Законодательство
ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

Декабрь

Полный текст документа доступен пользователям платного тарифа на сайте nrm.uz. По вопросам звоните на короткий номер 1172.

2011


СОЛИҚ ТЎЛОВЧИНИНГ

ТАҚВИМИ

(юридик шахслар учун)



ДЕКАБРЬ

ИШ ВАҚТИ ҲИСОБ-КИТОБИ (СОАТЛАРДА):

5 кунлик (40 соатли) иш ҳафтасида - 167

6 кунлик (40 соатли) иш ҳафтасида - 170

36 соатли иш ҳафтасида - 154


ИШ КУНЛАРИ СОНИ:

5 кунлик иш ҳафтасида - 21

6 кунлик иш ҳафтасида - 26

3

******

- Ноябрь ойининг III ўн кунлиги учун акциз солиғини тўлашнинг сўнгги куни


Солиқ кодекси, 240-модда, биринчи қисм;


- ноябрь ойининг III ўн кунлиги учун сотишнинг ҳақиқий ҳажмидан келиб чи??ан ҳолда транспорт воситалари учун бензин, дизель ёқилғиси ва газ истеъмолига жисмоний шахслардан ундириладиган солиқни тўлашнинг сўнгги куни


Солиқ кодекси, 304-модда, тўртинчи қисм.


   

  

5

- Ноябрь ойида жисмоний шахсларга натура шаклида тўланган даромадлардан жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғини тўлашнинг сўнгги куни


Солиқ кодекси, 188-модда, биринчи қисм.

      

10

******

- Ноябрь ойи учун меҳнатда шикастланиш ёки касб касалликлари оқибатида тайинланган пенсиялар тўлови бўйича харажатларни қоплаш учун маблағларни тўлаш ва ушбу маблағлар бўйича ҳисоб-китобни тақдим этишнинг сўнгги куни (микрофирмалар ва кичик корхоналар бундан мустасно)


МВ, ДСҚ ва МБ бошқарувининг АВ томонидан 9.09.2011 йилда 2262-сон билан рўйхатдан ўтказилган қарори билан тасдиқланган Ягона ижтимоий тўловни тақсимлаш, шунингдек харажатларни қоплаш бўйича суммалар тўланишини ва юридик шахсларнинг давлат ижтимоий суғуртаси харажатлари бўйича тўловларни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомнинг 14-банди;

       

- ноябрь ойи учун ягона ижтимоий тўлов ҳисоб-китобини тақдим этишнинг сўнгги куни*


Солиқ кодекси, 310-модда, учинчи қисм;

       

- ноябрь ойи учун ягона ижтимоий тўловни тўлашнинг сўнгги куни


Солиқ кодекси, 310-модда, бешинчи қисм.

             

   

  

13

- Декабрь ойининг I ўн кунлиги учун акциз солиғини тўлашнинг сўнгги куни


Солиқ кодекси, 240-модда, биринчи қисм;


- декабрь ойининг I ўн кунлиги учун сотишнинг ҳақиқий ҳажмидан келиб чи??ан ҳолда транспорт воситалари учун бензин, дизель ёқилғиси ва газ истеъмолига жисмоний шахслардан ундириладиган солиқни тўлашнинг сўнгги куни


Солиқ кодекси, 304-модда, тўртинчи қисм.

   

14

- Декабрь ойи учун фойда солиғи бўйича жорий тўловни тўлашнинг сўнгги куни***

Солиқ кодекси, 164-модда, учинчи, тўртинчи қисмлар; 165-модда, тўртинчи қисм;

- ноябрь ойи учун Халқ банкига жамғариб бориладиган пенсия тизимида иштирок этувчи ходимлар реестри ва шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварақларига 1 фоиз миқдорида бадаллар тўлангани ҳақида тўлов топшириқномасини тақдим этишнинг сўнгги куни

Халқ банки томонидан фуқароларни жамғариб бориладиган пенсия тизимида шахсан ҳисобга олишни юритиш тартиби тўғрисида низом, ВМнинг 21.12.2004 йилдаги 595-сон қарори билан тасдиқланган, 16-банд;

МВ, ДСҚ ва МБ бошқарувининг АВ томонидан 6.10.2005 йилда 1515-сон билан рўйхатдан ўтказилган қарори билан тасдиқланган Иш берувчилар томонидан фуқароларнинг шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварақларига мажбурий бадалларни қўшиш ва тўлаш тартиби тўғрисида низомнинг 10-банди;

    

- 2011 йил учун ягона ер солиғини тўлашга ўтмаган қишлоқ хўжалиги корхоналари томонидан сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ ҳисоб-китобини тақдим этиш ва солиқни тўлашнинг сўнгги куни


Солиқ кодекси, 263-модда, учинчи қисм, 3-банд; 264-модда.


