Ҳисобот шаклини тўлдириш бўйича тушунтиришлар
Ҳисобот шаклини тўлдириш бўйича тушунтиришлар
Мулкчилик шаклидан қатъи назар, қурилиш пудрат шартномалари, объектларни томонларга келгусида сотиш мақсадида қуриш бўйича қурилиш ишларини бажарувчи юридик шахслар ва уларнинг алоҳида бўлинмалари (кичик корхоналар ва микрофирмалардан ташқари) 2-qurilish ҳисоботини тўлдирадилар. Ҳисоботни барча умумқурилиш ва ихтисослаштирилган ташкилотлар, жумладан: таъмирлаш-қурилиш ташкилотлари, механизация бошқармалари, ишга тушириш ва созлаш ташкилотлари, чуқур қидирув бурғулаш ҳамда нефть ва газ қидирув қудуқлари қурулишлари билан боғлиқ бошқа ишлар, шунингдек капитал маблағ ҳисобидан қурилаётган нефть, газ ва термал сувларнинг фойдаланилувчи қудуқларини қуриш ишлари билан шуғулланувчи бурғулаш ташкилотлар тақдим этадилар. Буюртмачи билан тузилган қурилиш пудрат шартномалари бўйича ишларини бажарувчи кўптармоқли ташкилотлар ва ташкилотлар, шунингдек ноқурилиш ташкилотлари ҳам 2-qurilish ҳисоботини тўлдирадилар.
I бўлимнинг 101-сатрида қўшилган қиймат солиғисиз амалдаги нархларда барча молиялаштириш манбалари ҳисобига бош, тўғридан-тўғри ва субпудрат шартномалар асосида ўз кучи билан бажарилган қурилиш ишлари, жумладан объектни "фойдаланишга тайёр ҳолда қуриб топшириш" усули билан бажарилган қурилиш ишлари тўғрисида маълумотлар кўрсатилади.
Агар ташкилот келгусида бошқа юридик ва жисмоний шахсларга сотиш мақсадида ўз кучи билан турар жой уйлари ва нотурар жой бинолари қурилиши билан шуғулланса ва маҳсулот (ишлар, хизматлар) ишлаб чиқаришга харажатлар 20-ҳисобда “Асосий ишлаб чиқариш” назарда тутилса, келгусида матбуот орқали уларни 28-ҳисоб “Тайёр маҳсулот”, 90-ҳисоб “Асосий фаолият туридан даромад” ҳисобларидан чиқариш, у ҳолда ўз кучи билан бажарилган ишлар ҳажми 101-сатрда кўрсатилади.
Бу-сатрда қурилиш-монтаж ишлари (янги қурилиш, реконструкция, кенгайтириш, техник қайта қуроллантириш ва бошқалар), бино ва иншоотларни капитал таъмирлаш (таъмирлаш-қурилиш ташкилотлари учун капитал ва жорий таъмирлаш) бўйича ишлар, шунингдек бошқа қурилиш ишларининг қийматини ҳисобга олган ҳолда қурилиш ишларининг қиймати акс эттирилади.
Шоссе хўжалиги ташкилотлари 101-сатрда автомобиль йўллари, йўл ўтказгичлар, автомобиль кўприклари, туннеллар янги қурилиши, реконструкцияси, капитал таъмирланиши бўйича ўз кучи билан бажарилган пудрат ишлари ҳажмини кўрсатади. Автомобиль йўллари ҳолатини сақлаб туриш ва жорий ремонти бўйича ишлар ҳажми шоссе хўжалигига тегишли бўлиб, 101-сатрга киритилмайди.
Шунингдек 103 ва 106-сатрлар бўйича мелиоратив тармоғи ва гидротехник иншоотларининг жорий таъмир ишлари, мелиоратив тузилмаларини жорий ва капитал таъмир ишлари, қишлоқ хўжалигини сув билан таъминлаш объектларининг жорий таъмир ишлари бўйича тегишли маълумотлар кўрсатилади.
108-сатрда ўз кучи билан бажарилган бошқа пудрат ишлари ҳажми кўрсатилади. Бошқа пудрат ишлари таркибига қуйидагилар киритилади: техник-маданий ишлар - янги ерларни ўзлаштириш, табиий яйлов ва ўтлоқларни яхшилаш бўйича чора-тадбирлар, масалан, тўнкаларни кавлаш ва тошлардан тозалаш ишлари;
ерларни қайта тиклаш бўйича ишлар ва қишлоқ хўжалиги ерларини экин экишга яроқли ҳолга келтириш ишлари;
қурилиш-қайта тиклаш ишлари;
суғориш тизимларини тозалаш ишлари;
уйларни газлаштириш ишлари;
қурилиш мақсадларида синовларни ўтказиш учун бурғулаш-портлатиш ишларини ўтказиш, шунингдек юқорида кўрсатилмаган қурилиш меъёрлари ва қоидаларига мувофиқ қурилиш пудрат шартномалари бўйича бажариладиган бошқа ишлар.
