Ўзбекистон Республикаси Президентининг 22.11.1993 й. ПФ-690-сон "Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ҳарбий қисмининг Жанговар Байроғи тўғрисида"ги Фармони
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ПРЕЗИДЕНТИНИНГ
ФАРМОНИ
22.11.1993 й.
N ПФ-690
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ҚУРОЛЛИ КУЧЛАРИ ҲАРБИЙ ҚИСМИНИНГ
ЖАНГОВАР БАЙРОҒИ ТЎҒРИСИДА
1. Ўзбекистон Республикасининг Қуролли Кучлари учун ҳарбий шараф, шон-шавкат ва шуҳрат рамзи - ҳарбий қисм Жанговар Байроғининг ягона нусхаси белгилансин.
2. Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ҳарбий қисмининг Жанговар Байроғи тўғрисидаги Низом ва унинг тасвири иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. Каримов