Законодательство
ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 09.07.1996 й. 240-сон "Хусусий тадбиркорлик ва кичик бизнесни қўллаб-қувватлаш тўғрисида"ги Қарори

Полный текст документа доступен пользователям платного тарифа на сайте nrm.uz. По вопросам звоните на короткий номер 1172.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

09.07.1996 й.

N 240


ХУСУСИЙ ТАДБИРКОРЛИК ВА КИЧИК

БИЗНЕСНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ ТЎҒРИСИДА


"Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида", "Чет эл инвестициялари тўғрисида" ва "Чет эллик инвесторлар ҳуқуқларининг кафолатлари ва уларни ҳимоя қилиш чоралари тўғрисида" Ўзбекистон Республикаси қонунларига мувофиқ, Ўзбекистон Республикасида хусусий ва кичик тадбиркорликни ривожлантиришни молиявий ва технологик қўллаб-қувватлашни таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:

1. "Раанани-Холдинг" компаниясининг маҳаллий хом ашёдан экспортга мўлжалланган маҳсулотлар ишлаб чиқаришни кенгайтириш мақсадида корхоналарга лизинг асосида замонавий хорижий технологик линиялар ва асбоб-ускуналар етказиб бериш йўли билан хусусий тадбиркорлик ва кичик бизнес лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш учун 50 млн АҚШ доллари суммасидаги дастурни амалга ошириш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.

2. Маълумот учун қабул қилинсинки:

б) қуйидагилар:

товарларни ўраш-жойлаш ва қадоқлаш;

қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини пухта қайта ишлаш;

бинокорлик материаллари ва буюмлари ишлаб чиқариш учун технологик линиялер ва асбоб-ускуналар етказиб бериш юқорида кўрсатилган маблағлардан фойдаланилиши мумкин бўлган фао-лиятнинг устувор йўналишлар ҳисобланади;

в) лизинг шартларида хорижий асбоб-ускуналарни етказиб беришни ташкил этиш учун "Раанани-Холдинг" компанияси Ўзбекистон Республикасида 100 фоиз хорижий сармоя иштирокидаги "Осиё-Европа" траст компанияси" шўъба корхонасини ташкил этади.

Асбоб-ускуналар "Осиё-Европа траст компанияси" томонидан лизинг асосида етказиб берилади, бунда етказиб бериладиган асбоб-ускуналарнинг 30 фоизгачаси қарз олувчилар томонидан ўз маблағлари ҳисобига тўланади.

5. Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг "Осиё-Европа трас компанияси" шўъба корхонаси орқали Канаданинг "Раанани-Холдинг" компаниясининг 35 млн АҚШ доллар" миқдоридаги валюта-кредит ресурсларини жалб қилиш ҳамда улардан Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилигига мувофиқ республика ҳудудида кичик ва хусусий бизнесни ривожлантириш учун фойдаланиш хақидаги таклифи қабул қилинсин,


6. Махфий


7. Тошкент шаҳар ҳокимлиги "Осиё-Европа траст компанияси" офисини жойлаштириш учун тегишли жой ажратиш масаласини икки ҳафта муддатда ҳал этсин


8. "Осиё-Европа траст компанияси"га Ўзбекистонда ушбу дастур маблағлари ҳисобига маблағ билан таъминланадиган лойиҳалар бўйича сўмларда ҳақ тўлаш учун келган хорижий мутахассисларнинг меҳмонхоналарда яшаши учун Ўзбекистон Республикаси фуқаролари учун нархномалар бўйича сўмларда ҳақ тўлаш ҳуқуқи берилсин.


9. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги ва Ички "Осиё-Европа траст компанияси" шўъба корхонасининг буюртмалари бўйича "Раанани-Холдинг" ва "Осиё-Европа траст компанияси"нинг республикага келаётган ходимларига кўп марталик визалар берсинлар.

10. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Бош вазирнинг ўринбосарлари Б,С. Ҳамидов ва В.А. Чжен зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                               И. Каримов