109-сатрда 103 ва 106-сатрлардан аҳоли буюртмаси бўйича, шунингдек уй хўжалиги майдонида бўлган электр, сув, канализация, иссиқлик ва газ тармоқларини таъмирлаш ишлари ва ўрнатилган мувофиқ жиҳозларни ҳисобга олган ҳолда, уй-жой, хонадон ва бошқа қурилишларининг капитал ва жорий таъмири бўйича тегишли маълумотлар кўрсатилади.
110-сатрда 101-сатрдан "фойдаланишга тайёр ҳолда топшириладиган" объектлар қурилишида пудратчи ва субпудратчи ташкилотлар ўз кучи билан бажарган ишлари кўрсатилади.
"Фойдаланишга тайёр ҳолда топшириладиган" объект қурилиши марказлаштирилган ва бошқа молиялаштириш манбалари ҳисобига янги қурилиш, ҳаракатдаги ташкилотни реконструкция қилиш ва техник қайта қуришда амалга оширилиши мумкин.
"Фойдаланишга тайёр ҳолда топшириладиган" объектларнинг қурилиши лойиҳада кўзда тутилган ишларнинг умумий ҳажми бажарилиши бўйича пудратчининг мажбуриятини ифодалайди ва бу ўз навбатида махсус ва ишга тушириш-тузатиш ишлари, объектни технологик ва муҳандислик ускуналари билан таъминлаш ишларини ҳисобга олган ҳолда тайёр қурилиш маҳсулотини яратишнинг ягона узлуксиз мажмуа жараёни сифатида амалга оширилади.
Пудратчи ўз ҳисоботида бажарган иш ҳажмини (фойдаланишга тайёр ҳолда топшириш ишларини ҳисобга олган ҳолда) “Бажарилган ишлар (қилинган харажатлар) қиймати бўйича счёт-фактура маълумотномаси”га асосланиб кўрсатилади. “Бажарилган ишлар (қилинган харажатлар) қиймати бўйича счёт-фактура маълумотномаси” белгиланган тартибда тўлдирилиб, ҳар ой ҳисобот ойининг 27-санасига тақдим этилади. Бу ўз навбатида пудратчи ҳисоботини ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 2-санасидан кечикмай топширишини таъминлайди.
Агар ташкилот қурилиш-монтаж ва бошқа ишларни ушбу ташкилотнинг ёрдамчи бўлимларида ишлаб чиқарилган материаллардан фойдаланган ҳолда бажарса, у ҳолда ушбу материалларнинг қиймати қурилиш пудрат шартномаси бўйича ўз кучи билан бажарилган ишлар ҳажмига киритилади.
Агар ҳисобот даврида қурилиш ташкилоти томонидан бажарилган ишларда буюртмачи материалларидан фойдаланилган бўлса, у ҳолда ушбу материаллар қиймати пудратчининг бухгалтерия ва омборхона ҳисобларига кирим қилиниши шарти билан бажарилган ишлар ҳажмига қўшилади. Акс ҳолда, бундай материаллар (пудратчининг балансдан ташқари счётларида ҳисобга олинган) қиймати 101 - “Ўз кучи билан бажарилган қурилиш ишлари ҳажми” сатрида акс эттирилмайди.
101-сатрда кўрсатилмайди:
- инвестицияга тегишли ва 2-invest shakli - “Номолиявий активларга инвестициялар тўғрисида ҳисобот” кўрсатиладиган ўз эҳтиёжи учун (хўжалик усулида) бажарилган қурилиш-монтаж ишлари (қилинган харажатлар);
- “Бажарилган ишлар тўғрисидаги ҳисоб-фактура маълумоти”нинг II (“Ускуналар”) ва III (“Бошқа харажатлар”) бандларида ўз аксини топган "Фойдаланишга тайёр ҳолда топшириладиган" объектлар қурилишида ускуна сотиб олишга кетган ва бошқа капитал харажатлар.
