Ўзбекистон Республикаси Президентининг 11.07.2002 й. ПФ-3105-сон "Ўзбекистон Республикаси ҳудудига истеъмол товарлари олиб келинишини тартибга солиш тўғрисида"ги Фармони
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ПРЕЗИДЕНТИНИНГ
ФАРМОНИ
11.07.2002 й.
N ПФ-3105
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҲУДУДИГА
ИСТЕЪМОЛ ТОВАРЛАРИ ОЛИБ КЕЛИНИШИНИ
ТАРТИБГА СОЛИШ ТЎҒРИСИДА
Ўзбекистон Республикаси ҳудудига истеъмол товарлари олиб келинишини тартибга солиш мақсадида:
2. Белгилаб кўйилсинки, 2002 йилнинг 1 августидан бошлаб истеъмол товарларини олиб келиш чоғида юридик шахслар томонидан божхона тўловларини тўлаш бўйича имтиёзлар бекор қилинади, иловада кўрсатилган товарлар бундан мустаснодир.
3. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасига божхона қонунчилигини бузган ҳолда Ўзбекистон Республикасининг божхона ҳудудига товарлар олиб келиниши фактлари аниқланган тақдирда ҳуқуқбузарлик буюмларини қонунчиликда белгиланган тартибда давлат даромадига мусодара этиш ҳуқуқи берилсин.
4. Белгилаб қўйилсинки, 2002 йилнинг 10 ноябридан бошлаб божхона қонунчилигини бузган ҳолла кўп ва жуда кўп миқдордаги товарлар олиб ўтилган тақдирда жисмоний ва юридик шахсларга тегишли бўлган товарлар ҳамда шундай мақсадларда фойдаланилган транспорт воситалари қонунчиликда белгиланган тартибда давлат даромадига ўтказиш учун божхона органлари томонидан мусодара қилинади.
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси, Адлия вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Давлат божхона қўмитаси ушбу фармоннинг қоидалари оғишмай бажарилишини таъминласинлар, шунингдек ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш мақсадида жойлардаги давлат ҳокимияти органлари, оммавий ахборот воситалари билан биргаликда амалдаги қонунчиликнинг қоида ва талаблари ҳамда уларни бузганлик учун жавобгарлик аҳоли ўртасида кенг тушунтирилишини таъминласинлар.
5. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамаси бир ҳафта муддатда ушбу Фармонни амалга ошириш бўйича қарор қабул қилсин.
6. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Ўзбекистон Республикасининг тегишли вазирликлари ва идоралари билан бирга ўн кун муддатда амалдаги қонунчиликка мазкур Фармондан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар бўйича таклифларни кўриб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига тақдим этсин.
7. Ушбу Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклатилсин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти И. Каримов
Президентининг
2002 йил 11 июлдаги
ПФ-3105-сон Фармонига
ИЛОВА
Импорт қилинганида амалдаги қонунчиликка мувофиқ
юридик шахслар томонидан божхона тўловларини тўлаш
бўйича имтиёзлар сақланиб қоладиган истеъмол товарлари
РЎЙХАТИ
N |
Товарларнинг номи
|
Божхона тўлови тури
|
1. |
Импорт бўйича олиб келинадиган дори-дармонлар ва тиббий аҳамиятдаги буюмлар
|
Қўшилган қиймат солиғи |
Инсонпарварлик ёрдами сифатада ва беғараз техникавий ёрдам кўрсатиш мақсадида олиб келинадиган товарлар
|
Қўшилган қиймат солиғи, акциз солиғи, божхона пошлинаси, божхонада расмийлаштириш учун йиғим
|
|
3. |
Олиб келинадиган компьютер техникаси ва унинг бутловчи қисмлари, дастурий воситалар
|
Қўшилган қиймат солиғи, акциз солиғи ва божхона пошлинаси |
4. |
Эркин савдо режими ўрнатилган давлатларда ишлаб чиқарилган ва олиб келинадиган товарлар
|
Божхона пошлинаси |
5. |
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати номидан ёки унинг кафолати остида тузилган ҳукуматлараро ва кредит битимлари бўйича етказиб бериладиган товарлар
|
Божхона пошлинаси |
6. |
Кўргазмалар учун экспонатлар, реклама ва тақдимотлар сифатида олиб келинадиган товарлар |
Божхона пошлинаси |
7. |
Ўзбекистон Республикасининг қонунчилиги ёки халқаро шартномалари асосида пошлинасиз олиб келиш ҳуқуқига эга бўлган хорижий давлатлар вакиллари, жисмоний шахслар томонидан расмий ёки шахсий фойдаланиш учун Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудига олиб келинадиган товарлар
|
Божхона пошлинаси |
8. |
Жисмоний шахслар томонидан божхона чегараси орқали олиб ўтиладиган ва божхона қонунчилигига мувофиқ ишлаб чиқариш ёки ўзгача тижорат фаолияти учун мўлжалланмаган товарлар
|
Божхона пошлинаси |
"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",
2002 йил, 13-сон, 104-модда