15

- Декабрь ойи учун ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиғи бўйича жорий тўловни тўлашнинг сўнгги куни****


Солиқ кодекси, 300-модда, бешинчи, олтинчи қисмлар;

         

- ноябрь ойи учун акцизли товарларнинг айрим турларини сотиш ҳажмлари (ички бозорда янги автомобиллар, алкоголли ва тамаки маҳсулотлари, ўсимлик мойи, автомобиль бензини, дизель ёқилғисини сотиш) тўғрисида маълумотларни тақдим этишнинг сўнгги куни

ДСҚнинг АВ томонидан 27.01.2010 йилда 2074-сон билан рўйхатдан ўтказилган "Акцизли товарларнинг айрим турларини сотиш ҳажмлари тўғрисидаги маълумот шаклини тасдиқлаш ҳақида"ги қарорининг 2-банди.

             

      


23

- Декабрь ойининг II ўн кунлиги учун акциз солиғини тўлашнинг сўнгги куни


Солиқ кодекси, 240-модда, биринчи қисм;


- декабрь ойининг II ўн кунлиги учун сотишнинг ҳақиқий ҳажмидан келиб чи??ан ҳолда транспорт воситалари учун бензин, дизель ёқилғиси ва газ истеъмолига жисмоний шахслардан ундириладиган солиқни тўлашнинг сўнгги куни


Солиқ кодекси, 304-модда, тўртинчи қисм.

   

  

24

******

- Ноябрь ойи учун цемент ва клинкерга қўшимча фойда солиғи бўйича ҳисоб-китобларни тақдим этиш ва солиқни тўлашнинг сўнгги куни


МВ ва ДСҚнинг АВ томонидан 24.02.2009 йилда 1908-сон билан рўйхатдан ўтказилган қарори билан тасдиқланган Цементга ва клинкерга қўшимча фойда солиғини ҳисоблаб чиқариш ва бюджетга тўлаш тартиби тўғрисида низомнинг 12-13-бандлари;

         

- ноябрь ойи учун табиий газга қўшимча фойда солиғи бўйича ҳисоб-китобни тақдим этиш ва солиқни тўлашнинг сўнгги куни


МВ ва ДСҚнинг АВ томонидан 24.02.2009 йилда 1909-сон билан рўйхатдан ўтказилган қарори билан тасдиқланган Табиий газга қўшимча фойда солиғини ҳисоблаб чиқариш ва бюджетга тўлаш тартиби тўғрисида низомнинг 12-13-бандлари;

             


        

25

******

- Ноябрь ойи учун ??С бўйича ҳисоб-китобни тақдим этиш ва солиқни тўлашнинг сўнгги куни*


Солиқ кодекси, 225-модда, биринчи қисм; 226-модда, биринчи қисм;

             

- ноябрь ойи учун акциз солиғи бўйича ҳисоб-китобни тақдим этишнинг сўнгги куни*


Солиқ кодекси, 239-модда;

           

- ноябрь ойи учун сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ ҳисоб-китобини тақдим этиш ва солиқни тўлашнинг сўнгги куни*****


Солиқ кодекси, 263-модда, учинчи қисм; 264-модда, биринчи қисм;

       

- ноябрь ойи учун ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ бўйича ҳисоб-китобни тақдим этиш ва солиқни тўлашнинг сўнгги куни*


Солиқ кодекси, 247-модда, иккинчи, учинчи қисмлар;

             

- ноябрь ойи учун мол-мулк солиғи бўйича жорий тўловларни тўлашнинг сўнгги куни (микрофирмалар ва кичик корхоналар бундан мустасно)


Солиқ кодекси, 271-модда, учинчи қисм;


- ноябрь ойи учун транспорт воситалари учун бензин, дизель ёқилғиси ва газ истеъмолига жисмоний шахслардан ундириладиган солиқ ҳисоб-китобини тақдим этишнинг сўнгги куни*


Солиқ кодекси, 304-модда, учинчи қисм;

        

- ноябрь ойи учун Республика йўл жамғармасига мажбурий ажратмалар ҳисоб-китобини тақдим этиш ва ажратмаларни тўлашнинг сўнгги куни*


Солиқ кодекси, 319-модда, иккинчи, учинчи қисмлар;

           