II бўлимда, ташкилотнинг балансида мавжуд бўлган барча қурилиш машиналари, жумладан ташкилот томонидан бошқа халқ хўжалиги тармоғида (саноат, транспорт ва б.) фаолият кўрсатаётган, ўз таркибий тузилмасига ижарага берилган қурилиш машина ва механизмларни ҳисобга олган ҳолда (шаклда келтирилган рўйхатга асосан) акс эттирилади. Ҳисоботда ишлаб турган ҳамда ишламаётган (таъмирдаги, захирадаги, йиғилмаган ҳолдаги ва ҳ.к.) машиналар кўрсатилади.
1-устунда ҳисобот йили охирига ташкилот балансидаги машиналар сони кўрсатилади.
2-устунда 1-устунда кўрсатилган барча машиналардан ҳисобот йили охирига меъёрий амортизация муддати тугаган машиналар ажратиб кўрсатилади.
Машиналарнинг меъёрий амортизация муддати (йилда), қуйидагича ҳисобланади: амортизация ажратмаларининг бутун меъёрини (100%) тегишли машиналарнинг амортизация ажратмаларининг йиллик меъёрига бўлган нисбати.
Машина амортизациясининг муддатини ҳисоблаш ишлаб чиқарувчи заводдан олган ва ишга туширган биринчи эгасидан бошланади. Агар ишлатиш даврида машинани ўрнатилган тартиб асосида ҳужжатлаштирилиб, вақтинчалик консервация қилинган бўлса, амортизация муддатини мувофиқ даврга узайтирилади.
Машинани ишга тушириш санаси ҳақидаги маълумот инвентарь карточкалари (инвентарь китоблари) ёки машина паспортларидан олинади.
3-устунда ҳисобот йилида сотилган қурилиш машиналарининг миқдори кўрсатилади.
4-устунда ҳисобот йилида кейинчалик ишлатишга яроқсиз бўлган ҳамда ҳисобдан чиқарилиши белгиланган тартибда расмийлаштирилган қурилиш машиналарининг миқдори кўрсатилади.
5-устунда 1-устунда кўрсатилган машиналар миқдоридан МДҲ мамлакатларида ва чет элда ишлаб чиқарилган машиналар кўрсатилади.
201-сатрда бир ковшли экскаваторлар ҳамда режалаштирувчи-экскаваторларнинг миқдори келтирилади.
206-сатрда гусеницали кранлар ҳамда экскаватор-кранлар тўғрисидаги маълумот берилади.
225-сатрда юк ва юк-пассажирли кўтаргичлар кўрсатилади.
226-сатрда одамлар ва юкни қурилаётган бинонинг қаватларига кўтарадиган юк-пассажирли кўтаргичлар миқдори кўрсатилади.
227-сатрда монтаж ва сайқаллаш ишларига мўлжалланган гидравлик ва механик узатмага асосланган автогидрокўтаргичлар миқдори кўрсатилади.
229-сатрда кўрсатилаётган тракторлар миқдорига томли ускуналарга (экскаваторли, булдозерли ва б.) эга бўлган ҳамда скрепер ва бошқа машиналар билан биргаликдаги тракторлар киритилмайди.
230-сатрда таянч, қозиқоёқли ва ҳ.к. асосларда бўлган, қудуқларни бурғулашга мосланган барча ўзи юрадиган (трактор, автомобиль, экскаватор, махсус шассидаги кранлар асосида бўлган) бурғулаш ва бурғули-кранли машиналар кўрсатилади.
231-сатрда барча: ҳам гусеница ва пневмо юришдаги, ҳам рельс юришдаги ўзи юрадиган ва кўчма бўлган копёрлар ҳамда копёр қурилмалари кўрсатилади.
233-сатрда фақат мажмуали инвентарь ҳамда кўчма бетон ва қоришма аралаштирадиган қурилмалари кўрсатилади. Лекин бу сатрда бетон аралаштирадиган қурилмалар ва бетон қоришмасини аралаштирадиган қурилмалар мажмуасига кирмаган бетон ва қоришма аралаштирувчилар кўрсатилмайди.
241-сатрда фойдаланиш жойидаги қурилиш машиналари таъмири ва технологик хизмат қурилмалари комплекти билан жиҳозланган автомобиль шассисидаги қуйидаги турда бўлган кўчма устахоналар кўрсатилади: ССТО-3Г, МРД-ГМ-130, ОР-305, МТОР-СП-6,0, ва бошқалар.
243-сатрда гидротўқмоқлар, яъни музлаган ер, қаттиқ жинсларни ва фундаментнинг эски қатламларини бузиш учун мўлжалланган ва гидравлик узатмага эга бўлган қурилиш-йўл машиналарига (экскаваторларга) мосланган томли жиҳозлар кўрсатилади.
