Давлат мулкини бошқариш давлат қўмитасининг 17.05.2011 й. 01/19-18/02-сон "Риэлторнинг малака сертификатини бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги Қарори (АВ томонидан 10.06.2011 й. 2236-сон билан рўйхатга олинган)
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН
РЎЙХАТГА ОЛИНГАН
10.06.2011 й.
N 2236
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ДАВЛАТ МУЛКИНИ БОШҚАРИШ
ДАВЛАТ ҚЎМИТАСИНИНГ
17.05.2011 й.
N 01/19-18/02
ҚАРОРИ
Риэлторнинг малака сертификатини бериш тартиби
тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
(2011 йил 20 июндан кучга киради)
Ўзбекистон Республикасининг "Риэлторлик фаолияти тўғрисида"ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 51-сон, 480-модда) ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 10 майдаги 129-сон "Риэлторлик фаолиятини лицензиялаш тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида"ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 19-сон, 189-модда) мувофиқ Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. Риэлторнинг малака сертификатини бериш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатига олинган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.
Раис в.б. А. Абдуҳакимов
"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2011 йил, 24-сон, 252-модда