Законодательство
ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 25.04.2013 й. ПҚ-1960-сон "Халқаро шартномани қабул қилиш тўғрисида"ги Қарори

Полный текст документа доступен пользователям платного тарифа на сайте nrm.uz. По вопросам звоните на короткий номер 1172.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

25.04.2013 й.

N ПҚ-1960



ХАЛҚАРО ШАРТНОМАНИ

ҚАБУЛ ҚИЛИШ ТЎҒРИСИДА



"Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ:


1. Қуйидагилар маълумот учун қабул қилинсин: Европа тикланиш ва тараққиёт банки бошқарувчилари Кенгашининг "Европа тикланиш ва тараққиёт банкини таъсис этиш тўғрисидаги Битимга Жанубий ва Шарқий Ўрта ер денгизи мамлакатларида банк фаолиятига ижозат берувчи тузатишни киритиш ҳақида" 2011 йил 30 сентябрдаги 137-сонли резолюцияси ҳамда "Европа тикланиш ва тараққиёт банкини таъсис этиш тўғрисидаги Битимга махсус жамғармаларнинг маблағларидан қарз олувчи мамлакатларда ва потенциал қарз олувчи мамлакатларда фойдаланишга ижозат берувчи тузатишни киритиш ҳақида"ги 138-сонли резолюциясига мувофиқ Европа тикланиш ва тараққиёт банкини таъсис этиш тўғрисидаги Битимнинг (Париж, 1990 йил 29 май) 1 ва 18-моддалари таҳририни ўзгартириш ҳақида қарор қабул қилинди.


2. Европа тикланиш ва тараққиёт банки бошқарувчилари Кенгашининг 2011 йил 30 сентябрдаги 137 ва 138-сонли резолюциялари билан маъқулланган Европа тикланиш ва тараққиёт банкини таъсис этиш тўғрисидаги Битимнинг 1 ва 18-моддаларига тузатишлар қабул қилинсин.


3. Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари, молия вазири Р.С. Азимов Европа тикланиш ва тараққиёт банкига мазкур тузатишлар Ўзбекистон Республикаси томонидан қабул қилинганлиги тўғрисида билдиришнома йўлласин.


4. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳамда тегишли вазирлик ва идоралар раҳбарлари ушбу тузатишлар кучга киргандан кейин белгиланган тартибда уларни амалга ошириш чора-тадбирларини кўрсин.


5. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш.М. Мирзиёев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                         И. Каримов




"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2013 йил 29 апрель, 17-сон, 224-модда