- ноябрь ойи учун бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига мажбурий ажратмалар ҳисоб-китобини тақдим этиш ва ажратмаларни тўлашнинг сўнгги куни*


Солиқ кодекси, 315-модда, иккинчи, учинчи қисмлар;

              

- ноябрь ойи учун ягона солиқ тўловининг ҳисоб-китобини тақдим этиш ва тўлашнинг сўнгги куни*


Солиқ кодекси, 360-модда, тўртинчи, бешинчи қисмлар;

           

- ноябрь ойи учун мактаб таълимини ривожлантиришга мажбурий ажратмалар ҳисоб-китобини тақдим этиш ва мажбурий ажратмаларни тўлашнинг сўнгги куни*


МВ ва ДСҚнинг АВ томонидан 31.01.2005 йилда 1446-сон билан рўйхатдан ўтказилган қарори билан тасдиқланган Мактаб таълимини ривожлантиришга мажбурий ажратмаларни ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисида низомнинг 6, 7-бандлари;

                  

- ноябрь ойи учун фаолиятнинг айрим турларини амалга оширувчи юридик шахслар томонидан қатъий белгиланган солиқни тўлашнинг сўнгги куни


Солиқ кодекси, 372-модда, еттинчи қисм.

              

             


30

- Ягона ер солиғи йиллик суммасининг қолган қисмини тўлашнинг сўнгги куни


Солиқ кодекси, 369-модда, бешинчи қисм;

         

- ягона ер солиғини тўлашга ўтмаган қишлоқ хўжалиги корхоналари томонидан ер солиғи йиллик суммасининг қолган қисмини тўлашнинг сўнгги куни


Солиқ кодекси, 286-модда, иккинчи қисм.

             

*) Солиқлар бўйича ҳисоб-китобларни ҳар чоракда, ҳисобот давридан кейинги ойнинг 25-кунидан кечиктирмасдан тақдим этадиган микрофирмалар ва кичик корхоналардан ташқари.


**) Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига суғурта бадаллари иш ҳақи учун пул маблағларини олиш учун банкка ҳужжатларни тақдим этиш билан бир вақтда тўланади.


***) Ҳисобот давридаги тахмин қилинаётган солиқ солинадиган фойдаси энг кам иш ҳақининг 200 бараваригача бўлган корхоналардан ташқари. Тўлов манбаида ушлаб қолинадиган юридик шахсларга тўланадиган дивиденд ва фоизларга фойда солиғи, шунингдек Ўзбекистон Республикаси норезидентларининг даромадларидан фойда солиғи бюджетга мазкур тўловларни тўлаш кунидан кечиктирмасдан ўтказилади.


****) Ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиғининг жорий тўловлари қуйидагилар томонидан тўланмайди:

ҳисобот давридаги солиқ солинадиган базаси энг кам иш ҳақининг 200 баробаригача миқдорда бўлган солиқ тўловчилар томонидан;

ўтган ҳисобот даврида ижтимоий инфратузилма объектларини сақлаб туриш бўйича харажатлари суммаси солиқ солинадиган базага тенг ёки ундан кўп бўлган солиқ тўловчилар томонидан;

ягона солиқ тўловини тўлашга ўтмаган микрофирмалар ва кичик корхоналар томонидан.


*****) Ягона ер солиғини тўлашга ўтмаган, йилда бир марта  ҳисобот йилининг 15 декабригача солиқ ҳисоб-китобини тақдим этадиган ва солиқни тўлайдиган қишлоқ хўжалиги корхоналаридан ташқари. Бир чоракда сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқнинг умумий суммаси энг кам иш ҳақининг 50 бараваридан кам бўладиган корхоналар, шунингдек микрофирмалар ва кичик корхоналар ҳар чоракда, ҳисобот чорагидан кейинги ойнинг 25-кунидан кечиктирмай ҳисоб-китобни тақдим этадилар ва солиқни тўлайдилар.


******) Муддатнинг сўнгги куни дам олиш (ишланмайдиган) кунига тўғри келиб қолса, муддатнинг тугаш куни бўлиб ундан кейин келувчи биринчи иш куни ҳисобланади.



Солиқ тўловчининг тақвими - "Норма маслаҳатчи" газетаси ва "Norma Hamkor" МЧЖ экспертларининг муаллифлик ишланмасидир. Унинг бошқа ОАВларда қайтадан чоп этилиши ва электрон маълумотлар базаларида жойлаштирилишига "Norma" МЧЖ ёки "Norma Hamkor" МЧЖ билан тузилган шартнома асосидагина йўл қўйилади.