидаги формула бўйича аниқланади:
ҚҲ = ҚБ х УС / 100, бу ерда:
ҚҲ - қўшимча ҳисобланган тўловлар суммаси;
ҚБ - мазкур Низомнинг 4-бандига мувофиқ аниқланган тўловларни қўшимча ҳисоблаш амалга ошириладиган база;
УС - тўловларнинг умумий ставкаси.
12. Чакана савдо ва умумий овқатланиш ташкилотлари ҳар йили 1 февралга қадар (2011 йилда - 1 апрелгача), янги ташкил қилинганлари эса давлат рўйхатидан ўтказилган санадан бошлаб 30 кун ичида солиқ бўйича ҳисобга олиш жойидаги давлат солиқ хизмати органларига тегишинча мазкур Низомнинг 1а ва 1б-иловаларига мувофиқ шаклда Ходимлар сони ва меҳнатга ҳақ тўлаш фондининг энг кам меъёрларини ҳисоблаш учун асос бўладиган кўрсаткичлар тўғрисидаги ахборотни (кейинги ўринларда ахборот деб юритилади) тақдим этадилар.
Календарь йил давомида ходимлар сони ва меҳнатга ҳақ тўлаш фондининг белгиланган энг кам меъёрларини ҳисобга олган ҳолда тўловларни ҳисоблаш ва тўлашга ўтилганда ходимлар сони ва меҳнатга ҳақ тўлаш фондининг энг кам меъёрларини ҳисоблаш учун асос бўладиган кўрсаткичлар Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ва Молия вазирлигининг 2013 йил 4 мартдаги 23, 2013-8-сонли "Солиқ ҳисоботининг шаклларини тасдиқлаш тўғрисида"ги қарори (рўйхат рақами 2439, 2013 йил 22 март) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 12 (1)-сон) билан тасдиқланган Ягона ижтимоий тўлов ва фуқароларнинг бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига суғурта бадаллари ҳисоб-китобига асосий фаолият турига боғлиқ ҳолда тасдиқланган шаклда илова қилинадиган Ходимлар сони ва меҳнатга ҳақ тўлаш фонди тўғрисидаги маълумотнома-ҳисоб-китоб (кейинги ўринларда Маълумотнома-ҳисоб-китоб деб юритилади) бўйича қабул қилинади.
Календарь йил давомида аввал тақдим этилган ахборотнинг ўзгариши кутилганда, чакана савдо ва умумий овқатланиш ташкилотлари аниқлаштирилган кўрсаткичлар қўлланилиши кутилаётган муддатлар кўрсатилган ҳолда аниқлаштирилган ахборотни тақдим этадилар. Бунда ходимлар сони энг кам меъёрлари аниқлаштирилган ахборот киритилган ойдан кейинги ойдан бошлаб қўлланилади.
Кўрсаткичларни (столлар сони, савдо зали майдони, ташкилотнинг иш режими, умумий овқатланиш турини) камайтириб кўрсатиш ҳоллари аниқланган тақдирда давлат солиқ хизмати органлари жорий йилнинг бошидан бошлаб (ушбу банднинг иккинчи ва учинчи хатбошиларида назарда тутилган ҳолларда эса - Ахборотни ёки Маълумотнома-ҳисоб-китобни тақдим этиш санасидан бошлаб) камайтириб кўрсатиш аниқланган санагача меҳнатга ҳақ тўлаш фондининг энг кам меъёрларини, қўшимча ҳисобланган тўловлар суммасини тегишинча қайта ҳисоблаган ҳолда, қонунчиликда белгиланган тартибда қўшимча ҳисоблайдилар.
13. Мазкур Низом татбиқ этиладиган солиқ тўловчилар асосий фаолият турига боғлиқ ҳолда тасдиқланган шакл бўйича ортиб борувчи якунсиз Маълумотнома-ҳисоб-китобни Ягона ижтимоий тўлов ва фуқароларнинг бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига суғурта бадаллари ҳисоб-китобига илова қилади.