Разъяснения по заполнению формы отчетности
Отчет по форме N 2-qurilish составляют юридические лица, их обособленные подразделения независимо от формы собственности (кроме малых предприятий и микрофирм), выполняющие строительные работы по договорам строительного подряда, строительство объектов с целью их дальнейшей реализации на сторону. Отчет представляют все общестроительные и специализированные организации, включая: ремонтно-строительные организации, управления механизации, пусконаладочные, буровые организации, осуществляющие глубокое разведочное бурение и другие работы, связанные со строительством разведочных скважин на нефть и газ, а также строительство эксплуатационных скважин на нефть, газ и термальные воды, сооружаемые за счет капитальных вложений. Многопрофильные организации, а также не строительные организации, выполняющие работы по договорам строительного подряда с заказчиками также заполняют отчет по ф. N 2-qurilish.
В разделе I по строке 101 показывают объем строительных работ, выполненных собственными силами по генеральным, прямым и субподрядным договорам за счет всех источников финансирования в фактических ценах без налога на добавленную стоимость, включая строительство объектов методом "под ключ".
Если организация осуществляет строительство жилых домов и нежилых зданий собственными силами с целью их дальнейшей продажи другим юридическим и физическим лицам и затраты на производство продукции (работ, услуг) учитываются на счете 20 "Основное производство" с последующим их списанием в корреспонденции со счетами 28 "Готовая продукция", 90 "Доходы от основной деятельности", то объемы выполненных работ собственными силами также отражаются по строке 101.
По этой строке отражают стоимость строительных работ, в которую включается стоимость строительно-монтажных работ (новое строительство, реконструкция, расширение, техническое перевооружение), работ по капитальному и текущему ремонту, а также других строительных работ.
Организации шоссейного хозяйства по строке 101 отражают объем подрядных работ, выполненных собственными силами по новому строительству, реконструкции, капитальному ремонту автомобильных дорог, путепроводов, автомобильных мостов, туннелей. Объем работ по текущему ремонту и содержанию автомобильных дорог относятся к шоссейному хозяйству и не включаются в строку 101.
По строкам 103 и 106 включают также соответствующие данные о работах по текущему ремонту мелиоративной сети и гидротехнических сооружений, о работах по текущему и капитальному ремонту мелиоративных систем, по текущему ремонту объектов сельскохозяйственного водоснабжения.
По строке 108 отражается объем других подрядных работ, выполненный собственными силами. К другим подрядным работам относятся: культуртехнические работы - мероприятия по освоению новых земель и улучшению естественных сенокосов и пастбищ, такие как, например корчевание пней, удаление камней;
работы по рекультивации земель и первичному окультуриванию сельхозугодий;
строительно-реставрационные работы;
работы по очистке оросительных систем;
работы по газификации квартир;
производство буровзрывных работ для проведения испытаний для строительства и другие, не указанные выше работы, выполняемые по договорам строительного подряда в соответствии со строительными нормами и правилами.
По строке 109 из строк 103 и 106 выделяют соответствующие данные по капитальному и текущему ремонту жилищ (квартир) и других построек по заказу населения, включая ремонт электрических, водопроводных, канализационных, тепловых и газовых сетей, установка соответствующего оборудования на территории индивидуального домохозяйства.
По строке 110 из строки 101 выделяются работы, выполненные собственными силами подрядными и субподрядными организациями на строительстве объектов "под ключ".
Строительство объекта "под ключ" предусматривает обязательство подрядчика по выполнению всего объема работ, предусмотренных проектом, включая специальные и пусконаладочные работы, комплектацию объекта технологическим и инженерным оборудованием, и осуществляется как единый непрерывный комплексный процесс создания готовой строительной продукции.
Для отражения в отчетности подрядчика выполненного объема подрядных работ (включая работы по строительству объектов "под ключ") может использоваться Справка Счет-Фактура о стоимости выполненных работ, которая составляется и оформляется ежемесячно в срок до 27 числа отчетного месяца, что обеспечивает представление отчета подрядчиком не позднее 2 числа месяца, следующего за отчетным.
Если организация производит строительно-монтажные и другие работы с использованием материалов, произведенных подсобными подразделениями данной организации, то их стоимость включается в объем работ, выполненных собственными силами по договорам строительного подряда.
