Молия вазирининг 18.07.2012 й. 52-сон "Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 5 июлдаги ПФ-4450-сонли "Иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва ижтимоий нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида"ги Фармони бўйича пенсияларни қайта ҳисоблаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги Буйруғи (АВ томонидан 20.07.2012 й. 2380-сон билан рўйхатга олинган)
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН
РЎЙХАТГА ОЛИНГАН
20.07.2012 й.
N 2380
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
МОЛИЯ ВАЗИРИНИНГ
18.07.2012 й.
N 52
БУЙРУҒИ
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
2012 йил 5 июлдаги ПФ-4450-сонли "Иш ҳақи,
пенсиялар, стипендиялар ва ижтимоий нафақалар
миқдорини ошириш тўғрисида"ги Фармони бўйича
пенсияларни қайта ҳисоблаш тартиби тўғрисидаги
низомни тасдиқлаш ҳақида
(2012 йил 30 июлдан кучга киради)
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 5 июлдаги ПФ-4450-сонли "Иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва ижтимоий нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида"ги Фармонига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 йил, 28-сон, 308-модда) мувофиқ БУЮРАМАН:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 5 июлдаги ПФ-4450-сонли "Иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва ижтимоий нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида"ги Фармони бўйича пенсияларни қайта ҳисоблаш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2011 йил 18 ноябрдаги 71-сонли "Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 3 ноябрдаги ПФ-4377-сонли "Иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва ижтимоий нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида"ги Фармони бўйича пенсияларни қайта ҳисоблаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги буйруғи (рўйхат рақами 2284, 2011 йил 30 ноябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 йил, 48-сон, 495-модда) ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
3. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.
Вазир Р. Азимов
"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2012 йил, 29-сон, 345-модда