14. Қўшимча ҳисобланган тўловлар суммасини тўлаш Маълумотнома-ҳисоб-китобни тақдим этиш кунидан кечиктирмай амалга оширилади.
15. Қўшимча ҳисобланган тўловлар суммаси ягона ҳисобрақамга ўтказилиб, ушбу маблағлар Давлат бюджети ва Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси ўртасида мазкур Низомнинг 5-иловасида белгиланган нормативлар бўйича тақсимланади.
16. Қўшимча ҳисобланган тўловлар суммаси Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 145-моддасига мувофиқ юридик шахслардан олинадиган фойда солиғининг солиқ солинадиган фойдасини аниқлашда чегирилади, мазкур Низомнинг 19-бандида назарда тутилган ҳолат бундан мустасно.
16-1. Микрофирма ва кичик корхоналар учун белгиланган ягона ижтимоий тўлов ставкасини ҳисобот йилида қўллаган, бироқ ҳисобот йили якунлари бўйича микрофирма ва кичик корхоналар тоифасига киритиш учун белгиланган ходимлар сони мезонига мос келмайдиган мазкур Низомнинг 1-бандида кўрсатилган солиқ тўловчилар микрофирма ва кичик корхоналар жумласига кирмайдиган юридик шахслар учун белгиланган ставка (бундан буён матнда умумбелгиланган ставка деб юритилади) бўйича ҳисоблаб чиқарилган ягона ижтимоий тўлов суммасини қўшимча ҳисоблайди, шунингдек ягона ижтимоий тўловнинг умумбелгиланган ставкасини ҳисобга олган ҳолда тўловларнинг умумий ставкаси бўйича қўшимча ҳисобланган тўловлар суммасини қайта ҳисоб-китоби амалга оширилади.
Умумбелгиланган ставка бўйича ягона ижтимоий тўловнинг қўшимча суммаси ҳисобот йили якуни бўйича тақдим этиладиган Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг 2013 йил 4 мартдаги 23, 2013-8-сон "Солиқ ҳисоботининг шаклларини тасдиқлаш тўғрисида"ги қарори (рўйхат рақами 2439, 2013 йил 22 март) билан тасдиқланган Ягона ижтимоий тўлов ва фуқароларнинг бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига суғурта бадаллари ҳисоб-китобида акс эттирилади.
16-2. Агар ҳисобот йилида ягона ижтимоий тўловнинг умумбелгиланган ставкасини қўллаган мазкур Низомнинг 1-бандида кўрсатилган солиқ тўловчилар ҳисобот йили якунлари бўйича уларни микрофирма ва кичик корхоналар тоифасига киритиш учун белгиланган ходимлар сони мезонига мос келса, солиқ тўловчиларнинг мазкур тоифаси микрофирма ва кичик корхоналар учун белгиланган ягона ижтимоий тўловнинг ставкасини ҳисобот йилидан кейинги йилдан бошлаб қўллайди ва шунга кўра ҳисобот йили учун қўшимча ҳисобланган тўловлар суммасининг қайта ҳисоб-китоби амалга оширилмайди.
17. Тўловларни қўшимча ҳисоблаш учун базани ҳисоб-китоб қилишга ва қўшимча ҳисобланган тўловлар суммасини аниқлашга доир шартли мисоллар мазкур Низомнинг 6-иловасида келтирилган.
18. Давлат солиқ хизмати органлари ходимлар сони ва меҳнатга ҳақ тўлаш фондининг энг кам меъёрлари жорий этилишини ҳисобга олган ҳолда тўловларни тўғри ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш устидан назоратни амалга оширадилар.