Если при производстве работ в отчетном периоде строительная организация использовала материалы заказчика, то их стоимость включается в выполненный объем работ при условии, что эти материалы оприходованы в складском и бухгалтерском учете подрядчика. В противном случае стоимость таких материалов (учтенных на забалансовых счетах подрядчика) не отражается по строке 101 "Объем строительных работ, выполненных собственными силами".
В строку 101 не включаются:
- выполненные строительно-монтажные работы (понесенные затраты) для собственных нужд (хозяйственным способом), которые относятся к инвестициям и отражаются в форме 2-invest "Отчет об инвестициях в нефинансовые активы";
- при строительстве “под ключ” - затраты на приобретение оборудования и прочих капитальных затрат отраженные в "Справке счет-фактура о выполненных работах" по пункту II "Оборудование" и по пункту III "Прочие затраты".
В разделе II отражается количество строительных машин и механизмов (согласно приведенного в форме перечня) числящихся на балансе отчитывающейся организации, включая строительные машины, сданные в аренду, используемые в ее структурных подразделениях, деятельность которых относится к другим отраслям народного хозяйства (промышленность, транспорт и др.). В отчете приводятся как исправные, действующие машины, так и бездействующие (в ремонте и ожидании ремонта, резерве, находящиеся в разобранном состоянии и т.п.).
В графе 1 показывают количество машин, числящихся на балансе отчитывающейся организации на конец отчетного года.
В графе 2 из общего числа машин, указанного в графе 1, выделяют машины, у которых на конец отчетного года истек их нормативный срок амортизации.
Нормативный срок амортизации строительных машин (в годах), определяется на основании Норм амортизации основных средств, путем деления полной нормы амортизационных отчислений (100%) на годовую норму амортизационных отчислений соответствующих машин.
За начало исчисления срока амортизации машины принимается дата ввода ее и эксплуатацию первым владельцем после получения от завода-изготовителя. Если в период эксплуатации имело место ее временная консервация, оформленная в установленном порядке, то срок амортизации машины продлевается на соответствующее время.
Сведения о дате ввода в эксплуатацию машины берут из инвентарных карточек (инвентарных книг) или паспортов машин.
В графе 3 указывают число проданных строительных машин в отчетном году.
В графе 4 указывают число списанных в отчетном году изношенных и непригодных к дальнейшему использованию строительных машин, списание которых оформлено в установленном порядке.
В графе 5 из числа машин, указанных в графе 1 выделяются машины, произведенные в странах СНГ и в странах дальнего зарубежья.
По строке 201 отражают данные об экскаваторах одноковшовых, включая экскаваторы-планировщики.
По строке 206 отражают данные о кранах гусеничных, включая экскаваторы-краны. При этом краны, смонтированные на тракторе, по этой строке не показывают.
По строке 225 показывают грузовые и грузопассажирские подъемники.
По строке 226 приводят данные о наличии грузопассажирских подъемников, обеспечивающих подъем людей и груза на этажи строящихся зданий. Подъемники, предназначенные для подъема только грузов, по этой строке не учитываются.
По строке 227 отражают данные о количестве автогидроподъемников с гидравлическим и механическим приводом, предназначенных для монтажных и отделочных работ. Подъемники и вышки несамоходные (прицепные, приставные) по этой строке не учитываются.
В числе тракторов (строка 229) не должны учитываться тракторы, имеющие навесное оборудование (экскаваторное, бульдозерное и др.), а также использующиеся в комплекте со скреперами и другими машинами.
По строке 230 показываются все самоходные буровые и бурильно-крановые машины на базе тракторов, автомобилей, экскаваторов, кранов на спецшасси, предназначенные для бурения скважин под опоры, свайные основании и др.
По строке 231 указывают все самоходные и передвижные копры и копровые установки, как на гусеничном и пневматическом ходу (на базе экскаваторов, тракторов, автомобилей), так и на рельсовом ходу.
По строке 233 показывают только комплектные инвентарные и передвижные бетоно- и растворосмесительные установки. Бетоно- и растворомешалки, не входящие в комплект бетоносмесительных установок и бетонорастворных смесительных установок, по этой строке не показывают.
По строке 241 учитывают передвижные мастерские типа ССТО-3Г, МРД-ГМ-130, ОР-305, МТОР-СП-6,0 и др. на шасси автомобилей, оснащенные комплектами оборудования, технологического обслуживания и ремонта строительных машин на местах использования.
По строке 243 показывают данные о числе гидромолотов, т.е. навесном оборудовании к строительно-дорожным машинам (экскаваторам) с гидравлическим приводом, предназначенным для разрушения мерзлых грунтов, твердых пород и старых конструкций фундамента.