Законодательство
ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 10.07.2012 й. 203-сон "Тошкент тиббиёт академияси ҳузурида Ҳарбий-тиббиёт факультетини ташкил этиш тўғрисида"ги Қарори

Полный текст документа доступен пользователям платного тарифа на сайте nrm.uz. По вопросам звоните на короткий номер 1172.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

10.07.2012 й.

N 203



ТОШКЕНТ ТИББИЁТ АКАДЕМИЯСИ ҲУЗУРИДА

ҲАРБИЙ-ТИББИЁТ ФАКУЛЬТЕТИНИ

ТАШКИЛ ЭТИШ ТЎҒРИСИДА


Тиббий хизмат офицерлари тайёрлаш тизимини янада такомиллаштириш, Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари тиббий таркиби ходимларининг малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги тиббиёт мутахассислари малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш марказини ҳамда Тошкент тиббиёт академиясининг ҳарбий кафедрасини қайта ўзгартириш йўли билан Тошкент тиббиёт академияси ҳузурида Ҳарбий-тиббиёт факультети (кейинги ўринларда факультет деб аталади) ташкил этилсин.


2. Белгилансинки, факультет юридик шахс мақомига эга бўлган олий ҳарбий таълим муассасаси ҳисобланади.


3. Қуйидагилар факультетнинг асосий вазифалари этиб белгилансин:

юқори интеллектуал салоҳиятга, ҳарбий тиббиёт соҳасида пухта билимларга эга, ўз Ватанига чексиз садоқатли, тинч ва ҳарбий даврда қўшинларни тиббий таъминлашни самарали ташкил этишга қодир бўлган тиббий хизматнинг юқори малакали офицерларини тайёрлаш;

резерв ва захира тиббий хизматнинг тиббиёт бўлинмаларини мураккаб тактик шароитларда бошқаришга қодир бўлган, қўшинларни тиббий таъминлаш бўйича пухта билимларга эга офицерларини тайёрлаш;

ҳарбий врачларнинг ҳарбий ва касбий тайёргарлиги даражасини мунтазам оширишни, махсус билимлари ва кўникмаларини чуқурлаштириш ва янгилаб боришни, янги тиббий технологияларни ўзлаштиришига кўмаклашишни назарда тутган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари тиббий таркиби ходимларининг малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлашни ташкил этиш;

бўлажак тиббий хизмат офицерларида юксак маънавий-ахлоқий, психологик ва етакчилик сифатларини, ватанпарварлик ҳамда ўз Ватанидан ва мамлакат Қуролли Кучларидан фахрланиш, Ўзбекистон мустақиллиги ғояларига садоқат туйғуларини тарбиялаш, уларда кенг дунёқарашни ва интеллектуал қобилиятларни ривожлантириш учун шарт-шароитлар яратиш;

ҳарбий тиббиёт соҳасида илмий тадқиқотлар олиб бориш, Қуролли Кучлар тиббий хизматининг даволаш-эвакуация, санитария-гигиена ва эпидемияга қарши курашиш фаолиятига замонавий инновация технологияларини жорий этишга доир таклифлар ишлаб чиқиш;

қўшинларни тиббий таъминлашни ташкил этиш, ҳарбий-тиббий кадрларнинг малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш соҳасида ўқув-методик адабиётларни яратиш ва нашр этиш;

мавжуд ўқув-методик, моддий-техник базани ҳар томонлама мустаҳкамлаш ва такомиллаштириш, ўқув жараёнига тиббий хизмат офицерлари тайёрлашнинг сифат жиҳатидан янги даражасини таъминлайдиган ўқитишнинг замонавий техник воситаларини, педагогик технологияларни жорий этиш.


4. Белгилаб қўйилсинки:

факультетда тиббий хизмат офицерларини тайёрлаш "Ҳарбий тиббиёт" олий таълим йўналиши бўйича, Ўзбекистон Республикаси олий тиббий таълим муассасаларининг "Даволаш иши" йўналиши бўйича ўқишнинг тўртинчи курсини битирган талабаларини икки йил муддат билан ўқитиш орқали амалга оширилади;

танлов асосида ҳарбий-касбий танлаб олишдан ўтган ва факультетга қабул қилинган талабаларга Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг олий ҳарбий таълим муассасаси курсанти мақоми берилади;

факультетнинг "Ҳарбий тиббиёт" йўналиши бўйича битирувчиларига Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикасида ҳарбий таълим тизимини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2005 йил 19 апрелдаги Ф-2193-сон фармойиши билан белгиланган намунадаги олий таълим тўғрисидаги диплом ва "ҳарбий врач" малакаси берилади;

факультетни битирган тиббий хизмат офицерлари кадрларни қайта тайёрлаш тизимида олинган тор ихтисосликка эга бўлишган тақдирда изланувчилар сифатида илмий ишлар олиб бориш ҳамда номзодлик (докторлик) диссертациясини ҳимоя қилиш ҳуқуқига эгадирлар.


5. Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг ҳарбий-тиббиёт муассасалари, Тошкент тиббиёт академиясининг клиника ва кафедралари факультетнинг асосий ўқув базалари этиб белгилансин.


6. Тошкент тиббиёт академияси ҳузуридаги Ҳарбий-тиббиёт факультетининг тузилмаси ҳамда Устави 1 ва 2-иловаларга мувофиқ тасдиқлансин.


