Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 9 ноябрдаги ПФ-4482-сонли "Иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва ижтимоий нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида"ги Фармони бўйича пенсияларни қайта ҳисоблаш тартиби тўғрисидаги Низом (АВ томонидан 21.11.2012 й. 2401-сон билан рўйхатга олинган молия вазирининг 19.11.2012 й. 82-сонли буйруғи билан тасдиқланган)
Ўзбекистон Республикаси
Адлия вазирлигида
2012 йил 21 ноябрда 2401-сон
билан рўйхатга олинган
Ўзбекистон Республикаси
молия вазирининг
2012 йил 19 ноябрдаги
ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
2012 йил 9 ноябрдаги ПФ-4482-сонли "Иш ҳақи,
пенсиялар, стипендиялар ва ижтимоий нафақалар
миқдорини ошириш тўғрисида"ги Фармони бўйича
пенсияларни қайта ҳисоблаш тартиби тўғрисидаги
НИЗОМ
Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 9 ноябрдаги "Иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва ижтимоий нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида"ги ПФ-4482-сонли Фармонининг (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 45-сон, 510-модда) 4-бандига мувофиқ, пенсияларни қайта ҳисоблаш тартибини белгилайди.
1. 2012 йилнинг 1 декабридан бошлаб Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги энг кам:
иш ҳақи - ойига 79 590 сўм;
ёшга доир пенсиялар - ойига 155 670 сўм;
болаликдан ногиронларга бериладиган нафақа - ойига 155 670 сўм;
зарур иш стажига эга бўлмаган кекса ёшдаги ва меҳнатга лаёқатсиз фуқароларга бериладиган нафақа - ойига 95 520 сўм миқдорида белгиланади.
2. 2012 йил 1 декабрдан кейин якка тартибдаги коэффициентларни (2011 йил 1 октябрдан амалга киритилган) қўллаган ҳолда янги тайинланадиган пенсиялар ҳисоблаб чиқариладиган иш ҳақини тенглаштириш учун ушбу Низомнинг иловасига мувофиқ энг кам ойлик иш ҳақи миқдорлари қўлланилади.
2012 йил 1 декабргача тайинланган пенсиялар, юқорида кўрсатиб ўтилган Фармонда белгиланган 1,1 баравар миқдорга ошириш йўли билан қайта ҳисобланади.
3. Пенсияни ҳисоб-китоб қилиш учун энг кам ойлик иш ҳақининг саккиз бараваридан (79 590 сўм х 8 = 636 720 сўм) ортиқ бўлмаган ўртача иш ҳақи инобатга олинади.
4. Якка тартибдаги коэффициентлар қўлланилган ўртача ойлик иш ҳақи миқдори энг кам ойлик иш ҳақининг саккиз баравари ва ундан юқори миқдорида бўлган ҳолларда, пенсияларни қайта ҳисоблашни амалга оширишда иш ҳақи миқдори энг кам иш ҳақининг саккиз баравари 636 720 сўм (79 590 сўм х 8) билан чегараланиб, иш стажининг давомийлигига боғлиқ равишда пенсияларни ҳисоблаш учун қабул қилинган фоизларга кўпайтирилади.
5. Ёшга доир ёки I ва II гуруҳ ногиронлик бўйича пенсионерлар "Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида"ги (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 й., 9-сон, 338-модда) Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 7 ва 17-моддаларига мувофиқ, пенсия тайинлаш учун зарур иш стажига эга бўлмаган тақдирда, қайта ҳисоблашдаги пенсия миқдори мавжуд стажга мутаносиб равишда белгиланади.
6. Барча ҳолларда пенсияларга устама энг кам ойлик иш ҳақидан (79 590 сўм) келиб чиқиб аниқланади.
7. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги билан келишилган.
ИЛОВА
Ўзбекистон Республикасида
белгиланган энг кам ойлик иш ҳақи
МИҚДОРЛАРИ
Ўзгартиришлар санаси ва даври |
Белгиланган энг кам ойлик иш ҳақи миқдори |
Сўмларда: |
|
01.01.1973 йилдан |
70,00 |
01.01.1992 йилдан |
350,00 |
01.03.1992 йилдан |
(350,00 + 550,00) / 2 = 450,00 |
01.04.1992 йилдан |
550,00 |
01.07.1992 йилдан |
1 000,00 |
01.09.1992 йилдан |
1 250,00 |
01.10.1992 йилдан |
2 000,00 |
01.01.1993 йилдан |
2 500,00 |
01.04.1993 йилдан |
3 000,00 |
01.06.1993 йилдан |
7 500,00 |
01.07.1993 йилдан |
11 250,00 |
01.09.1993 йилдан |
13 500,00 |
01.11.1993 йилдан |
16 200,00 |
Сўм-купонларда:
|
|
01.12.1993 йилдан |
24 300,00 |
01.01.1994 йилдан |
30 000,00 |
01.03.1994 йилдан |
45 000,00 |
01.06.1994 йилдан |
70 000,00 |
Ўзбекистон Республикасининг миллий валютасида (сўм): |
|
01.07.1994 йилдан |
70,00 |
01.08.1994 йилдан |
100,00 |
01.03.1995 йилдан |
150,00 |
01.09.1995 йилдан |
250,00 |
01.04.1996 йилдан |
400,00 |
01.09.1996 йилдан |
550,00 |
01.12.1996 йилдан |
600,00 |
01.07.1997 йилдан |
750,00 |
01.07.1998 йилдан |
1 100,00 |
01.01.1999 йилдан |
1 320,00 |
01.08.1999 йилдан |
1 750,00 |
01.08.2000 йилдан |
2 450,00 |
01.08.2001 йилдан |
3 430,00 |
01.04.2002 йилдан |
3 945,00 |
01.08.2002 йилдан |
4 535,00 |
01.05.2003 йилдан |
5 440,00 |
01.08.2004 йилдан |
6 530,00 |
01.05.2005 йилдан |
7 835,00 |
01.10.2005 йилдан |
9 400,00 |
01.07.2006 йилдан |
10 800,00 |
01.11.2006 йилдан |
12 420,00 |
01.08.2007 йилдан |
15 525,00 |
01.11.2007 йилдан |
(15525,00 + 18630,00) / 2 = 17 077,50 |
01.12.2007 йилдан |
18 630,00 |
01.04.2008 йилдан |
20 865,00 |
01.09.2008 йилдан |
25 040,00 |
01.11.2008 йилдан |
(25040,00 + 28040,00) / 2 = 26 540,00 |
01.12.2008 йилдан |
28 040,00 |
01.08.2009 йилдан |
33 645,00 |
01.12.2009 йилдан |
37 680,00 |
01.08.2010 йилдан |
45 215,00 |
01.12.2010 йилдан |
49 735,00 |
01.08.2011 йилдан |
57 200,00 |
01.12.2011 йилдан |
62 920,00 |
01.08.2012 йилдан |
72 355,00 |
01.12.2012 йилдан |
79 590,00 |
"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2012 йил, 46-47-сон, 531-модда