19. Мазкур Низомда назарда тутилган ходимлар сони ва меҳнатга ҳақ тўлаш фондининг энг кам меъёрлари жорий этилишини ҳисобга олган ҳолда тўловларни ҳисоблаб чиқариш тартиби бузилиши ҳолатлари аниқланган тақдирда, давлат солиқ хизмати органлари қонун ҳужжатларига мувофиқ пеня ҳисобланишини ҳисобга олган ҳолда меҳнатга ҳақ тўлаш фондининг энг кам меъёрларидан келиб чиқиб тўловларни қўшимча ҳисоблашни амалга оширадилар.
1а-ИЛОВА
Ҳужжат тури |
/ |
Ҳужжат тури: 1 - ахборот, 2 - аниқлаштирилган ахборот (каср орқали аниқлаштириш рақами)
___________ йил учун
Ходимлар сони ва меҳнатга ҳақ тўлаш фондининг
энг кам меъёрларини ҳисоблаш учун асос
бўладиган кўрсаткичлар тўғрисидаги
АХБОРОТ
(чакана савдо ташкилотлари учун)
га тақдим этилади. |
|
(солиқ бўйича ҳисобга олиш жойидаги давлат солиқ хизмати органи) |
Солиқ тўловчи тўғрисида
МАЪЛУМОТЛАР
1. Юридик шахснинг тўлиқ номи |
2. Манзил |
3. СТИР |
4. Телефон: код |
рақам |
Тақдим этилган аниқлаштиришлар |
санадан қўлланилади |
Кўрсаткич номи |
Сатр |
Кўрсаткич қиймати |
1-сонли стационар савдо залининг эълон қилинган майдони, кв.м / Ёқилғи тарқатиш колонкаларининг эълон қилинган сони, дона |
010 |
|
Ҳафталик иш режими (ҳафтасига жами соатларда) |
020 |
|
2-сонли стационар савдо залининг эълон қилинган майдони, кв.м / Ёқилғи тарқатиш колонкаларининг эълон қилинган сони, дона |
030 |
|
Ҳафталик иш режими (ҳафтасига жами соатларда) |
040 |
|
… |
… |
Изоҳ: йирик ўлчамли товарларни сотувчи ва ушбу товарларни намуна сифатида кўргазмага қўювчи (мебель ва автомототранспорт воситаларини сотиш дўконлари, йирик ўлчамли маиший ва бошқа техникаларни намойиш қилиш учун кўргазма майдонлари, савдо заллари, қурилиш моллари дўконлари) савдо зали майдони 200 квадрат метрдан ортиқ бўлган чакана савдо ташкилотлари савдо зали майдонини 200 квадрат метр деб кўрсатадилар.
Мазкур ахборотда кўрсатилган маълумотларнинг ишончлилиги ва тўлиқлигини тасдиқлайман: |
Давлат солиқ хизмати органи ходими томонидан тўлдирилади
|
|||||||||||||||||||||||||||||||
Раҳбар |
|
Мазкур маълумотнома (кераклигига "V" белгиси қўйилсин) |
||||||||||||||||||||||||||||||
СТИР |
||||||||||||||||||||||||||||||||
Ф.И.Ш. |
қоғозда |
электрон кўринишда |
||||||||||||||||||||||||||||||
Имзо |
||||||||||||||||||||||||||||||||
шахсан |
почта орқали |
электрон почта орқали |
||||||||||||||||||||||||||||||
Бош бухгалтер |
||||||||||||||||||||||||||||||||
СТИР |
варақда тақдим этилган |
|||||||||||||||||||||||||||||||
Ф.И.Ш. |
||||||||||||||||||||||||||||||||
Имзо |
Тақдим этилган сана |
|||||||||||||||||||||||||||||||
(кк/оо/йй) |
||||||||||||||||||||||||||||||||
Сана |
Ф.И.Ш. |
|||||||||||||||||||||||||||||||
(кк/оо/йй) |
Имзо |
|
||||||||||||||||||||||||||||||
|
|
М.Ў.
