Законодательство
ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 19.06.1997 й. ПФ-1790-сон "Алкоголли маҳсулот ишлаб чиқаришга давлат монополиясини жорий этиш тўғрисида"ги Фармони

Полный текст документа доступен пользователям платного тарифа на сайте nrm.uz. По вопросам звоните на короткий номер 1172.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

19.06.1997 й.

N ПФ-1790



АЛКОГОЛЛИ МАҲСУЛОТ

ИШЛАБ ЧИҚАРИШГА ДАВЛАТ

МОНОПОЛИЯСИНИ ЖОРИЙ

ЭТИШ ТЎҒРИСИДА


Тасдиқланган стандартларга муврфиқ алкоголли маҳсулот ишлаб чиқаришни тартибга солиш, унинг тегишли технологияси ва сифатини таъминлаш, шунингдек уни сотиш устидан назоратни кучайтириш мақсадида:


1. Озиқабоп спирт ишлаб чиқаришга давлат монополияси ўрнатилсин.

3. "Ўзмевасабзавотузумсаноат" ва "Ўзкимёсаноат" уюшмалари "Ўздавстандарт" ҳамда бошқа тегишли идоралар билан биргаликда бир ҳафта муддатда озиқабоп спирт, ароқ ва бошқа алкоголли маҳсулотлар ишлаб чиқариш хуқуқини олиш учун хўжалик юритувчи субъектларга нисбатан, шу жумладан корхоналар амалдаги стандартларга мувофиқ ишлаб чиқариладиган маҳсулотларнинг технологияси ва сифатини, шунингдек уларни сотиш юзасидан белгиланган тартибни таъминлашларига нисбатан қўйиладиган талаблар рўйхатини тузиб, Вазирлар Маҳкамасига тасдиқлаш учун киритилсин.


4. Вазирлар Маҳкамаси:

Корхоналар, шу жумладан хорижий сармояни жалб этган корхоналар алкоголли маҳсулотлар ишлаб чиқариш хуқуқини олишлари учун уларга рухсатномалар бериш тартибини икки ҳафта муддатда ишлаб чиқиб, тасдиқлансин;

алкоголли маҳсулотлар ишлаб чиқариш билан банд бўлган хўжалик юритувчи субъекларни 1997 йилнинг 1 сентябрига қадар синчиклаб ҳисобга олсин ҳамда корхоналарга алкоголли маҳсулот ишлаб чиқариш хуқуқини олишга рухсатномалар бериш учун ушбу Фармон талабларига мувофиқ уларнинг рўйхатини белгиласин.

Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига мувофиқ, 1998 йил 1 январдан бошлаб амалга киритиладиган вино-ароқ маҳсулотларини сотиш хуқуқи учун лицензия йиғимининг қатъий белгилаб қўйилган ставкаларини бир ой муддатда ишлаб чиқиб, тасдиқлансин.


5. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги икки ҳафта муддатда амалдаги қонунчиликка мазкур Фармондан келиб чиқадиган ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида таклифлар киритилсин.


6. Ушбу Фармоннинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Президенти                          И. Каримов