Ўзбекистон Республикаси Президентининг 29.03.2013 й. ПҚ-1944-сон "Халқаро шартномани тасдиқлаш тўғрисида"ги Қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ПРЕЗИДЕНТИНИНГ
ҚАРОРИ
29.03.2013 й.
N ПҚ-1944
ХАЛҚАРО ШАРТНОМАНИ
ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА
1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Чехия Республикаси Ҳукумати ўртасида ҳаво қатнови тўғрисида 2011 йил 8 ноябрь куни Тошкент шаҳрида имзоланган Битим тасдиқлансин.
2. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Ўзбекистон Республикаси томонидан мазкур халқаро шартнома кучга кириши учун зарур бўлган ички давлат тартиб-тамойиллари бажарилгани тўғрисида тегишли билдиришнома йўлласин.
3. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳамда тегишли вазирлик ва идоралар раҳбарлари ушбу халқаро шартнома кучга киргандан кейин белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикасининг мажбуриятлари бажарилиши устидан назоратни таъминласинлар.
4. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш.М. Мирзиёев зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти И. Каримов
"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",
2013 йил 8 апрель, 14-сон, 176-модда
"Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси",
2013 йил, 3-сон, 82-модда