Законодательство
ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 26.10.1994 й. 518-сон "Тошкент шаҳрида Халқаро йўл ҳаракати ташкилотининг минтақавий ваколатхонасини очиш тўғрисида"ги Қарори

Полный текст документа доступен пользователям платного тарифа на сайте nrm.uz. По вопросам звоните на короткий номер 1172.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

26.10.1994 й.

N 518


ТОШКЕНТ ШАҲРИДА ХАЛҚАРО ЙЎЛ

ҲАРАКАТИ ТАШКИЛОТИНИНГ МИНТАҚАВИЙ

ВАКОЛАТХОНАСИНИ ОЧИШ ТЎҒРИСИДА


Марказий Осий минтақасида халқаро ташишларни ва транспорт инфраструктурасини ривожлантириш, бу муаммоларни ҳал этишда Халқаро йўл ҳаракати ташкилоти (ХЙҲТ) доирасида саъй-ҳаракатларни бирлаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. ХЙҲТ Бош Ассамблеясининг фаолиятини ўз маблағлари ҳисобидан амалга оширган ҳолда Тошкент шаҳрида ХЙҲТ минтақавий ваколатхонасини очиш тўғрисида 1994 йил 15 августдаги қарори маълумот учун қабул қилинсин.


2. Ўрта Осиё Темир йўл бошқармаси бир ой муддатда Тошкент шаҳар, Шпильков кўчаси 15-уйдаги бинони ХЙҲТ минтақавий ваколатхонасини жойлаштириш учун бўшатсин ва балансдан Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги балансига текин ўтказсин.


3. Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки ХЙҲТ минтақавий ваколатхонасига миллий ва чет эл валюталарида счётлар очсин.


4. Ташқи ишлар вазирлиги ХЙҲТ минтақавий ваколатхонасига дипломатик корпусга мос келувчи иммунитет берсин, уни Дипломатик сервис хизматида рўйхатдан ўтказсин.


5. Алоқа вазирлиги ва Ички ишлар вазирлиги ХЙҲТ минтақавий ваколатхонаси учун умумдавлат алоқа тармоғининг шаҳар телефонлари ва Ички ишлар вазирлигининг махсус алоқаси ўрнатилишини таъминласинлар.


6. Ички ишлар вазирлиги аттестациядан ўтказилган ходимларни Халқаро Йўл ҳаракати ташкилоти тузилмасига хизматга юборганда уларни кадрларнинг амалдаги резервида қолдирсин.


7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Бош вазирнинг ўринбосари Ў.Т.Султонов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                А. Муталов