1б-ИЛОВА
Ҳужжат тури |
/ |
Ҳужжат тури: 1 - ахборот, 2 - аниқлаштирилган ахборот (каср орқали аниқлаштириш рақами)
___________ йил учун
Ходимлар сони ва меҳнатга ҳақ тўлаш
фондининг энг кам меъёрларини ҳисоблаш
учун асос бўладиган кўрсаткичлар тўғрисидаги
АХБОРОТ
(умумий овқатланиш ташкилотлари учун)
га тақдим этилади |
|
(солиқ бўйича ҳисобга олиш жойидаги давлат солиқ хизмати органи) |
Солиқ тўловчи ҳақида маълумотлар
1. Юридик шахснинг тўлиқ номи |
2. Манзил |
3. СТИР |
4. Телефон: код |
рақам |
Тақдим этилган аниқлаштиришлар |
санадан қўлланилади |
Кўрсаткич номи |
Сатр |
Кўрсаткич қиймати |
Умумий овқатланиш ташкилотлари бўйича |
||
Номи кўрсатилган ҳолда умумий овқатланиш тури |
010 |
"________________" |
4 та ўринга мўлжалланган хизмат кўрсатадиган столларнинг эълон қилинган сони, дона |
020 |
|
Ҳафталик иш режими (ҳафтасига жами соатларда) |
030 |
|
Номи кўрсатилган ҳолда умумий овқатланиш тури |
040 |
"________________" |
... |
050 |
1. Агар умумий овқатланиш ташкилоти 4 та ўриндан ортиқ ўтириш жойига мўлжалланган столларга эга бўлса, "020" - сатр кўрсаткичи барча ўринлар сонини қўшиш ва олинган суммани 4 га бўлиш йўли билан ҳисоблаб тўлдирилади. Масалан, ташкилот 10 ўринга мўлжалланган 6 та столга эга бўлса, "020" сатрда 15 (6*10/4) кўрсатилади.
2. 50 дан ортиқ хизмат кўрсатиладиган столи бўлган банкет залларига эга ресторан ва кафелар 50 та хизмат кўрсатиладиган столни кўрсатадилар
Мазкур ахборотда кўрсатилган маълумотларнинг ишончлилиги ва тўлиқлигини тасдиқлайман: |
Давлат солиқ хизмати органи ходими томонидан тўлдирилади
|
|||||||||||||||||||||||||||||||
Раҳбар |
|
Мазкур маълумотнома (кераклигига "V" белгиси қўйилсин) |
||||||||||||||||||||||||||||||
СТИР |
||||||||||||||||||||||||||||||||
Ф.И.Ш. |
қоғозда |
электрон кўринишда |
||||||||||||||||||||||||||||||
Имзо |
||||||||||||||||||||||||||||||||
шахсан |
почта орқали |
электрон почта орқали |
||||||||||||||||||||||||||||||
Бош бухгалтер |
||||||||||||||||||||||||||||||||
СТИР |
варақда тақдим этилган |
|||||||||||||||||||||||||||||||
Ф.И.Ш. |
||||||||||||||||||||||||||||||||
Имзо |
Тақдим этилган сана |
|||||||||||||||||||||||||||||||
(кк/оо/йй) |
||||||||||||||||||||||||||||||||
Сана |
Ф.И.Ш. |
|||||||||||||||||||||||||||||||
(кк/оо/йй) |
Имзо |
|
||||||||||||||||||||||||||||||
|
|
М.Ў.
5-ИЛОВА
Қўшимча ҳисобланган тўловлар суммасини
Давлат бюджети ва Ўзбекистон Республикаси
Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари
Пенсия жамғармаси ўртасида тақсимлаш
НОРМАТИВЛАРИ
Т/р |
Тўловчилар |
Умумий тушумларга нисбатан фоизларда |
|
давлат бюджети |
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси |
||
Микрофирма ва кичик корхоналар |
25,0 |
75,0 |
|
2. |
1-бандда назарда тутилмаган бошқа тўловчилар |
18,75 |
81,25 |
6-ИЛОВА
Тўловларни қўшимча ҳисоблаш учун базани
ҳисоб-китоб қилишга ва қўшимча ҳисобланган
тўловлар суммасини аниқлашга доир
ШАРТЛИ МИСОЛЛАР
1-мисол. Шаҳарда жойлашган мини-маркет бўйича қуйидаги маълумотлар мавжуд:
савдо залининг майдони - 120 кв. м;
иш вақти режими - ҳафтасига 84 соат;
маъмурий ходимлар сони - 1.