7. Белгилаб қўйилсинки:

факультетнинг таркибий бўлинмаларини шакллантириш Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг белгиланган штатлар сони доирасида амалга оширилади;

факультетга раҳбарликни Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазири томонидан Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири билан келишган ҳолда лавозимга тайинланадиган факультет бошлиғи амалга оширади.


8. Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда:

бир ой муддатда факультетни Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги ҳарбий-тиббиёт муассасаларининг тайёргарликка, қўшинларда амалий иш тажрибасига эга бўлган мутахассислари, шунингдек мамлакатнинг етакчи клиникалари мутахассислари орасидан профессор-ўқитувчилар ва маъмурий-бошқарув ходимлари билан таъминласинлар;

икки ой муддатда таълим йўналиши бўйича давлат таълим стандартини ва ўқув режасини, Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг тиббий таркиби ходимларининг малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлашга давлат талаблари ишлаб чиқилишини ва қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тасдиқланишини таъминласинлар;

факультетнинг профессор-ўқитувчилар таркиби ходимларининг касбий даражасини ошириш, факультетнинг моддий-техник базасини такомиллаштириш, таълим фанлари бўйича ўқув-методик адабиётларни яратиш ва нашр этиш, курсантларнинг ўқиши ва яшаши учун уй-жой-маиший шароитлар яратиш бўйича чора-тадбирлар комплексини ишлаб чиқсинлар ва амалга оширсинлар.


9. Белгилаб қўйилсинки:

факультетнинг офицер, сержант ва оддий аскар таркибларидаги контракт бўйича ҳарбий хизматчилари ҳамда ўқиётган курсантлари Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ҳарбий хизматчиларининг тегишли тоифалари учун қонун ҳужжатларида назарда тутилган барча таъминотлар, кафолатлар ва имтиёзлар турлари билан таъминланадилар;

календарь ҳисоби бўйича камида ўн йил хизмат қилган факультет битирувчиларига хизматдан бўшатилиш чоғида олий таълим муассасасидаги ўқиган вақти (факультетга қабул қилингунгача) ўқишнинг бир ойини хизматнинг бир ойига ҳисоблаган ҳолда ҳақиқий ҳарбий хизмат муддатига қўшилади.


10. Белгилансинки, факультет таъминоти, шу жумладан, ҳарбий хизматчиларнинг пул таъминоти ҳамда ишчилар ва хизматчиларга, Мудофаа вазирлигининг ҳарбий-тиббиёт муассасалари бўлимларининг етакчи, бош тиббиёт мутахассислари ҳамда бошлиқлари орасидан (қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда соатбай иш ҳақи тўлаш шарти бўйича ишлайдиган) штатсиз ўқитувчиларга иш ҳақи тўловлари бўйича харажатлар, танлаб олиш бўйича танловларни, шу жумладан, тест синовларини ўтказиш билан боғлиқ харажатларни қоплаш ҳар йили Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигига ажратиладиган бюджет маблағлари ҳисобига амалга оширилади.

Бунда Тошкент тиббиёт академияси профессор-ўқитувчилар таркиби ходимларига факультет курсантларини ўқитганлик учун меҳнат ҳақи ҳар йили Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигига "Маориф" соҳаси бўйича ажратиладиган бюджет маблағлари доирасида амалга оширилади.


11. Факультет Тошкент шаҳар, Зиёлилар кўчаси, 4-уйга жойлаштирилсин.


12. Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда:

қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсинлар;

идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.


13. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.Н. Арипов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                               Ш. Мирзиёев






Вазирлар Маҳкамасининг

2012 йил 10 июлдаги

203-сон қарорига

1-ИЛОВА



Тошкент тиббиёт академияси ҳузуридаги

Ҳарбий-тиббиёт факультетининг

ТУЗИЛМАСИ













Факультет бошлиғи

1 (1-0-0-0)







































































Ўқув-илмий бўлим

6 (2-1-0-3)


Тарбиявий ишлар бўлими

3 (1-0-0-2)


Кадрлар бўлими

2 (1-1-0-0)


Молиявий қисм

1 (0-1-0-0)


Моддий-техника таъминоти бўлими

16 (0-1-0-15)
































































































Қўшинларни тиббий таъминлашни ташкил этиш кафедраси

5 (4-0-0-1)

Ҳарбий-дала жарроҳлиги кафедраси

3 (2-0-0-1)


Ҳарбий-дала терапияси кафедраси

3 (2-0-0-1)



Токсикология курси мавжуд бўлган ҳарбий гигиена ва эпидемиология кафедраси

4 (2-0-0-2)


Умумий ҳарбий тайёргарлик кафедраси

6 (3-0-0-3)



































































































Ҳарбий врачлар тайёрлаш курслари

1 (1-0-0-0)

Қуролли Кучлар тиббий таркиби ходимларининг малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш курслари

2 (1-0-0-1)


Резерв ва захира офицерларини тайёрлаш курслари

2 (1-0-0-1)



















































































Факультет ходимлари сони



















































Ҳаммаси

Офицер-

лар

Контракт

бўйича

ҳарбий хиз-

матчилар


Муддатли

ҳарбий хиз-

матчилар


Ишчилар

ва хизмат-

чилар


































































55

21

4

-

30

















       

      

"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2012 йил, 28-сон, 318-модда