Ҳисоб-китоблар маълумотномаси расмийлаштириш тартиби тўғрисида Низом (Янги таҳрирда) (АВ томонидан 14.05.2002 й. 1137-сон билан рўйхатга олинган 22.04.2002 й. Марказий банк Бошқарувининг 215-сон, Давлат солиқ қўмитасининг 02/19-10-сон қарори билан тасдиқланган)
Ўзбекистон Республикаси
Адлия вазирлигида
2002 йил 14 майда 1137-сон
билан рўйхатга олинган
Ўзбекистон Республикаси
МБ Бошқаруви ва ДБҚнинг
2002 йил 22 апрелдаги N 215-В,
ИЛОВА
Мазкур Низом рус тилида тасдиқланган.
Ҳужжатнинг матни Норма газетаси ва ахборот-қидирув
тизими экспертлари томонидан ўзбек тилига таржима
қилинган ва ахборот тусига эга. Ноаниқликлар келиб
чиққанида меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатнинг рус тилидаги
матнига қаранг.
Ҳисоб-китоблар маълумотномасини
расмийлаштириш тартиби тўғрисида
НИЗОМ
(Янги таҳрирда)
Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Тўлов интизоми ва ўзаро ҳисоб-китоблар тизимини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида” 1996 йил 24 январдаги ПФ-1363-сонли ва “Суғурта бозорини янада эркинлаштириш ва ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2002 йил 31 январдаги ПФ-3022-сонли Фармонларига мувофиқ ишлаб чиқилган бўлиб, экспорт қилинаётган товарларни божхонада расмийлаштиришда ҳисоб-китоблар маълумотномасини расмийлаштириш тартибини белгилайди.
...