Мини-маркетда иш вақти режими (ҳафтасига 84 соат) ҳафтасига 72 соатдан ортиб кетганини ҳисобга олиб, асосий ходимлар сонининг энг кам меъёрига кўпайтирувчи коэффициент қўлланилади = 84/72 = 1,17.
Шундай қилиб, мазкур мини-маркет бўйича асосий ходимлар сонининг энг кам меъёри = 6 х 1,17 = 7 ходимни ташкил этади.
Меҳнатга ҳақ тўлаш фондининг энг кам меъёрини ҳисоблаш учун мини-маркет бўйича барча ходимларнинг умумий сони, 1 та директорни (экспедитор ва бухгалтер вазифаларини ҳам ўзи бажарувчи) ҳам қўшиб ҳисоблаганда = 7 + 1 = 8 ходимни ташкил қилади.
Мини-маркет учун ягона тариф сеткаси бўйича ишларнинг ўртача разряди 2 ни ташкил қилади. Ягона тариф сеткаси бўйича ишларнинг 2-разрядига мувофиқ келувчи ҳисоб учун олинадиган тариф коэффициенти 2,725 га тенг.
Белгиланган энг кам иш ҳақининг миқдори 96 105 сўмни ташкил этади.
Тўловларнинг умумий ставкаси 39% ташкил этади.
Белгиланган формулага мувофиқ (МҲТФmin = ХС х Тк х ИҲЭКМ) мини-маркет бўйича меҳнатга ҳақ тўлаш фондининг энг кам меъёри = 8 х 2,725 х 96 105 = ойига 2 095 089 сўмни ташкил қилади.
Ой учун ҳақиқатдаги Меҳнатга ҳақ тўлаш фонди 1 875 035 сўмни ташкил қилади.
Тўловларни қўшимча ҳисоблаш учун базани қуйидаги формула бўйича аниқлаймиз:
ҚБ = 2 095 089 - 1 875 035 = 220 054 сўм.
Қўшимча ҳисобланган тўловлар суммаси қуйидагига тенг:
ҚҲ = 220 054 х 39% = 85 821 сўм.
2-мисол. Тошкент шаҳрида жойлашган кафе (бар мавжуд эмас) бўйича қуйидаги маълумотлар мавжуд:
хизмат кўрсатиладиган столлар сони - 15;
иш вақти режими - ҳафтасига 84 соат;
маъмурий ходимлар сони - 1;
техник ходимлар сони - 1.
Хизмат кўрсатиладиган столлар сони 15 та бўлган кафе бўйича асосий ходимлар сонининг қуйидаги энг кам меъёрлари белгиланган:
1 столга (4 ўринга мўлжалланган стандарт стол) хизмат кўрсатиш учун мўлжалланган хизмат кўрсатувчи ходимлар (официантларни ўз ичига олган ҳолда) сони |
Ошпазлар |
Тарқатишда хизмат қиладиган ходимлар |
Ошхона ходимлари |
0,25 |
2 |
- |
1 |
Мазкур кафенинг иш вақти режими ҳафтасига 84 соатдан ортиб кетмаганини ҳисобга олиб, ходимлар сонининг энг кам меъёрига кўпайтирувчи коэффициент қўлланилмайди.
Шундай қилиб, мазкур кафе бўйича асосий ходимлар сонининг энг кам меъёри = 0,25 х 15 + 2 + 1 = 7 ходимни ташкил қилади.
