Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 10.04.2012 й. 105-сон "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг нотариат фаолиятини ташкил этишга доир айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида"ги Қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
ҚАРОРИ
10.04.2012 й.
N 105
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ҲУКУМАТИНИНГ НОТАРИАТ ФАОЛИЯТИНИ
ТАШКИЛ ЭТИШГА ДОИР АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА
ЎЗГАРТИРИШЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА
Нотариат институти такомиллаштирилиши муносабати билан, шунингдек янги ташкил этилган нотариал идораларни юқори малакали кадрлар билан тўлдириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартиришлар киритилсин.
2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов ва Ўзбекистон Республикаси адлия вазири Н.Т. Йўлдошев зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. Мирзиёев
2012 йил 10 апрелдаги
105-сон қарорига
ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг
айрим қарорларига киритилаётган
ўзгартиришлар
2. Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 2 апрелдаги 62-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2010 й., 4-сон, 14-модда) билан тасдиқланган Вазирликлар ва идораларнинг бюджетдан ташқари жамғармаларига йўналтирилаётган давлат божлари, йиғимлар ва солиқ бўлмаган тўловлардан, маъмурий ва молиявий жазолардан ажратмалар миқдорлари 12-бандининг "Шакллантириш манбаи" устунидаги "нотариал ва" сўзлари чиқариб ташлансин.
"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2012 йил, 15-сон, 170-модда
"Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами", 2012 йил, 4-сон, 24-модда