Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 11.07.2012 й. 205-сон "Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари сафида муддатли ҳарбий хизматни ўтаб бўлган фуқароларни олий таълим муассасаларига қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги Қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
ҚАРОРИ
11.07.2012 й.
N 205
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҚУРОЛЛИ
КУЧЛАРИ САФИДА МУДДАТЛИ ҲАРБИЙ
ХИЗМАТНИ ЎТАБ БЎЛГАН ФУҚАРОЛАРНИ
ОЛИЙ ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИГА ҚАБУЛ
ҚИЛИШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМНИ
ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА
"Таълим тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунида, Кадрлар тайёрлаш миллий дастурида белгиланган вазифаларга ҳамда таълим тизимида амалга оширилаётган ислоҳотларга мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари сафида муддатли ҳарбий хизматни ўтаб бўлган фуқароларга имтиёзлар тизимини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2012 йил 31 майдаги ПҚ-1765-сон қарорига асосан муддатли ҳарбий хизматни ўтаб бўлган фуқароларни олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш тартибини такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари сафида муддатли ҳарбий хизматни ўтаб бўлган фуқароларни олий таълим муассасаларига қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
3. Вазирликлар ва идоралар бир ой муддатда ўз норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.Н. Арипов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. Мирзиёев
"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2012 йил, 28-сон, 320-модда
"Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами", 2012 йил, 7-сон, 51-модда