Меҳнатга ҳақ тўлаш фондининг энг кам меъёрини ҳисоблаш учун кафе бўйича барча ходимларнинг умумий сони, жумладан 7 та асосий ходим, 1 та директор ва 1 та фаррошни ҳам қўшиб ҳисоблаганда = 7 + 1 + 1 = 9 ходимни ташкил қилади.
Кафе учун ягона тариф сеткаси бўйича ишларнинг ўртача разряди 3 ни ташкил қилади. Ягона тариф сеткаси бўйича ишларнинг 3-разрядига мувофиқ келувчи ҳисоб учун олинадиган тариф коэффициенти 2,998 га тенг.
Белгиланган энг кам иш ҳақининг миқдори 96 105 сўмни ташкил этади.
Тўловларнинг умумий ставкаси 39% ташкил этади.
Белгиланган формулага мувофиқ (МҲТФmin = ХС х Тк х ИҲЭКМ) мазкур кафе бўйича меҳнатга ҳақ тўлаш фондининг энг кам меъёри = 9 х 2,998 х 96 105 = ойига 2 593 105 сўмни ташкил қилади.
Ой учун ҳақиқатдаги меҳнатга ҳақ тўлаш фонди 2 265 004 сўмни ташкил қилади.
Тўловларни қўшимча ҳисоблаш учун базани қуйидаги формула бўйича аниқлаймиз:
ҚБ = 2 593 105 - 2 265 004 = 328 101 сўм.
Қўшимча ҳисобланган тўловлар суммаси қуйидагига тенг:
ҚҲ = 328 101 х 39% = 127 959 сўм.
3-мисол. Бир қаватли уч хонали турар жой биносини қўшимча иморатлар билан бирга намунавий қуриш:
шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари асосида тузилган сметага мувофиқ мазкур турар жойнинг қурилиши учун қурувчи ишчиларнинг меҳнат сарфи 4 799,6 киши/соатни ташкил қилади;
қурилишнинг меъёрий муддати - 3 ой;
олти кунлик иш ҳафтасида бир ходимга ҳисобланган ўртача ойлик иш вақти фонди - 163,1 соатни ташкил қилади.
Белгиланган формулага мувофиқ (ХСнорм = СИК/ БМ / ИВФ) қурувчи ишчиларнинг ойлик ўртача сонининг энг кам меъёри (ХСнорм) = 4 799,6 / 3 / 163,1 =10 ходимни ташкил қилади.
Қурилиш ишларининг ўртача разряди тариф коэффициенти ягона тариф сеткаси бўйича ишларининг 4-разряди тариф коэффициентига тўғри келади. Ягона тариф сеткаси бўйича ишларнинг 4-разрядига мувофиқ келувчи тариф коэффициенти 3,297 га тенг.
Белгиланган энг кам иш ҳақининг миқдори 96 105 сўмни ташкил этади.
Тўловларнинг умумий ставкаси 39% ташкил этади.
Белгиланган формулага мувофиқ (МҲТФmin = ХСнорм (БПХСнорм) х Тк х Кт х ИҲЭКМ) қурувчи ишчиларнинг меҳнатга ҳақ тўлаш фондининг энг кам меъёри (МҲТФmin) = 10 х 3,297 х 1,15 х 96 105 = 3 643 869 сўмни ташкил қилади.
Ой учун ҳақиқатдаги Меҳнатга ҳақ тўлаш фонди 3 325 270 сўмни ташкил қилади.
Тўловларни қўшимча ҳисоблаш учун базани қуйидаги формула бўйича аниқлаймиз:
ҚБ = 3 643 869 - 3 325 270 = 318 599 сўм.
Қўшимча ҳисобланган тўловлар суммаси қуйидагига тенг:
ҚҲ = 318 599 х 39% = 124 254 сўм.
"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2011 йил, 7-8-сон, 79-модда.