Законодательство
ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

Электр энергетикада назорат бўйича давлат инспекциясининг 4-сон, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистон нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш давлат инспекциясининг 34-сон, Ўзбекистон "Ўзкоммунхизмат" агентлигининг 01-1/376-сон, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ер қаърини геологик ўрганиш, саноатда, кончиликда ва коммунал-маиший секторда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш давлат инспекциясининг 47-сон "Иссиқлик энергиясини ишлаб чиқиш, узатиш учун ёқилғи, электр энергияси, иссиқлик энергияси ва сув сарфларининг меъёрларини ҳамда иссиқлик юкламаларини, шунингдек технологик йўқотишларни аниқлаш тартиби тўғрисида низомнинг 23-бандига ўзгартириш киритиш ҳақида"ги 28.03.2013 й. Қарори (АВ томонидан 22.04.2013 й. 1687-1-сон билан рўйхатга олинган)

Полный текст документа доступен пользователям платного тарифа на сайте nrm.uz. По вопросам звоните на короткий номер 1172.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

22.04.2013 й.

N 1687-1

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ЭЛЕКТР ЭНЕРГЕТИКАДА НАЗОРАТ

БЎЙИЧА ДАВЛАТ ИНСПЕКЦИЯСИНИНГ

28.03.2013 й.

N 4


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИ ҲУЗУРИДАГИ

ЎЗБЕКИСТОН НЕФТЬ МАҲСУЛОТЛАРИ

ВА ГАЗДАН ФОЙДАЛАНИШНИ НАЗОРАТ

ҚИЛИШ ДАВЛАТ ИНСПЕКЦИЯСИНИНГ

28.03.2013 й.

N 34


ЎЗБЕКИСТОН

"ЎЗКОММУНХИЗМАТ"

АГЕНТЛИГИНИНГ

28.03.2013 й.

N 01-1/376


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИ ҲУЗУРИДАГИ

ЕР ҚАЪРИНИ ГЕОЛОГИК ЎРГАНИШ,

САНОАТДА, КОНЧИЛИКДА ВА

КОММУНАЛ-МАИШИЙ СЕКТОРДА

ИШЛАРНИНГ БЕХАТАР ОЛИБ

БОРИЛИШИНИ НАЗОРАТ ҚИЛИШ

ДАВЛАТ ИНСПЕКЦИЯСИНИНГ

28.03.2013 й.

N 47


ҚАРОРИ



Иссиқлик энергиясини ишлаб чиқиш,

узатиш учун ёқилғи, электр энергияси, иссиқлик

энергияси ва сув сарфларининг меъёрларини ҳамда

иссиқлик юкламаларини, шунингдек технологик

йўқотишларни аниқлаш тартиби тўғрисидаги

низомнинг 23-бандига ўзгартириш

киритиш ҳақида



Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 22 августдаги 245-сон "Электр ва иссиқлик энергиясидан фойдаланиш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида"ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 35-сон, 382-модда) мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Электр энергетикада назорат бўйича давлат инспекцияси, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистон нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш давлат инспекцияси, Ўзбекистон "Ўзкоммунхизмат" агентлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ер қаърини геологик ўрганиш, саноатда, кончиликда ва коммунал-маиший секторда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш давлат инспекцияси ҚАРОР ҚИЛАДИЛАР:


1. Электр энергетикада назорат бўйича давлат инспекцияси, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистон нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш давлат инспекцияси, Ўзбекистон "Ўзкоммунхизмат" агентлиги ва Саноатда, кончиликда ва коммунал-маиший секторда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш давлат инспекциясининг 2007 йил 7 майдаги 90, 29-П, 26, 71-сон қарори (рўйхат рақами 1687, 2007 йил 7 июнь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 23-сон, 245-модда) билан тасдиқланган Иссиқлик энергиясини ишлаб чиқиш, узатиш учун ёқилғи, электр энергияси, иссиқлик энергияси ва сув сарфларининг меъёрларини ҳамда иссиқлик юкламаларини, шунингдек технологик йўқотишларни аниқлаш тартиби тўғрисидаги низомнинг 23-банди биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Иссиқлик энергиясини ишлаб чиқиш ва узатиш учун иссиқлик юкламаларини, ёқилғи, электр энергияси, иссиқлик энергияси ва сув сарфи меъёрлари ҳамда технологик йўқотишларнинг меъёрларини аниқлаш мазкур Низом талаблари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 22 августдаги 245-сон "Электр ва иссиқлик энергиясидан фойдаланиш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида"ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 35-сон, 382-модда), Ўзбекистон Республикаси электр станциялари ва тармоқларини техникавий эксплуатация қилиш қоидалари. I бўлим (рўйхат рақами 1405, 2004 йил 10 сентябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 36-сон, 405-модда), Ўзбекистон Республикаси электр станциялари ва тармоқларини техникавий эксплуатация қилиш қоидалари. II бўлим (Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг 2004 йил 6 декабрдаги 20-15-319/24-сон хатига асосан техник қоида ва нормаларга тегишли деб топилган), Иссиқлик энергиясини ва иссиқлик элтувчиларни ҳисобга олиш қоидалари (Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг 2010 йил 28 июндаги 6-24/13-5638/6-сон хатига асосан техник қоида ва нормаларга тегишли деб топилган) ҳамда иссиқлик таъминоти ташкилоти ва истеъмолчи ўртасида иссиқлик энергиясини етказиб бериш тўғрисидаги шартномага мувофиқ тартибга солинади.".


2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Электр энергетикада назорат бўйича

давлат инспекцияси бошлиғи

     

А. Ниматуллаев

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистон

нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни

назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғи

Ш. Махмудов

"Ўзкоммунхизмат" агентлиги Бош директори

У. Халмухамедов

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ер қарини

геологик ўрганиш, саноатда, кончиликда ва

коммунал-маиший секторда ишларнинг бехатар

олиб борилишини назорат қилиш давлат

инспекциясининг бошлиғи

Б. Гулямов

"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2013 йил 29 апрель, 17-сон, 227-модда